Бошланғич таълимда интеграциявий – инновацион ёндашувлар



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/54
Sana28.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#586741
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54
Bog'liq
ich maqola Shahlo, Nodira, Oydinoy, Fazilat

тушлик, кечлик, кечалик

8. ҳаёлий нарсаларни, мавҳумликни (
худо, фаришта, жаннат,ялмоғиз

9. унвон даражани (
генераллик, докторлик, адмираллик

10. бирор оқимга, ижтимоий-сиёсий философик оқимга тегишлиликни (
дарвинизм, 
хизбутчилик, акромийлик

Бошланғич синфда учрайдиган (
дўстлик, ватан, орзу, ўртоқлик, меҳр, маънавият, 
маърифат, идрок, ботирлик, қўрқмаслик
) мавҳум тушунчаларни, ўқиш дарсликларга 
киритилган афсонавий образлар 
(дев, алвасти, ялмоғиз, дўзах, жаннат, фаришталар, 
парилар,)
ни ўқувчиларга тушунтириш бир қанча нозикликларга эга ва бу ўқтиувчидан бир 
қанча қушимча маҳоратларни талаб қилади. Сўзларнинг маъносини тушунтириш ўқувчилар 
луғатини бойитади, нутқини ўстиради. 
Сўз маъносини тушунтириш жуда кам вақт олиши ва дарснинг асосий мавзусидан 
ўқувчилар диққатини чалғитмаслиги керак. Бунинг учун ўқтиувчи ҳар бир дарсга тайёрланиш 
жараёнида маъноси тушунтирилиши лозим бўлган сўзларни, уни тушунтирилишининг энг 
қулай усулларини ва дарснинг қайси ўрнида тушунтиришни белгилаб олиши зарур. 
Ўқиш китобларидаги матнларда биринчи марта учраган, болалар маъносини билмайдиган 
айрим сўзлар матнни ўқишдан олдин тушунтирилади. Агар бирор сўзни маъноси матннни 
ўқиш жараёнида тушунтириш лозим бўлиб қолса, сўз маъносини тушунтириш ўқувчиларни 
асосий матндан чалғитмаган ҳолда тушунтирилиши талаб қилинади. Мавҳум маъноли 
образларни тушунтиришда, ўша эртак қаҳрамонларининг қилган ишлари таҳлил қилиш йўли 
билан тушунтирилади ва матн охирида ижобий ва салбий қаҳрамонларга ажратилади ва 
хулоса чиқарилади. 
Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синфларда мавҳум маъноли тушунчаларни, образсиз 
предметларни ўрганиш, уларнинг маъноларини ўрганиш ўқувчилар луғатини бойитади, 
нутқини ривожлантиради. 
ЎҚУВЧИЛАР ЭКОЛОГИК ТАРБИЯСИГА ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШИШ 
Жаббаров Р.Р. –ТС ва УЎМ кафедраси катта ўқитувчи 
Худойшукурова Ш.А., Касимбекова Н.К. –
ТС ва МГ таълим йўналиши талабалари, ТДПУ. 
Жаҳонда экологик аҳволнинг оғирлашишини мутахассислар аҳолининг экологик 
билимлари етарли эмаслиги ёки қуйи даражада эканлиги, жумладан табиат бойликларидан 
фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришнинг турли соҳалари бошқарув 
ходимларининг, мутахассисларининг экологик маданиятининг пастлиги билан боғлайдилар. 
Бу эса ўз навбатида экологик таълим ва тарбияни такомиллаштириш зарурлигини талаб этади. 
Айни чоғда, ўқувчи-ёшлар экологик таълимига ва тарбиясига оид адабиётларни, бу 
йўналишдаги таълим муассасалари фаолиятини илмий-назарий таҳлил қилиш амалдаги 


46 
экологик таълим-тарбия тизимининг ҳозирги давр талабларига тўлиқ жавоб бермаслигидан 
далолат беради. 
Мавжуд экологик таълим ва тарбия тизими самарадорлигининг юқори бўлишига салбий 
таъсир этувчи омиллар сифатида қуйидагиларни атаб ўтиш мумкин: 
- ўқувчиларга экологик таълим-тарбия беришнинг амалдаги мазмуни ва услубиятлари 
эпизодик хусусиятга эга, уларнинг яхлит, системали экологик тафаккурини шакллантиришга 
имкон беролмайди; 
- экологик таълим кўпроқ оғзаки ўқитиш усуллари билан амалга оширилиб, ўқувчиларда 
табиатни мухофаза қилиш бўйича назарий билимларни шакллантириш билан чекланмоқда 
холос, аксинча ёшларга ҳаётий зарур экологик малакалар ва кўникмалар етарли даражада 
берилмаяпти. 
Учинчи минг йилликнинг бошларида жахонда олимлар бундан бир неча ўн йиллар илгари 
жамоатчиликни огохлантириб ўтган экологик муаммолар яққол юзага чиқа бошлади. Бошқа 
оламшумул муаммолар (озиқ-овқат, тинчлик ва уруш, демографик ҳолатлар, ишсизлик, 
қашшоқлик ва б.) орасида ҳозирда экологик муаммолар олдинги ўринлардан биринчи 
эгалланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, оламшумул экологик муаммоларнинг яқин 
ва узоқ келажакда қай тариқада ҳал этилиши ҳозирда мактаб остонасига қадам қўйган ва унда 
сабоқ олаётган ўқувчи-ёшларда экологик маданият қай йўсинда тарбияланганлигига бевосита 
боғлиқ. 
Ўқувчи-ёшларда экологик маданиятни шакллантириш ахён-ахёнда тарбиявий тадбирлар 
орқали амалга ошириладиган тарбиявий иш эмас. Тадқиқотлар ва педагогик тажриба шуни 
кўрсатадики, экологик тарбия ўқувчи-ёшларда экологик билимлар, табиат оламига қимматли 
муносабат, табиат билан оқилона ижобий хисса муносабатларда ва унинг ҳозирги ва 
келажакдаги ҳолатини яхшилаш бўйича амалий ишлар бажаришга эхтиёжни таркиб 
топтирувчи аниқ мақсадга қаратилган, систематик (изчил) тарбиявий фаолиятдир. Демак, 
экологик тарбия мақсадли, режали, батартиб, мунтазам, ижодий, амалий, хиссиётлар 
уйғотувчи педагогик фаолият бўлиши керак. 
Ҳозиргача мактабларимиз ўқувчиларга экологик тарбия беришнинг илғор ва самарали 
шакллари, методлари ва воситалари, мазмунини яратиш ва қўллаш борасида мақтовга 
арзигулик ишларни амалга оширдилар. Аммо, ўқувчилар экологик тарбиясининг ҳозирги 
ҳолати унга тарбия жараёнини технологиялаштириш нуқтаи-назаридан янгича ёндашишни 
тақазо этади. Негаки, экологик тарбиянинг анъанавий услубиятлари таълим ва тарбия 
сохасидаги жамиятдаги туб ўзгаришларга мос янгиланишлар талаблари ва имкониятлари 
доирасида ортда қоляпти. 
Экология тарбияга технологик ёндашиш заруриятини таълимдаги ва тарбиядаги 
инновацион жараёнларнинг “меваси” деб қараш, бизнингча асоссиз бўлур эди. Негаки, 
анъанавий экологик тарбия методикалари алохида ўқувчиларнинг ва синф рахбарларининг 
“педагогик санъати ёки махорати” даражаси билан чекланиб, психологик ва педагогик 
қонуниятлар талабларига ҳар қачон ҳам жавоб бермас, қатъий белгиланган мақсадлар сари 
интилишга ҳар доим ҳам имкон беролмас эди. Агарда экологик тарбия технологиясини 
методика билан таққосласак, худди ҳозирги замон агросаноат технологиялари негизида иш 
юритувчи фермер билан фақат ўз ҳунарини яхши биладиган деҳқоннинг иш юритишини ўзаро 
қиёслашга ўхшатишимиз мумкин. 
Анъанавий экологик тарбия методикалари тарбиявий иш мақсади, мазмуни, уни ташкил 
этишнинг шакллари, методлари ва воситаларини тарбиявий ишда муваффақиятга эришишини 
кафолатловчи қатъий тартибда жой-жойига қўйишга имкон беролмайди. Улар эпизодик тарзда 
ўтказиладиган тарбиявий тадбирлар йиғиндисидан иборатдир. Ўқувчилар атроф-мухит билан 
реал муносабатда (мунтазам) бўлолмайдилар.Тарбий комплекс равишда амалга оширилмайди. 
(Масалан: ёки экологик тарбияга ҳаддан зиёд кўп урғу берилади ва аксинча, у тарбиянинг 
бошқа йўллари билан етарлича боғланмайди). 
Экологик тарбияга технологик ёндашиш бу йўналишда олиб борилиши керак бўлган 
тарбиявий ишда қуйидагича уч даражада “қандай қилиб?” деган саволга жавоб беради: 


47 
- тажрибали тарбиячиларнинг ёшларга насихати даражасида; 
- тарбиянинг муваффақиятини шартли равишда таъминловчи принциплар даражасида 
(“экологик тарбиянинг олтин қоидалари”); 
- экологик тарбия беришнинг типик ҳолатларини ечишнинг алгоритмлари ва тарбиявий 
ишнинг умумий шаклларини лойихалаштириш даражасида. 
Бизнингча, экологик тарбия дарсда ва синфдан ташқари ишларда ўқувчиларнинг экологик 
маданиятини таркиб топтиришни таъминловчи болалар фаолиятининг ҳар хил турлари ва 
уларнинг ўзаро ва катталар билан муоммаласидан иборат бўлмоғи керак. 
Экологик тарбия технологиялари ўқувчиларда: 
- атрофдаги табиий мухитнинг ҳолатига жавобгарликни тарбиялаши; 
- экологик эътиқодни таркиб топтириши; 
- табиатни мухофаза қилиш бўйича актив амалий фаолиятини шакллантириши ва 
рағбатлантириши зарур. 
Экологик тарбия технологиялари экологик тарбия беришнинг формалари, методлари, 
усуллари ва воситаларини махсус ҳолда танлаб олиш ва жой-жойига қўйишни аниқловчи 
психологик ва педагогик талаб ва қоидаларининг мажмуидан иборат. 
Экологик тарбия технологиялари атроф табиий мухитини ўрганиш ва уни мухофаза 
қилишга оид тарбиявий материалларни “кодлаштириш” асосида тайёрланади. Ҳар қайси 
материал, тарбия методи, усули, воситаси, шаклининг педагогик жараёнда эгаллаган ўз ўрни 
бўлади. Технологик жараёнлар амалга ошганда барча ўқувчилар бирдай тарбияланмайдилар, 
уларнинг тарбияланганлик даражаларида фарқ бўлади. Аммо, экологик тарбия 
технологиясини ўзгармас, бир қолипдаги, доимий жараён деб ҳисоблаш нотўғри. Экологик 
тарбия технологияси ташкилий-мантиқий қўрилма бўлиб, ҳар хил ёндашишлар ва 
муносабатларда педагог ва болаларнинг ўзаро таъсирини аниқлаб берувчи “фаолиятнинг 
ўзаги” ролини бажаради. 
Экологик тарбия технологиялари мисолида экологик тарбиявий юмушлар (“ЭКО 
коллективный дела”), экологик амалий ўйинлар, муаллифлик тарбия технологиялари 
(масалан: Тарасовнинг “Экология ва Диалектика” тизими), “узиб, илгарилаб кетувчи 
хусусиятдаги перспективлар”, комплекс полетехнологиялар (М.Балабаннинг “Мактаб-
хиёбон” технологияси) ва ҳоказоларни келтириб ўтиш мумкин. Айниқса, “И.П.Ивановчасига 
тарбиялаш”, бизнингча экологик тарбияга жуда қўл келади. Унга мувофиқ “Нима қилса яна 
ҳам яхши бўлади?”, “Ҳар кимнинг таклифидан – умумий ишга” шиори остида ижодий, 
ташаббускор микрогурухлар ишлайдилар. Кичкина гурухлардаги йўлбошчилар ҳам тез-тез 
ўзгаради (болаларнинг у ёки бу сохага қобилиятга қараб). Ишларнинг болаларнинг ўзлари 
режалаштирадилар, тайёрлайдилар ва ўтказадилар. Айни чоғда катталар ва болалар (авлодлар) 
ҳамкорлиги кенг йўлга қўйилади. 
Экологик маданиятнинг асосий кўрсаткичи ва айни пайтда шарт, амалий, фаолият. 
Экологик тарбия технологиялари амалий фаолиятни уюштиради. Технологиялар 
қўлланилганлигида болаларнинг атроф табиий мухитгина эмас, табиат орқали болаларга 
тарбиявий таъсир этиш имкониятлари кучаяди. 
Экологик тарбия технологиялари ўйин, ўқиш ва меҳнат фаолиятини чамбарчас боғлайди. 
Тарбиянинг барча йўналишлари, шахс маданиятининг ҳамма томонларини (дунёқараш, 
ахлоқий ва ақлий тарбия, нафосат тарбияси, сиёсий ва ватанпарварлик, фуқаролик тарбияси) 
уйғун амалга ошириши имкон беради. 
Хуллас, экологик тарбиялашга технологик ёндашиш ўқитувчиларнинг бу йўналишдаги 
тажрибасини тўла-тўкис ташкилий, бошқариладиган ва ижобий натижасини олдиндан айтиш 
мумкин бўлган жараёнга айлантиради.


48 
МЕТОДИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ ПОСТРОЕНИЯ КОМПОЗИЦИИ НАТЮРМОРТА КАК 
ОСНОВА ХУДОЖЕСТВЕННОГО ОБРАЗОВАНИЯ 
Жаббаров Р.Р. –старшый преподаватель 
Мухаммедова Ф.Н., Кучкарова О.К. –студенты, ТГПУ. 
Обучение изобразительной грамоте подрастающего поколения во всех учебных 
заведениях (школа, кружковые занятия и др.) начинается с работы над композицией 
натюрморта. Известно, что создание натюрморта служит важным средством в обучении и 
воспитании будущего художника. Изобразительное искусство как один из важных предметов 
общеобразовательной школы занимает основное место в эстетическом воспитании учащихся. 
Внимательный анализ, обобщение педагогического опыта свидетельствует о том, что занятия 
изобразительным искусством являются важным средством развития личности учащегося. 
Изобразительному искусству, благодаря своей наглядности, принадлежит одно из ведущих 
мест, в процессе формирования у будущего поколения творческих способностей, креативного 
мышления, приобщения их к красоте родной природы, окружающей действительности, 
духовным ценностям искусства. Помимо этого, занятия изобразительным искусством 
помогают овладеть целым рядом навыков в области изобразительной, конструктивной и 
декоративной деятельности.

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish