Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Мирзиѐев Ш. ―Харакатлар стратегияси‖. 
2. Таьлим тугрисида конун ва Кадрлар таййорлаш миллий дастури. 
3. Одамийлик мулкининг султони. 
4. Шарқ мутафаккирлари дурдоналари. 
5. Педагогик анталогия. 
 
ГАНДБОЛ СПОРТ ТУРИДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШНИНГ ВОСИТА ВА УСУЛЛАРИ 
Бердиева Хуршида Каримовна
ТерДУ ўқитувчиси 
 
Соғлом авлоднинг камолга етказиш ва тарбиялашнинг турли йўл-
йўриқлари, ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Айниқса болаларнинг бўш вақтини 
тўғри ташкил қилиш, бадан тарбия ва спорт билан шуғуллантириш, турли 
ҳаракатли ўйинларни жисмоний тарбия дарслари хамда ўқув машғулотларида 
ўргатиш, ўқитувчи ва мураббийлар олдидаги мухим вазифаларидан бири бўлиб 
ҳисобланади. Шу боис Республикамизда БЎСМ, ихтисослашган спорт 
мактабларда хамда таълим муассаларида барпо этилган барча спорт 
иншоотлари қувватидан тўлиқ ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, 
жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, ўқувчи-ѐшларни 


403 
соғломлаштириш ва ѐшларни дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли 
ўтказишлари хамда спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун спорт 
тўгаракларини (секцияларини) ташкил этиш, тадбирлар ва мусобақалар 
кўламини кенгайтириш, қолаверса оммавий спортни умумхалқ ҳаракатига 
айлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги 
―Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-
тадбирлари‖ тўғрисида ПҚ-3031-сонли қарори, Республикамизда қабул 
қилинган ушбу қарор болалар учун энг оммабоп ва севимли бўлган спорт 
турларини ривожлантириш учун кенг йўл очади, шунингдек, турли ѐшдаги 
ўқувчи ѐшларнинг орасида спорт турларининг оммалашувига ва спорт билан 
шуғулланишнинг эрта даврлариданоқ иқтидорли ѐшларни тайѐрлаш ҳамда 
аниқлаш имкониятини берувчи мезонларни жорий этишда ѐрдам беради. 
Гандбол спорт тури ҳам оммавий спорт турларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Дунѐда 190 дан ортиқ давлатлар ушбу спорт тури билан шуғулланишади. 
Гандбол ўйини кенг тарқалган спорт турларидан бири бўлиб, у ѐшларни 
жисмоний ривожланиши, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашнинг энг 
оммабоб, бинобарин, энг қулай воситаларидан биридир. Бу ўйинда ҳар бир 
ўйинчининг юқори тезликда ҳаракатланиши, тўп билан тез ва кутилмаган 
ҳаракатларни бажариши, жамоадаги шериклар билан ўзаро ҳамжихат ҳаракат 
қилиши, тез тактик ўзгарувчан ўйин ҳолатларига ўз вақтида жавоб 
қайтирилиши, спорт яккакураши олиб борилиши, буларнинг ҳаммаси гандбол 
ўйинига хос ҳусусиятлардир.
Кўриниб турибдики, гандбол спорт тури билан мунтазам шуғулланиш 
спортчиларнинг асосий жисмоний сифатларнинг ривожланишига ѐрдам беради. 
Масалан, куч-тўпни дарвозага отишларнинг бажарилиш тезлигида, тўпни 
узоққа узатишда, сакрашда , югуриш тезлигида, югуриш йўналишини 
ўзгартириш қобилиятини ривожлантиради ҳамда бошланғич тезлик ва 
бошқаларда ўз ифодасини топади. Бу сифатларни янада ривожлантириш учун 
гантеллар ва тўлдирма тўплар билан машқлар, сакрашли ўтириб - туришлар, 
сакрашлар, арқон тортиш, арқонга осилиб чиқиш, арғамчида сакрашлар 
бажарилади. Гандболда, айниқса, тезлик сифати ривожланади, ўйин жараѐнида 
чаққонлик, эгилувчанлик, чидамлилик тарбияланади, ўйинчида ўткир 
кузатувчанлик, диққат, тафаккур тезлиги, қатъийлик, интизомлилик таркиб 
топтирилади ва айни пайтда, ҳиссиѐтларни жиловлай олиш жиҳатлари йўлга 
қўйилади. Бироқ ѐш спортчиларни ўқув машғулотлари жараѐнида доимо 
стандарт машғулотлар билан шуғулланиш асаб нерв органларига салбий таъсир 
кўрсатади. Бир хиллик ҳусусиятларига эга бундай стандарт (стереотип) 
машқлар мушак тўқима ва толаларига тезроқ толиқиш аломатларини юзага 
келтиради. Кузатувлар ва тадқиқодлар асосида исботландики, машғулотлар 
жараѐнида ҳаракатли ўйинларидан тўлиқ ва ҳар томонлама фойдаланиш 
спортчилар организмининг функционал органлар фаолиятини бошқарувчи 
марказий нерв тизимига ҳар томонлама ижобий таъсир этар. 
Тарбиячилар ва мураббийлар ҳар бир спортчи жисмоний тайѐргарлиги ва
жисмоний ривожланиши ҳисобга олиб, ўқув машғулотларида ҳар хил ҳаракатли 


404 
ўйинлардан мунтазам равишда ўринли фойдаланиш спортчиларнинг жисмоний 
баркамоллигига, улардан малакаларининг такомиллашувига катта ѐрдам 
беради. Гандбол спорт турини ўргатишда ушбу спорт турига 
ихтисослаштирилган ҳаракатли ўйинлардан восита сифатида қўллаш, ўша 
спорт турини ўзлаштиришда ҳаракат кўникмалари ва маълакаларини ҳосил 
қилишга ѐрдам беради, ҳолат ва ҳаракатларига ўргатади хамда шу спорт 
турининг техник-тактик усулларини самарали ўзлаштиришда мухим омил 
бўлиб саналади. 
Бундан ташқари жисмоний фазилатлар (чаққонлик, 
тезкорлик, қайишқоқлик, мувозанатни сақлаш, эпчиллик, эгилувчанлик, 
чидамлилик) ни ривожлантириш, гавдани тўғри тутиш, ҳаракатли ўйинларини
ўргатиш жараѐнида ахлоқий, ақлий, эстетик ва меҳнат тарбиясини амалга 
ошириш учун катта имкониятлар мавжуд.
Маълумки барча спорт турларида шунингдек гандбол спорт турида ҳам 
ўқув машғулотларида айниқса, мусобоқада даврида спортчилар турли хил 
ижобий ва маънавий ҳисларларга эга бўлишлари муҳим ахамият касб этади.
Ҳаракатли ўйинларини бажариш чоғида эса шуғулланувчилар ҳаракатида 
ижобий (ҳамжиҳатлик, интизомлилик, камтаринлик, меҳрибонлик) ва маънавий 
фазилатлар (ҳалоллик, одиллик, дўстлик туйғуси, ҳамкорлик, замон билан 
ҳамнафас бўлиб ишлай олиш қобилияти, топшириқларни масъулият билан 
бажариш)ни тарбиялаш, шунингдек, иродавий ҳусусиятлар (жасорат, 
қатъийлик ўз кучига ишонч, қийинчиликларни собитлик билан енгиш, 
чидамлилик ва ҳ.к.)ларни намоѐн қилиш учун энг яхши шароит ва имкониятлар 
вужудга келади. Бу эса ҳаракатли ўйинлар орқали спортчиларни жисмонан ва 
маънан баркамол шахс сифатида тарбиялашда устивор восита эканлигини 
наъмоѐн этади.
Ҳаракатли ўйинларини яхши ўзлаштириш учун шу спорт турига мос 
ҳаракатли ўйинлардан восита сифатида фойдаланиш мумкин. Масалан, гандбол 
ўйинининг асосий элементларини ўргатишга доир ўқув машғулотлари бўлса, 
―Тўп учун кураш‖ сингари ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Бу 
ҳаракатли ўйинда гандбол ўйини учун зарур бўлган усулларни, яъни тўп олиб 
юришни билиш малакаларини ҳосил қилиш ва мустахкамлашга ѐрдам беради. 
Бундан ташқари, ―Тўп учун кураш‖ ўйини гандбол ўйини учун зарур тактик 
усулларни такомиллаштириш учун қулай ва самарали восита бўлиб ҳизмат 
қилади. Ўйиндаги асосий ҳаракатлар тўпни дарвозага киритишдан бошқа хамма 
элементлардан иборат. 
Гандбол спорт турига ҳос бўлган ―Қалъани ҳимоялаш‖ ҳаракатли 
ўйинида эса тўпни нишонга улоқтириш, бир бирига ирғитиш ва илиб олиш 
усуллари такомиллашади. Тўпни бир бирига узатиш пайтида ҳаракатларни 
мослаштиришни, тез ҳаракат қилишни ва чаққонликни талаб қилади. Ушбу
ўйин орқали химоячилар мард бўлиши ва теварак атрофдаги вазиятни англаб 
ҳаракат қила олишлари керак, бу эса гандболга ҳос ҳаракат малакаларни 
ўзлаштиришда ва техник усулларни тезроқ такомиллаштиришда қулай 
омиллардан бири бўлиб ҳисобланиди. Бундан ташқари ―Ғозлар- оққушлар‖,
―Тўп билан тўпни уриш‖, ―Байроқча учун кураш‖, ―Тўп узатиш‖, ―Отиб қочар‖,


405 
―Бўрон‖, ― Тўп сардорда‖, ― Кўчма нишон‖, ―Қубба‖, ―Қубба-2‖, ―Овчилар ва 
ўрдаклар‖ ҳаракатли ўйинларни ўтказиш тавсия этилади.
Ушбу танлаб олинган ҳаракатли ўйинларини тўғри бажариш 
спортчиларнинг тезкорлик, чаққонлик, эпчиллик, эгилувчанлик,тезкор куч 
сифатларини шакилланишига бундан ташқари, спортчиларнинг мушаги, 
пайлари, бўғимлари, суяк тизимининг ривожланишига самарали таъсир 
кўрсатади.
Ўқув машғулотининг якунловчи қисмида хам ҳаракатли ўйинлардан 
фойдаланиш мумкин. Ушбу ҳаракатли ўйинларнинг вазифаси яхши дам олиш 
ва кайфиятни яхшилаш учун мушакларга зўр беришни камайтириш, нафас 
олиш органлари ва қон айланишини бир мунча тинчлантиришдан иборат. 
―Ўйлаб топ‖, ―Маън қилинган ҳаракат‖, ―Симсиз телефон‖ сингари ўйинлар 
диққатни синаш учун ўтказиладиган машғулотнинг якунловчи қисмида 
вазифаларни амалга оширишга ѐрдам беради.
Хулоса, 
спорт 
макаблари 
мураббийлари, 
жисмоний 
тарбия 
ўқитувчиларнинг мақсади ўқувчиларни спорт ўйинларига тайѐрлашдир. Демак, 
гандболда ўқув машғулотлар жараѐнида ҳар хил ҳаракатли ўйинлардан 
мунтазам равишда ўринли фойдаланиш спортчиларнинг ушбу спорт тури 
техникаси, тактикаси ва жисмоний баркамоллигига ҳамда уларда ҳаракат 
малакаларининг такомиллашувига катта ѐрдам беради.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish