-чийди
(ўқигичийди), -ийди (борийди, эўрийди), -чи (доричи,
машиначи), -қира (сирқирамоқ,
оқаринқирамоқ) каби
^
ясовчилардан, гапнинг диалогик, тўлиқсиэ, бир таркиб-
ли, сўз-гап каби шаклларидан фойдаланиш сўзлашув
услубида бир қадар кўпроқ учрайди.
Р а с м и й
у с л у б .
Бу услуб расмий
ҳужжатлар
тил хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради. Эълон-
лар, қарорлар, қонунлар,
суд
ва давлат
идоралари
ҳужжатлари шу услубда ёзилади. Расмий услуб қаётда
жуда кенг қўлланилади. Шунинг учун
унинг луғати
ранг-баранг сўзлардан ташкил топади. Масалан:
«Э ъ л о н!
Бугун кеч соат саккизда маҳалла хотин-қиэлар кен-
гашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлади.
Кун тартиби: Усмон Аброровнинг оиладаги хулқи ва
маҳалла эркакларининг галдаги вазифалари.
Кенгаш аъзоларининг қатнашишлари шарт».
Ўзбекистпон Республикаси
Президентининг Фармони
Рўаа ҳайитнни дам олиш куни деб эълон
қилиш тўғрисида
Мустақил Узбекистон Республикаси мусулмонлари-
нинг истак ва хоҳишларини инобатга олиб ҳамда фуқа-
ролар ўртасида меҳр оқибатни барқарорлаштириш мақ-
садида диний байрам — Рўза ҳайит («Ийд ал-фитр») ни
бу йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда
эса Рўэа
ҳайитининг биринчи куни дам олиш куни деб тайинлан-
син.
Узбекистон республикаси преэиденти
И. К А РИ М ОВ .
Тошкент шаҳри,
1992 йил 27 март.
И л м и й у с л у б . Илмий услуб фаннинг турли со-
ҳаларига алоқадор сўз ва атамаларни кўпроқ тасарруф
30
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |