Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
Фойдаланилган адабиѐтлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Жисмоний тарбия ва 
оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги.-Т., 
2017 йил 3 июндаги ПҚ 3031-сонли қарори. 
2. Мирзиѐев.Ш.М.
Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини 
таъминлаш – юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гарови.– Тошкент: 
―Ўзбекистон‖, 2017. – 48 б. 
3. Абдуллаев А., Хонкельдиев Ш. Жисмоний тарбия назарияси ва 
усулияти.Олий ўқув юртлари учун дарслик. Т.ЎзДЖТИ наш. бўл. 2007 й. 
4. Баркамол авлодни шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг
тиббий асослари. (Услубий қўлланма). /ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Т.: 
―Ўзбекистон‖, 2011. – 152 б.
5. www.tdpu.uz 
6. www.pedagog.uz 
 
ПСИХОЛОГИК МАСЛАҲАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МУАММОСИ 
 
Бахрамова А. А. 
Самарқанд ДУ катта ўқитувчиси 
Ҳозирги глобаллашув жараѐнлари фуқароларнинг психологик ѐрдамга 
бўлган эҳтиѐжларини янада оширмоқда. Психологик маслаҳатнинг мақсади – 
келажак ҳиссига эга бўлган, онгли равишда ҳаракат қиладиган, хулқ-атворнинг 
турли стратегияларини ишлаб чиқишга ва юзага келган вазиятни турли нуқтаи-
назардан таҳлил қила олишга қобил бўлган маданиятли- маҳсулдор шахсни 
шакллантиришдан 
иборат 
бўлиб, 
амалий 
психологиянинг 
асосий 
йўналишларидан бири хисобланади. Психологик маслаҳат амалий психология 
йўналиши сифатида қуйидаги мақсадлар асосида амалга оширилади:
1. Юзага келган муаммони тезда ҳал этишда мижозга ѐрдам бериш. 
Оператив муаммоларни ҳал этишда оғзаки маслаҳат шаклидаги психологик 
ѐрдам жуда муҳимдир. Боланинг ўз ота-онаси билан ўзаро муносабатларда 
жиддий низолар юзага келиши, ва уларни вақтида ҳал этилмаганлиги бола 
жисмоний ва психик саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин.
2. Ҳаѐтий маслаҳат керак бўлган масалаларни ҳал этишда психологик 
ѐрдам кўрсатиш. Масалан, мижоз учун қулай кун тартибини танлаб олиш, 
турли ишларни бажаришда вақтни тўғри тақсимлаши борасида маслаҳат бериш.


339 
3. Узоқ вақт мобайнида доимий психотерапевтик таъсир кўрсатиш керак 
бўлган, лекин баъзи сабабларга кўра бунга имконият бўлмаган ҳолатда 
вақтинчалик ѐрдам кўрсатиш. Масалан, кутилмаганда депрессия ҳолати юзага 
келиши кабиларда.
Психолог-маслаҳатчининг асосий вазифаси нормал, психик жиҳатдан 
соғлом бўлган мижоз учун маданий имкониятлар даражасида ва унга мос ҳолда 
ҳатти-ҳаракатни амалга оширишга ѐрдам берувчи онгли ва ижодий усуллар 
билан (бир қолипда бўлмаган) ҳаракат қилиш учун шароитлар яратишдан 
иборат. Психологик маслаҳат амалий психологнинг касбий фаолиятини муҳим 
йўналишларига тегишли.
Психологик маслаҳатнинг асосий вазифасини қуйидагича аниқлаш 
мумкин. Мижоз ўзининг ҳаѐтий қийинчиликларга ташқаридан назар ташлай 
оладиган шароитни яратиш, хулқ-атворни мақбул бўлмаган усулларини англаш 
ва ўзаро муносабатлар ўрнатиш ҳамда унга янги эмоционал ва шахсий тажриба 
орттиришга ѐрдам берувчи адекват хатти-ҳаракатларни ҳосил қилиш. Бундан 
асосий мақсад инсонни юқори даражада ўзини ўзи англаган шахсий мустақил 
тарзда танланган ҳаѐтий стратегиясини амалга оширишга қодир бўлган ўз 
тақдири учун жавобгарликни бўйнига олишга тайѐр етук шахс сифатида 
шаклланишида унга психологик ѐрдам кўрсатиш ҳисоланади.
Психологик маслаҳат психотерапиядан шартли равишда ажратилади 
чунки, маслаҳат жараѐнида кўпинча психотерапевтик методлар ва усуллар 
қўлланилади. Шундай бўлсада, психотерапияга нисбатан психологик маслаҳат 
бирмунча юзаки характерга эга деб ҳисобланади.
Психологик маслаҳатдаги турли ѐндашувлар методологияси замонавий 
психологиянинг асосий изланишлари психоаналитик, бихевиоризм ѐки 
экзистенциал-гуманистик психологлардан бирига уларнинг алоқадорлигига 
кўра аниқланади. Ўз навбатида психоаналитик назариясига асосланувчи 
психолог маслаҳатчи мижознинг руҳий ҳаѐтини уч хил нуқтаи-назардан талқин 
қилади: -динамик (турли психик кучлар низоси ва ўзаро таъсир натижаси 
сифатида); -иқтисодий (унинг энергетик тавсифномаси йиғиндиси сифатида); -
топик (психиканинг тузилмавий тузилиши нуқтаи назаридан).
Шу ўринда психоаналитик маслаҳатчи мижозга ички низоларнинг табиати 
ва сабабларини англашга ѐрдам бериши унинг ―Мен‖ини кучайтиришни ва уни 
―Олий Мен‖ ва ―‖У‖ дан бирмунча мустақил бўлишини таъминлашни ўзининг 
асосий вазифаси деб билади. Бунинг учун у мижоз билан ишчи иттифоққа 
эришиши у билан унинг қаршиликлари ва муносабатини ўрганиб чиқиши, 
номақбул хилма хил механизмлари ҳаракатини бартараф қилиши зарур ҳамда 
турли хил комплексларни намоѐн бўлишини англаш мумкин. психоанатиликага 
йўналган маслаҳатнинг аксарият техникаларини асоси сифатида ― эркин 
ассоциация кўриб чиқилади.
Бихивеоризм ѐндашуви тарафдори бўлган маслаҳатчи энг аввало 
мижознинг хулқ-атвори устида иш олиб боради. Унинг вазифаси ноаниқ, кўп 
маъноли сўзлар орқали ифодаланган психологик муаммони объектив кузатиш 
имкони мавжуд бўлган хулқ-атвор ҳаракатларига кўчиришдан иборат. 
Бихевиорист маслаҳатчи мижознинг стреотип хулқ-атвори ноадекватлигини 


340 
кўрсатиб бериб, у билан бирга мақбул хулқ-атворни моделлаштиради ва зарур 
малакаларни шакллантиради. Психологнинг назорати остида режа асосида ва 
қатъият билан амалга ошириладиган қўйилган мақсадга эришишга қаратилган 
ҳаракатларнинг аниқ режаси ишлаб чиқилади.
Инсонпарварликка йўналган маслаҳатчи иккита муҳим постулатга 
(ҳақиқатлиги асос қилиб олинадиган қоида) таянади: 1.Инсонлар ўзини ўзи 
назорат қилади, уларнинг хулқ-атвори ўз танловини амалга ошириш қобилияти 
қандай фикр юритиш ва қандай йўл тутиш танлови билан детирминациялашган. 
2.Ҳар бир инсонда ўз имкониятларини амалга оширишга шахсий 
(ривожланишга) тараққиѐтга туғма эҳтиѐж мавжуд-гарчи муҳит бу тараққиѐтга 
йўл бермаслиги мумкин. Ушбу тамойилларидан келиб чиқиб маслаҳатчи мижоз 
шахсига доир ўзгаришни амалга оширишда ѐрдам беришни ва уни муҳим қарор 
қабул қилаѐтган вақтда қўллаб-қўвватлашни ўз вазифаси деб ҳисоблайди. 
Кўпинча психологик маслаҳат олдиндан белгиланган соатда, бунинг учун 
махсус жиҳозланган хонада, одатда бегона одамлардан ҳоли ва яккама-якка, 
юзма-юз ўтказилади. Психолог-маслаҳатчи томонидан мижозга бериладиган 
маслаҳат ва таклифлар кўп ҳолларда улардан мустақил фойдаланиб, мижоз 
психолог- маслаҳатчи ѐрдамисиз ўз муаммосини ўзи тўла ҳал эта олишига 
қаратилган бўлади.
Психологик маслаҳат – бу психик соғлом одам ўзининг ҳаѐтида юзага 
келадиган барча психологик муаммоларни ҳал эта олишига асосланган 
одамларга амалий психологик ѐрдам кўрсатиш амалиѐтидир. Лекин мижоз ҳар 
доим ҳам унинг муаммоси моҳияти нимадан иборат эканлигини, ўзининг кучи 
ва имкониятларига таяниб, уни қандай қилиб ҳал этишни аниқ билмайди ва 
тушунмайди. Профессионал тайѐрланган психолог-маслаҳатчи мана шу бўйича 
унга ѐрдам кўрсатиши керак.
Психологик маслаҳатнинг асосий вазифаси шундан иборат. Маслаҳат 
бериш давомида психолог одатда қисқа вақт ичида мижоз муаммосини амалий 
ҳал этиш усулини топиш ва аниқ ифода этиш учун қаратилган мижоз билан 
махсус иш услублари ва унга таъсир кўрсатиш методларини қўллайди, шу 
билан бирга ушбу ечим мижоз амалга ошириши учун тушунарли ва мумкин 
бўладиган қилиб амалга оширилади.
Психолог-маслаҳатчининг мижоз билан учрашуви кўпинча бир-икки 
учрашув билан чекланмайди. Кўпчилик ҳолларда мижоз билан уч марта ва 
ундан кўп учрашиб анча узоқ муддат давомида маслаҳат бериб бориш талаб 
этилади. Бундай узоқ муддатли маслаҳатларнинг зарурлиги қуйидаги одатий 
ҳолларда юзага келади: Мижознинг муаммоси шундай мураккаб бўлади-ки, 
бир-икки соат давомида уни тушуниб олиш деярли мумкин эмас. Мижознинг 
бир эмас, балки бир неча муаммолари мавжуд, уларнинг ҳар бирини ҳал этиш 
алоҳида маслаҳатни талаб этади. Таклиф этилаѐтган муаммонинг ечими мижоз 
томонидан дарҳол ва тўла мустақил амалга оширилиши мумкин эмас ва 
маслаҳатчи томонидан қўшимча ѐрдам кўрсатишни талаб этади.
Психологик маслаҳатда қўлланиладиган асосий методлар Психологик 
маслаҳатнинг асосий методи – интервьюдир. Психолог маслаҳатчи мижоз 
талабномаси асосида ишлайди. Интервью мижоз талабномасининг, вазиятнинг 


341 
ўзига хослигини таҳлил қилишнинг махсус усули бўлиб, унинг мақсади мижоз 
учун ҳатти-ҳаракатнинг альтернатив вариантларини юзага келтиришдан иборат. 
Мижоз муаммосини тадқиқ қилиш мутахассис томонидан қуйидаги усуллардан 
фойдаланиш натижасида олиб борилади: суҳбат, интервью, психологик тестлар. 
Суҳбат, мутахассис томонидан мақсадга ѐъналтирилган ҳолда ташкил 
қилинганда, бутун психокоррексия жараѐнини олиб боришни асосий усули 
ҳисобланади. Бунда «мижоз-мутахассис» мулоқоти жараѐнида олинган аниқ 
маълумотлар асосида тадқиқотчини қизиқтираѐтган боғлиқлик аниқланади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish