13
касбига садоқатлиги, ғоявий эътиқодлиги, ўз касбини севиши ўқитувчини бошқа
касб эгаларидан ажратиб туради. Чунки мактабда таълим-тарбия ишининг юқори
савияда олиб борилиши фақат ўқитувчига, унинг касбий тайѐргарлигига боғлиқ.
Ўқитувчи шахсига қўйиладиган муҳим талаблардан бири шундаки, у ўзи
ўқитаѐтган фанларни чуқур билиши, унинг методикасини ўзлаштириб олган
бўлиши зарур. Фанни ва унинг назариясини чуқур билиши, уни қизиқарли қилиб
ўқувчиларга етказа олиши, ўқувчиларнинг бу фанга бўлган қизиқишини
оширади, ўқитувчининг обрўйини оширади. Ўқувчилар ўқитувчининг ўз
билимларини ўқувчиларга етказа олиш имкониятларини қадрлабгина қолмай,
балки унинг фидоийлигини ҳам тақдирлашади.
Ўқитувчининг юксак маданияти, унинг теран билим доираси айниқса,
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг халқимизнинг ўз тарихи, маданияти,
урф-одатини ўрганишга, билишга бўлган қизиқиши ортиб бораѐтган даврда
таълим тарбия ишларининг муваффақиятли кечишига ѐрдам беради.
Ҳозирги замон ўқитувчиси миллий қадриятларимизни билибгина қолмай,
кенг ота-оналар жамоатчилити ичида, синф ўқувчилари орасида тарғиботчиси
ҳам бўлиш керак.
Уларнинг касбига хос бўлган яна бири -болаларни севиш, уларнйнг ҳаѐти
билан қизиқиш, ҳар бир шахсни ҳурмат қилишдан иборатдир. Болани севган, бутун
куч ва билимини болаларнинг келажаги, уларни Ватанга содиқ фуҳаро қилиб
тарбиялашга йўналтира оладиган инсонгина, ҳақиқий ўқитувчи бўла олади. Болага
бефарқ, унинг келажаги билан қизиқмайдиган, ўқитувчилик касбига лоқайд инсон
ҳақиқий ўқитувчи бўла олмайди.
Ўз хизмати хусусиятига кўра ўқитувчи ташкилотчилик фазилатига ҳам эга
бўлмоғи лозим. Бунинг учун ўқитувчи ташаббускорлик ва ташкилотчилик
қобилиятига эга бўлиб ҳар доим тетик, ғайратли, ўз кучи ва имкониятига ишонган
бўлмоғи зарур. Ташаббускор ва ғайратли ўқитувчи болаларни орқасидан
эргаштира олади, уларни ор-номусли ва ғурурли қилиб тарбиялайди.
Ўқитувчилик касби жуда катта руҳий ва жисмоний куч талаб этади. Шунинг
учун уларнинг саломатлиги ўз жойида бўлиш керак. Чунки ўқитувчи дарс давомида
жуда кўп гапира олиши, оѐқда кўп тура олиши, ақл билан иш юрита олиши лозим.
Чунки ўқувчилар кўп нарсага қизиқишади. Ўқитувчи эса уларнинг ҳар бир
саволига турли хил далилий ашѐлар, кўргазмали ва жонли нарсалар ѐрдамида
жавоб беришга тайѐр бўлиши керак. Агар дарсни фақатгина китоб ўқиш билан
ўтказса, ўқувчининг бунга қизиқиши сўнади. Минг қилса ҳам болада. Шунинг
учун дарс давомида турли хил машқлар, қизиқарли латифалар билан ўтказиши,
уларнинг дарсга бўлган қизиқишини, дарсга бўлмаса ҳам ўша ўқитувчига
боғланиб қолишини кафолатлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: