Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Литература 
1. Азимов Э.Г., Щукин А.Н. Словарь методических терминов (теория и 
практика преподавания языков). М.: ИКАР, 2009. 448 с.


26 
I ШЎЪБА. БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ 
МАСАЛАЛАРИ
 
 
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ 
Бекимбетова А.А.- Ажиниѐз номидаги
Нукус давлат педагогика институти
«Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси»
кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди, доцент 
 
Аннотация. 
Мақола 
бошланғич 
таълимнинг 
ҳозирги 
даврдаги 
муаммоларини таҳлил қилишга бағишланган бўлиб, бошланғич таълимни 
самарали ташкил этишда таълим жараѐнига таъсир этувчи омиллар ва 
бирқатор олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган.
Ҳозирги даврда бошланғич таълимнинг сифати ва самарадорлигини 
таъминлаш мақсадида бошланғич таълим тизимида фаолият юритаѐтган 
ўқитувчиларга ўқувчиларда ўқиш, ўрганиш, ўзлаштирган билимларни қўллаш, 
кўникмалар шакллантириш, олий даражада шаклланган билиш фаолиятига 
интилишни пайдо этиш сингари кучли талаблар қўйилмоқда. Ушбу талабларни 
бажариш учун бошланғич таълим мазмунини интеграциялаш, илғор 
инновацияларни тадбиқ этиш, ўқитиш жараѐнида ахборот-коммункацион ва 
инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш долзарб 
масалалардан ҳисобланади. Лекин педагогик фаолиятни ташкил этишда қатор 
муаммоларнинг бор эканлиги бу соҳада кўпгина изланишлар олиб борилишини 
лозимлигини тақоза этади.
Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, ҳар бир соҳадаги 
муаммоларни ҳал қилиш учун муаммони келтириб чиқараѐтган сабабларни 
албатта ўрганиш керак, лекин, ушбу сабабларинг ҳам сабаби ҳисобланган 
манбаага таъсир кўрсатиш бирнечта баробар самаралироқ эканини 
унутмаслигимиз зарур. Мана шу нуқтаи назардан илмий тадқиқотларни таҳлил 
қилиш зарур манбааларни топиш имконини беради. Жумладан, тадқиқотчи 
М.В.Дубованинг «Замонавий бошланғич мактабнинг муаммолари» мақоласида 
замонавий бошланғич таълимнинг муаммоларини шартли равишда ташқи ва 
ички муаммолар сифатида ўрганади. Асосан, ташқи муаммолар сифатида аниқ 
вақт ва ижтимоий-иқтисодий омиллар билан боғлиқ муаммоларни киритиб, 
жумладан, оиланинг ижтимоий институт сифатида ролининг ўзгариши ва 
кризислари, катталар билан болалар ўртасидаги мулоқатнинг етишмовчилиги 
ва бола шахсининг ижтимоийлашувига оммавий ахборот ва коммуникация 
воситаларининг ривожланиши сезиларли таъсир кўрсатиши таъкидланади. 
Ички муаммолар булса жамиятнинг талабларининг юқори бўлиши ва амалий-
йўналтирувчи таълим модели, бошланғич таълимда информацион характердаги 
билимлар боланинг келажаги учун, ҳаѐт йўлида фойдали ҳисобланмаслиги, 
ўқув предметларининг сони ва мазмунида узлуксиз экстенсив ўзгаришларнинг 
кўп 
бўлиши, 
боланинг 
теварак-атроф 
ҳақидаги 
тушунчаларининг 


27 
шаклланишига ўқув материалларининг тарқоқлигининг таъсири, таълим 
босқичлари ўртасидаги боғлиқликнинг кам эканлигидан далолат беради. [1] 
Тадқиқотчи олим А.Радченко «Оила ва ота-оналик давлатнинг 
мустахкамлигининг асоси сифатида» номли мақоласида: «Замонавий оиланинг 
инқирози табиий равишда оилавий тарбия борасидаги муаммоларни келтириб 
чиқариши, 
кўпгина 
оилаларда 
болаларнинг 
ота-оналар 
томонидан 
тарбияланишидаги улуши бола шахсининг шаклланишига нисбатан оммавий 
ахборот воситалари, компьютер уйинлари ҳамда унинг тенгдошлари 
муҳитининг таъсирига солиштирганда жуда кам ѐки аҳамиятсиз бўлиб 
бораѐтгани, статистик маълумотларга кўра, ота-она кунига ўртача 15 дақиқа 
вақтини бола билан мулоқот қилишга сарфлаши, ота-оналарнинг кўпчилик 
қисми боласи билан унинг уй вазифаларини қандай бажараѐтганлигидан 
ташқари яна нималар ҳақида гаплашишлари тўғрисида ҳаттоки билмасликлари 
ҳақидаги жуда ачинарли ҳолатдаги фикрларни билдиради.[2] 
Шунингдек, тадқиқотчи Т.Имамичнинг ―Аҳлоқий инқироз ва метатехник 
муаммолар‖ мавзусидаги тадқиқотида бўлса: жамият ривожланишидан кейинги 
саноат даврида пайдо бўлган салбий тенденцияларни тасвирларлаб, унда 
фалсафий, социологик, маданий тадқиқотлар муаллифлари ҳаѐтнинг барча 
жабҳалари теxнологиясининг тобора кучайиб бораѐтганлигини, аxлоқнинг 
ўрнига ҳисоб-китоб, вазифа ўрнига дастур, дастур ўрнига баxт-саодат, бахт-
саодатнинг ўрнига муваффақият ва ҳ.к.га эга бўлган оқилона теxноген 
шаxснинг пайдо бўлаѐтганлигини таъкидламоқда. Бундай одамнинг исми - 
гомутердир (hоmо + компьютер) [3] –деб фикр билдиради. Бу масалаларни 
албатта ўрганиш керак. 
Шунингдек, Д.Фельдштейннинг «Ўзгараѐтиган дунѐда ўзгараѐтган бола: 
янги мактабнинг психолого-педагогик муаммолари» деган китобида: ѐш 
авлоднинг қадрият йўналиши бўйича моддий-прагматик ѐндашувга ўтиш 
жараѐнида виждонлилик, адолат, бурч, одоб, масъулият, бепарволик, 
меҳнатсеварлик, ѐши катталарга ҳурмат каби аxлоқий фазилатларида салбий 
жиҳатлари кўпайиб бориш ҳавфи кучли ҳисобланиши таъкидланади. [4]. 
Олим 
С.В.Дармодехиннинг 
«Болаларнинг 
ижтимоийлашуви 
ва 
тарбиясининг замонавий стратегияларини ишлаб чиқиш» номли мақоласида: 
вазият, болалар аxборот маконининг кучли босими остида, жинсий, 
шафқатсизлик, зўравонлик ва жиноий вазиятлар ҳақидаги ҳикоялар билан 
тўлиб тошганлиги сабабли вазият янада оғирлашади. Болаларнинг бундай 
маълумотлардан деярли назоратсиз фойдаланишлари уларнинг аxлоқий 
ривожланишига жиддий зарар етказади, руҳиятни деформация қилади ва оxир-
оқибат таълим асосларини, соғлом турмуш тарзини бузади. Шу муносабат 
билан, боланинг АКТ билан алоқаси мутаxассислар учун катта ташвиш 
туғдиради. [5]. Шунинг учун албатта ота-оналар ва шунга мос равишда 
болалар АКТ воситалари билан ишлашда ѐшга боғлиқ вақт чеклашларини 
ҳисобга олишлари зарур. Шифокорлар ва псиxологларнинг сўзларига кўра, ѐш 
ўқувчилар компьютердан 2-синфда кунига 10 дақиқагача, 3-4-синфларда 15 
дақиқагача фойдаланишлари мумкин, сўнгра тана ва кўзлар учун юкламани
енгиллаштирадиган машқлар бажариши зарурлигин таъкидлайди.


28 
Маълумки, боланинг мактабга тайѐргарлиги қуйидаги таркибий 
қисмларнинг бирикмаси билан белгиланади: жисмоний, псиxологик, ҳиссий-
шаxсий, интеллектуал, ижтимоий. Бўлажак биринчи синф ўқувчиларининг 
билимлари ва тайѐргарлиги ҳақида ҳеч қандай савол туғилмайди.Ушбу 
таърифланган фактлар ва замонавий боланинг турмуш шароити унинг 
маънавий ва жисмоний соғлиғига салбий таъсир қилади. 
Юқоридаги мисоллар замонавий бола ўзини топадиган ҳақиқий вазиятни 
тушунишни, уни чуқур ўрганиш ва ўзгартириш учун жамият ва давлат 
томонидан тезкор чоралар кўришни, болалар дунѐси соҳасида ўтган ва ҳозирги 
ютуқларни сақлаб қолиш ва ѐш авлод саломатлигини сақлаш учун шошилинч 
чораларни кўришни талаб қилади. 
Бошланғич таълимнинг самарадорлигини оширишда ўқитувчиларнинг 
фаолияти билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш ҳақида ҳам айтиб ўтиш 
жойз. Ушбу муаммолар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
1) таълимдаги "умумий оғзаки сўз" (Н.В.Конишева) [6]; 
2) репродуктив ўқитиш усулларидан устувор фойдаланиш; 
3) талабаларнинг мустақиллиги ва ташаббусини аниқ ва яширин равишда 
бостириш; 
4) "кечиктирилган тушуниш принципига" таяниш (А.В.Боровский, 
Н.X.Розов);
5) талабанинг индивидуал xусусиятларини ва унинг ривожланишининг 
бошланғич даражасини ҳисобга олмаслик масалалари ҳисобланади. Бошланғич 
мактабларнинг ушбу кўрсатилган ички муаммолари албатта бартараф 
қилиниши зарур. 
Хулоса қиладиган бўлсак, ҳозирги давр бошланғич таълимда кескин 
ўзгаришлар рўй бераѐтган давр ҳисобланиб, асосан бу соҳага инвестицияларни 
киритилиши, илғор таълим стандартларини жорий этиш бўйича тадқиқотларда 
қатнашиш жаҳон тенденцияларини ҳисобга олиб бошланғич таълимни 
ривожлантириш имкониятини бермоқда.
Юқорида келтирилган қатор илмий фикрлар таҳлилини ўрганиб чиқар 
эканмиз, уларнинг ҳар бирининг илмий асосларини бошланғич таълимни 
ташкил этиш жараѐнида эътиборга олиш зарур деп ҳисоблаймиз. Чунки назария 
амалиѐт билан тасдиғини топгани сингари, амалиѐтда муаммолар назарий 
жиҳатдан асосланган бўлса шундагина бу муаммоларни бартараф этиш, сифат 
ва самарадорликга эришиш мумкин.  

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish