Бошланғич таълимда интеграциявий – инновацион ёндашувлар



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/54
Sana28.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#586741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
ich maqola Shahlo, Nodira, Oydinoy, Fazilat

 
Долматов Т.О. – Чақириққача ҳарбий таълим
факультети магистранти, ТДПУ. 
 
 “...Ўқитувчи болаларимизга замонавий
билим берсин, деб талаб қиламиз. Аммо 
 замонавий билим бериш учун аввало, мураббийнин
ўзи шундай билимга эга бўлиши керак.” 
И.А.Каримов 
 
Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар стратегиясини туб моҳиятини 
чуқур англаган ҳолда, армиямиз сафига ватан ҳимоячиларимизни тайёрлашда ўқитишнинг 
таълим технологияларидан самарали фойдаланишни тақозо этади. 
Республикамизда ҳарбий кадрларни тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида 
кадрларни ўқитиш жараёнида педагогик технологияларни ҳарбий таълим жараёнига тадбиқ 
этилишига ҳам кундан- кун эҳтиёж ошиб бормоқда.
Ҳарбий машуғлотларни олиб боришдаги таълим бериш ҳам худди бошқа соҳа 
фанларидаги каби таълим жараёни (машғулот раҳбарининг фаолияти) ва ўзлаштириш 
жараёни (курсант, фаолияти)дан иборат иборат бўлади. 
Талаба курсантларнингўзлаштириш жараёнидаги фаолиятлари билим, малакаларни ва 
кўникмаларни эгаллашдан иборат бўлиб, таълим жараёни эса тарбия жараёни билан 
чамбарчарс боғланган ҳолда амалга оширилади. 
Ҳарбий таълим бериш бўйича педагогик ва инновацион технологияларни қўллашда 
машғулотларнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиниши мухим шартлардан бири 
хисобланади. 
Бундан буён бу борадаги ишларни ривожлантириш ва мавжуд таълим тизимини тубдан 
ислоҳ қилиш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув дастурларни таълимни 
технологиялаштириш нуқтаи-назаридан янада такомиллаштириш соҳа мутахасисларининг 
олдидаги муҳим ва долзарб масалалардан бири бўлиб қолиши табиийдир.
Ҳарбий машғулотларназарий, амалий, кўргазмали, тактик, тактик саф, назорат 
шаклларида ўқитилиши ва уларнинг аксарият қисми амалий бўлиб Ўзбекистон 
Республикасинин Қуролли Кучлари низомларининг талаблари асосида олиб борилиши, 
отиш тайёргарликлари бўйича машғулотлари ўқув ва жанговар қуроллар билан ишлаш 
бўйича кўрсатма ва йўриқномаларга амал қилиниши, машғулотларнинг аксарият қисми, 
ўқув-моддий база билан чамбарчарс боғлиқлиги, ҳарбий таълим машғулотларининг ўзига 
ҳос томонлари бўлиб ҳисобланади. 
Бундай ҳулоса ҳарбий таълим машғулотларда янги педагогик инновацион 
технологияларни қўлланиши кутилганидек яхши самара бермайди дегани эмас. 
Таъкидлаш жоизки, ҳар бир машғулот раҳбари тавсия этилган технологияларни самара 
берадиганини танлай олиши, ўрганувчиларнинг фаоллигини оширишда таълим 
шакллларининг самарали ва тежамлилигини қўллай олиши ҳамда машғулот раҳбарининг 
педагогик маҳорати, айниқса машғулотга тайёргарлик жараёнига ижодий ёндашуви муҳим 
аҳамият касб этади. 


36 
Бу борада машғулот раҳбарининг ҳарбийча машғулотларнинг ўзига ҳос 
принципларидан оғишмаган ҳолда ўз фаолиятига танқидий қараши, таълим беришнинг 
илғор янги услубларини қўллашда орттирилган тажрибаларга таяниши мақсадга мувофиқ 
балади. 
Машғулот раҳбарига эндиликда машғулотларни юқори даражада ташкил этиш ва олиб 
бориш учун илғор педагогик инновацион технологияларни мантиқий тўғри жорий эта 
олиши, технологиялаштиришжараёнида фактларни таҳлил қилиши, умумлаштириш ва шу 
асосда хулоса чиқара олишларига, шунингдек касбий малакавий талабларга оғишмай 
бўйсунушига тўғри келади.
Педагогикага оид адабиётларнинг тахлилига кўра, хозирги даврда педагогик 
технология тушунчаси таълим амалиёти ва назарияси илмидан мустахкам ўрин эгаллади. 
Ҳозирда таълимни технологиялаштириш масаласида турли ёндашувлар мавжуд. 
Масалан бир ёндашувда ўқитиш технологиялари ўқитишнинг барча воситаларини қамраб 
олган қандайдир жиҳозлаш сифатида хам белгиланади. Унда технология ўқув жараёнини 
техникалаштиришни тақозо қилади.
Бошқа ёндашувда технология таълим амалиётини янги ёки замонавийлаштирилган 
билимлар билан таъминлашнинг усули сифатида қарашга имконият беради. Бунда 
технология таълимнинг илмий тамойиллари ва амалиётини тадбиқ этиш сифатида 
қаралади.
Ҳарбий талимни ўқитиш жараёнига янги педагогик инновацион технологияларни 
жорий этиш масаласига эса икки ҳил ёндашув билан қараш ҳарбий машғулотларнинг олиб 
бориш принципларига зид келмайди.
Биринчи ёндашувда фан машғулотларининг самарадорлиги нафақат янги педагогик 
инновацион технологияларни қўлланишига, балки Ўзбекистон Республикаси Қуролли 
Кучларнинг умумҳарбий Низомлари талаблари, шунингдек бевосита ўқув-моддий база, 
моддий таъминот, ўқув қурол ва табель буюмлар билан таъминланганлиги ҳамда машғулот 
раҳбарининг тайёргарлик даражасига, боғлиқ деб қаралади ва шу ўринда янги инновацион 
технологияларни амалий машғулотларга қўлланишини кўзда тутмайди. 
Иккинчи ёндашувда эса биринчи ёндашувнинг мазмунини тўлиқ инкор этмаган ҳолда 
ўқитиш жараёнини лойихалаштирилган холда изчил ва мунтазам ташкил этиш деб талқин 
қилинади.
Таҳлиллар натижасига кўра ҳар иккала ёндашувда ҳам ҳарбий таълимни ўқитиш 
бўйича машғулотлар ўтказиш жараёнидаги ўзига ослик ўз аҳамятини йўқотмайди. 
Ҳарбий таълимни ўқитилиши жараёни мантиқий кетма-кетлик билан аниқ амалга 
оширилади. Кетма-кетлик қуйдаги босқичлардан иборат: курсантлар олдига топшириқ 
қўйиш; курсантларда билимга бўлган қизиқишни ҳосил қилиш; курсантлар томонидан янги 
материални қабул қилиниши; қабул қилинган материални таҳлил қилиш, умумлаштириш; 
илмий тушунчаларни ҳосил қилиш; қонунларни ўзлаштириш; эгаллаган билимларни 
мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш; малака ва кўникмаларни шакллантириш; билим, 
малака ва кўникмаларни қўллаш; курсантлар эгаллаган билим, малака ва кўникмаларни 
текшириш; таълим бериш натижаларини таҳлил қилиш. 
Бу кетма-кетлик ўқитиш жараёнини лойихалаштирилган холда изчил ва мунтазам 
ташкил этиш деб талқин қилинишини инкор этмайди.
Ҳарбий талим беришда инновацион технологияларни жорий қилиниши бир тарафдан 
таълим берувчи (ўқитиш), бошқа тарафдан эса таълим олувчи (ўқиш)ларни ўзаро чамбарчас 
боғланишини янада мустаҳкамлайди ва томонларнинг билим беришидаги ва билим олишидаги 
фаолиятларини фаоллаштириб ижодий муҳитни юзага келтиради деган ҳулосага келиш 
асослидир. 
Ҳозирги кунда таълим муассасасининг туридан қаътиийназар машғулот раҳбарининг 
инновацион фаолияти, таълим муассасаси педагогикасининг бош муаммоларидан биридир.


37 
Шу жиҳатдан таълим муассасаси ўқитувчиси инновацион фаолиятининг шаклланиш 
концепцияси, инновациянинг ижтимоий-маданий ва ҳаёт-фаолияти аспектлари хақида 
баҳслар юритилиб келинган ва келинмоқда. 
ΧΧ асрнинг охири ва ΧΧІ аср бошида жамиятимизнинг мустақилликка эришганлиги, 
бозор иқтисодиётига асосланган муносабатларнинг шаклланиши, миллий истиқлол 
мафкурасининг вужудга келиши, ўз тилимиз, тарихимиз ва маданиятимиздаги тикланиш, 
ахборотлар ҳажмининг кескин кўпайиши, фан ва техника тараққиёти бу таълим тизимини, 
унинг асосий ҳалқаси бўлган дарсни мазмунан ислоҳ қилишни тақозо қилувчи зарурий 
омиллардан бўлиб қолди.
Эндиликда замонавий дарсга қўйиладиган тарбиявий, психологик, гигиеник, дидактик 
талаблар билан бир қаторда педагогик технологияларга асосланган талабларни ҳам шартли 
равишда қўшиш талаб этилмоқда. 
Ҳозирги кунга келиб таълим муасссаларида «Замонавий дарс» ибораси билан олиб 
борилаётган дарслар таълим муасссаларидаги илғор ўқитувчилар томонидан янги 
инновацион технологияларни ўз мутахасисликлари бўйича дарс ўтиш жараёнида 
қўллашларининг натижасидир.
Лекин ўтказилаётган замонавий дарслар фақат фанларнинг боблари ёки бўлимларидаги 
айрим мавзулар бўйича ҳамда таълим муассасаларининг ўқув методик режасига мувофиқ 
кўргазмали ва очиқ дарслар ўтказиш муносабати билан кузатилмоқда. 
Кузатувлар натижасига кўра ҳозирда қўлланилаётган янги инновацион технологиялар 
бирон-бир фаннинг барча мавзуларини ўқитиш методикасини қамраб оладиган услубий 
ишланма ёки қўлланмага эга эмас.
Янги педагогик инновацион технологияларни ҳарбий таълим машғулотларини ташкил 
этишда ва ўтказишда ҳам инновацион ёндашув масаласи ҳали машғулотларини тўлиқ 
қамраб олганича йўқ. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish