Математикага
ўқитиш
методикасининг
мақсади,
мактабда
математикага ўқитиш тизимининг асосий компонентларини ва улар ўртасидаги
алоқаларни тадқиқ қилишдан иборат. Асосий компонентлар сифатида – мазмун,
усуллар, шакл ва математикани ўқитиш воситалари каби мақсадлар
тушунилади.
Математикага ўқитиш методикасининг предмети – математик
таълимнинг мақсад ва мазмуни, усуллари, математикани ўқитиш воситалари ва
шакллари ҳисобланади.
Математикага ўқитиш тизимининг амал қилишида бир қатор омиллар,
жумладан, таълимнинг умумий мақсадлари, ижтимоийлик ва таълимни
ижтимоийлаштириш,
математиканинг
фан
сифатида
ривожланиши,
математиканинг амалиѐтга йўналтирилганлиги, янги таълим ғоялари ва
технологиялари, психологик тадқиқотлар натижаси таъсир этади. Бу
омилларнинг йиғиндиси ташқи муҳитни ташкил этади ва, у математикага
ўқитиш тизимига бевосита таъсир этади.
Математикани ўқитиш методининг асосий масалалари қуйидагича:
– ўқув предметининг мазмунини мақсад ва ўқувчиларнинг тушуниш
имкониятларига қараб танлаш;
– ўқитишнинг мақсадга эришишга йўналтирилган рационалроқ усули ва
ташкилий шаклини ишлаб чиқиш;
– ҳар бир математика ўқитувчиси амалда қўллай оладиган зарурий ўқитиш
воситаларини танлаш.
–Математикага ўқитиш методикаи учта саволга жавоб топишга
қаратилган: Нима учун математикани ўқитиши керак? Нимани ўрганиш керак?
Математикани қандай қилиб ўқтиш керак?
Мактаб курси математикасининг ажратиб олинган ўзаги базавий
дастурнинг асосини ташкил этади ва, у мавзули дастурлар ишлаб чиқишда
ҳужжатли манба ҳисобланади. Ўрта мактабга мўлжалланган мавзули дастурда
ўқув материалларини синфлар бўйича тақсимлашдан ташқари, ўқувчиларнинг
билимига, уқуви ҳамда кўникмасига нисбатан талаблар баѐн этилади,
фанлараро алоқалар очилади, баҳолашнинг намунавий нормалари берилади.
Ўрни келганда эслатиб ўтиш мумкинки, ривожланган хорижий
мамлакатлар мактабларида математика дастурларида нисбийлик назарияси ва
статистикага кўпроқ аҳамият берилади. Масалан, Японияда биринчи синфдан
бошлабоқ, ―Статистика‖ асосий бўлим саналади. Нисбийлик назарияси
элементлари Бельгия ва Франция мактабларининг юқори синфларида қатъий
математик асосда ўқитилади.
Бир қатор ривожланган мамлакатларда катта босқичдаги умумтаълим
тайѐргарлиги маълум бир йўналиш бўйича дифференцияланган.Ўқитишнинг
барча босқичларида функционал тасаввурларни ривожлантириш, математик
усулларни эгаллаш тадқиқий кўникмаларнинг шаклланиши катта рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |