Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Мирзиѐев Ш.М. ―Ҳаракатлар стратегегияси‖ 2017-2021 йил.– Т.: 
Ўзбекистан, . 2017 г.с.136. 
2. Мирзиѐев Ш.М.нинг 2018 йил 13 августдаги ―Ёшларни маънавий, 
ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим тарбия бериш 


14 
тизимини сифат жихатидан янги босқичга кўтариш чора тадбирлари тўғрисида‖ 
ги қарори . –Т.: Ўзбекистон.2018 й. 
3. Каримов И.А.Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият. 2008 й. 
4. Абдулла АвлонийТуркий гулистон - ѐхуд ахлоқ. –Т,: Ўзбекистон, 1992. 
5. Абдуллаева Қ. Фарзандим - дилбандим. –Т.:, Ўқитувчи, 1983. - 109 б. 
6. Асқарова У.М. Меҳрибонлик уйлари ўспиринларида ғурурни 
тарбиялашнинг педагогик хусусиятлари. Тошкент.:, 2001. - 154 б. 
7. Валиева Т. Ёшлярда дўстлик, ўртоқликни тарбиялаш. -Т.:, «Ўзбекистан» 
1997й. 
8. Кайковус. Қобуснома. Тошкент.:, Ўқитувчи, 1992.- 85 б. 
9. Мусурмонова О. Оила маънавияти миллий ғурур. –Т.:Ўқитувчи, 1999 й. 
10. Ортиқов М. Ёш авлодни муқаддас ғоялар рухида тарбиялаш бўйича 
тавсиялар. Тошкент.:, Ўз ДЖТУ, 1995.- 32 6. 
11. Темурова С. Болаларни илғор анъаналар намуналарида тарбиялаш.
Тошкент.:, Ўқитувчи, 1975.- 116 6. 
12. Тураева О. Қизлар тарбиясида оналарнинг роли. -Т., «Ўзбекистон», 
1999. 
13. Худойқулов Х.Ж. Ўзбек қизининг ғурури – унинг ору-номусида.
Тошкент, Фан, 2005.- 110 б. 
14. Худойқулов Х.Ж. Одоб-ахлоқ ва тарбия дурдоналари.-Т.: 2008.145 6. 
 
 
ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ШАРОИТИДА БЎЛАЖАК
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ
АХБОРОТЛАШТИРИЛГАН МУХИТНИ ЯРАТИШ 
 
Абдуллаева Барно Сайфутдиновна
педагогика фанларидоктори, профессор
Тошкент давлат педагогика университет
илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор 
 
Ўзбекистон Республикасида кадрлар тайѐрлаш тизимини ислоҳ қилиш, 
ҳамда уни ривожланган давлатлар даражасига кўтаришга давлат сиѐсатининг 
устувор йўналиши сифатида катта эътибор бериб келинмоқда. Ҳозирги кунда 
узлуксиз таълим ва кадрлар тайѐрлаш тизими ҳар қандай давлатни замон 
талабларига ҳамоҳанг равишда инновацион ривожланишида ҳал қилувчи ва 
муҳим омилга айланганлиги ҳаммага маълум. Ҳозирги кундаги илмий-
техникавий тараққиѐт нафақат ишлаб чиқаришнинг кўп сонли тармоқларига, 
балки маданий, ижтимоий-гуманитар билимлар, таълим соҳасига ҳам 
инновацион технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда. Ўзбекистон 
Республикаси тараққиѐтида халқнинг бой маънавий салоҳияти ва умуминсоний 
қадриятларга ҳамда ҳозирги замон маданияти, иқтисодиѐти, илм-фани, 
техникаси ва инновацион технологияларнинг сўнгги ютуқларига асосланган 
мукаммал таълим-тарбия тизимини, шунингдек, миллий педагогика ва 
инновацион педагогик технологияларнинг назарий ва методик асосларини 


15 
яратиш ҳамда амалиѐтга татбиқ этиш зарурияти миллий таълим тизимини 
ислоҳ қилиш, унинг салоҳиятини жаҳон миқѐсига олиб чиқиш, таълим 
бозорини яратиш ва рақобатбардош мутахассисларни тайѐрлаш керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-
2909-сонли ―Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги қарорида: ―Ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи 
илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамқорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув 
жараѐнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик 
технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий 
қилиш, ўқув-педагогик фаолиятга, мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш 
курсларига хорижий хамкор таълим муассасаларидан юқори малакали 
ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш ...‖ таъкидланиб, ушбу қарорнинг 
ижросини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон Республикаси миллий ва маънавий-маърифий тараққиѐтининг 
муваффақиятларини белгилаб берувчи, бу туб вазифаларнинг бош 
ҳаракатлантирувчи кучи инновацион таълим технологияларни амалиѐтга татбиқ 
этишдан иборат. Бунда авторитар педагогикадан воз кечиб, инновацион таълим 
технологияларини педагогик жараѐнга тадбиқ этишимиз керак бўлади. Ҳозирги 
вақтда Ўзбекистонда таълим ва тарбиянинг бош мақсади ва мазмуни тубдан 
янгиланди. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасида олий таълим 
муассасаларида инновацион таълим технологияларни самарали жорий этишга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Олий 
таълим 
муассасаларида 
таълим 
жараѐнида 
педагогик 
инновацияларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бўлажак 
бошланғич 
синф 
ўқитувчисини 
инновацион 
фаолиятга 
тайѐрлашни 
бакалаврнинг биринчи босқичиданоқ бошлаш керак. Талабаларда янгиликка 
интилиш ҳиссини уйғотиш, мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш 
ўқишнинг дастлабки йиллариданоқ бошланса 3-босқичга келиб педагогик-
психологик туркум фанларини ўқитишда бўлажак бошланғич синф 
ўқитувчисини инновацион фаолиятга тайѐрлаш жараѐни амалга оширилиши, 4-
босқичга келиб эса уларга янгиликларни мустақил ҳолда излаб топиш, керакли 
ахборотни танлаб олиш ва амалга жорий этиш бўйича компетенцияларини
шакллантириш лозим бўлади.Айнан ―Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий 
иш‖ таълим йўналишларида 2 курсдан методика фанларини ўқитилиши, 3 
курсда бошланғич синфларда ахборот технологиялари фанини ўқитилиши хам 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини инновацион таълим шароитида 
ахборотлаштирилган мухитни яратишга имконият яратади. 
Ўтказилган илмий манбалар таҳлили, педагогик инновациялар – бу 
педагогик янгиликларни яратиш уларни педагогик ҳамжамият томонидан 
ўзлаштирилиши, амалда қўлланилиши, бахоланиши ҳамда бошқариш жараѐни 
ва натижасидир, деб таърифлашга имкон берди. Бундан хулоса чиқариш 
мумкинки, бўлажак синф ўқитувчисини инновацион фаолиятга тайѐрлаш
жараѐни учун Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ҳамда дастурларни 
ишлаб чиқишда ўзаро узвийликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор 
қаратиш зарур. Бунинг учун электрон ўқув услубий таъминотни яратишда 


16 
таълим сифати ва самарадорлигини юқори босқичга чиқаришда ўқув-тарбия 
жараѐнига инновацион технологияларни татбиқ этиш зарурияти келиб 
чиқмоқда. 
Ўқув жараѐнининг реал шароитлари ушбу жараѐнни қўллаб-қувватловчи 
тизимлар учун ўзига хос талабларни белгилайди.Ўз навбатида ахборот муҳити 
каби бир хил тизим, дастур майдонини тўлиқ аниқлайди. Олий таълим ўқув 
муҳитининг вазифалари таълим соҳасидаги вазифалари билан тўла мос тушиши 
ва бошланғич таълим йўналишида ихтисослик фанларини пухта ўргатиш билан 
ажралиб туради. 
Бизнинг фикримизча, ахборот муҳити қуйидаги муҳим ҳусусиятларга эга 
бўлиши керак:тизимли; дастурий таъминотнинг янги услубий ва методологик
хусусиятлари 
ва 
методологик 
ѐрдам; 
кўп 
функционаллик 
мослашувчанлик;технологик ҳаракатланиш. 
Таърифланган ҳусусиятлар ва компонентлар атроф муҳитни таълим 
фаолиятни ташкил қилишнинг энг универсал воситаси сифатида тавсифлайди.У 
шунингдек, ҳаѐт учун воситадир ва аслида ўзи дидактик маънога эга. 
Ахборот 
муҳитнинг педагогик компоненти ахборот-коммуникация 
технологияларидан ўқув жараѐнида фойдаланишнинг барча шаклларини ўз 
ичига олиши мумкин. Педагогик компонент ахборот, методик ва ахборот 
ресурсларини тақдим этиши ва ҳаѐтга йўналтирилган турли турдаги таълим 
тадбирлари, масалан, репродуктив ѐки ташкилий, курс ѐки лойиҳалар 
ѐндашувига қараб тақдим қилиш мумкин.Услуб ва шакллар қуйидаги тарзда 
тақдим этилиши мумкин: Масофавий Ўқитиш, ITS ресурслари ва воситалари 
ѐрдамида тўлиқ вақтда ўқитиш, Онлайн тренинг, Off-linе таълим; Педагогик 
таркибий қисмлар ўқув методлари, ресурслар, материални тақдим этиш 
усуллари 
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг инновацион фаолиятини 
яратувчилик жараѐни ва ижодий фаолият сифатида баҳолаш мумкин. 
Инновацион фаолиятга аксиологик ѐндашув инсоннинг ўзини янгилик яратиш 
жараѐнига бахшида қилиши, у томонидан яратилган педагогик қадриятлар 
йиғиндисини англатади. Аксиология инсонга олий қадрият ва ижтимоий 
тараққиѐтнинг бирдан-бир мақсади сифатида қарайди.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг инновацион фаолияти 
тузилмаси креативлик ва рефлексия компонентларидан иборат. Инновацион 
фаолият энг муҳим тавсифи креативликдир. Креативлик индивиднинг янги 
тушунча яратиши ва янги кўникмалар ҳосил қилиш қобилияти, хислатини 
билдиради. Инновацион фаолиятидаги креативликнинг бир неча босқичлари 
мавжуд: биринчи босқичда тайѐр методик тавсиялар кўчирилади; иккинчи 
босқичда мавжуд тизимга айрим мосламалар (модификациялар), методик 
усуллар киритилади, учинчи босқичда ғояни амалга ошириш мазмуни, 
методлари, шакли тўла ишлаб чиқилади; тўртинчи босқичда ўқитиш ва 
тарбияланишнинг бетакрор концепцияси ва методикаси яратилади.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг инновацион фаолияти 
тузилмасидаги энг муҳим компонент бу рефлексиядир. Рефлексия 
ўқитувчининг ўз онги ва фаолиятини белгилаш ҳамда таҳлил қила олишидир. 


17 
Рефлексия (лотинча ―Ret lxio‖- ортга қайтиш) субъектнинг ўз (ички) психик 
туйғу ва ҳолатларини билиш жараѐнидир. Инновацион педагогик жараѐнни 
ифодалаб, нафақат унинг дидактик қурилмасига, балки ўқитувчининг 
ижтимоий моҳиятли натижалари ва руҳий қиѐфасига ҳам тааллуқлидир. У 
очиқликни, бошқалар фикрининг тан олинишини билдиради. Инновацион 
фаолият турли хилдаги қарашларнинг тўқнашуви ва ўзаро бойитилиши 
динамикасида амалга ошишини кўзда тутади. Бўлажак ўқитувчининг 
инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор шарт-шароитларга 
боғлиқ. Унга ўқитувчининг тайинли мулоқоти, акс фикрларга нисбатан беғараз 
муносабат, турли ҳолатларда рационал вазиятнинг тан олинишини уқтиришга 
тайѐрлиги киради. Бунинг натижасида ўқитувчи ўз билим ва илмий фаолиятини 
таъминлайдиган кенг қамровли мавзу (мотив)га эга бўлади. Янгилик 
киритишнинг муҳим шарти мулоқотнинг янги вазиятини туғдиришдир. 
Мулоқотнинг янги вазияти – бу ўқитувчининг ўз мустақиллик мавқеини, 
педагогика фанига, ўзига бўлган янги муносабатни ярата олиш қобилиятидир. 
Ўқитувчи ўз нуқтаи назарларига ўралашиб қолмайди, у педагогик 
тажрибаларнинг бой шакллари орқали очилиб, мукаммаллашиб боради. Бундай 
вазиятларда ўқитувчининг фикрлаш усуллари, ақлий маданияти ўзгариб 
боради, ҳиссий туйғулари ривожланади. Кейинги шарти – бу ўқитувчининг 
маданият ва мулоқотга шайлиги. Ўқитувчининг инновацион фаолияти 
воқеликни ўзгартиришга, унинг муаммолари ва усулларини ечишни аниқлашга 
қаратилгандир. 
Инновацион фаолиятга асосланган ўқув жараѐнини инновацион янги 
илмий ғоялар ва концепциялар асосида таълим мазмунини янгилашга ва уни 
такомиллаштиришга хизмат қилади. Бунда ўқитувчиларнинг касбий 
компетентлик даражалари юқори бўлиши талаб этилади, у эса ўз навбатида, 
талабаларнинг ўқув фаолиятига таъсир қилади. Таълим-тарбияга инновацион 
ѐндашув доимий ва мустақил равишда олиб борилади. Талаба борган сари 
кўпроқ янги илмий ғояларнинг тадқиқотчиси ва амалга оширувчиси бўлиб 
етишади ҳамда унда ҳаѐтга, меҳнатга, ўз касбига нисбатан инновацион 
ѐндашуви шаклланади. Демак, таълим жараѐнида инновацион технологияларни 
киритиш, педагогик янгиликларни яратиш, баҳолаш ва ўзлаштириш
жараѐнларни бошқариш масалаларини ижобий ҳал қилишда инновацион 
фаолият муҳим аҳамият касб этади.
Н.И.Лапин, Л.Я.Косалс, Э.Роджерс ва бошқа тадқиқотчиларнинг изидан 
жуда кўп олимлар инновациянинг ўзига хос мазмунини ўзгаришлар ташкил 
этади, инновацион фаолиятнинг бош вазифаси эса, ижобий ўзгартириш 
вазифаси ҳисобланади деган фикрларни илгари сурганлар.
Юқорида олиб борилган таҳлилларни умумлаштиридиган бўлсак, 
инновацион фаолият - бу янги билимларни эгаллашга ва қўлланишга 
қаратилган фаолиятдир. У ўз ичига қуйидагиларни олади: янги билимларни 
олишга 
қаратилган 
фундаментал 
(назарий, 
тажриба-синов) 
илмий-
тадқиқотчилик; амалий мақсадларга эриши ва аниқ вазифаларни хал қилиш 
учун асосан янги билимларни қўлланишга йўналтирилган татбиқий новаторлик; 
амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижасида ѐки янги лойиҳаларни, 


18 
маҳсулотларни, жараѐнларни, ишлаб чиқариш ва фойдаланиш хизматларни, 
тизимларни ѐки услубларни яратишга ҳамда уларни янада такомиллаштиришга 
қаратилган фаолиятдир.
Ҳулоса қилиб айтганда бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари учун 
таълим муассасаларида таълим олиш жараѐни – бу инсонда меҳнат фаолиятини 
муваффақиятли амалга оширишда аҳамиятли саналган касбий билим, касбий 
сифат, компетентлик ва мезонлар асосида ривожлантириш ҳамда ўз-ўзини 
такомиллаштиришнинг энг мақбул давридир. Таълим олувчилар ушбу 
жараѐнда инновацион фаолиятга тайѐрланиб, билимларни жамлаш, сақлаш, 
узатиш, уларнинг мантиқий тузилмасини яратиш ва истиқболда касбий 
фаолиятини ташкил этишда улардан самарали фойдаланиш каби ҳолатларни 
ўзида мужассам эттиради. Шунингдек инновацион таълим шароитида бўлажак 
бошланғич синф ўқитувчиларини ахборотлаштирилган мухитни яратиш орқали 
уларда ахборот компетентлик ривожлантирилади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish