Бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро такомиллаштириш методикаси



Download 80 Kb.
bet1/2
Sana20.12.2022
Hajmi80 Kb.
#892184
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
ТАҚРИЗ (2)


Мухтарова Лобар Абдиманнабовнанинг “Бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро такомиллаштириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ва авторефератига
ТАҚРИЗ
Жаҳоннинг бугунги экологик ҳолати замонавий илм-фан доирасида ўқувчилар экологик-ҳуқуқий тарбиясини ривожлантириш ва бу соҳадаги назарий фундаментал,назарий-методологик асосларини такомиллаштиришни талаб қилмоқда. Хусусан, табиат ресурсларидан жамият эҳтиёжларини қондириш мақсадида эҳтиёжларнинг ошиши, табиатга антропотехноген босимнинг кучайиши, халқаро экологик-сиёсий муносабатлар кескинлашуви шароитида айрим ўқувчиларимиз онгида табиатга нисбатан нигилистик кайфият шаклланишини, умуман, глобал экологик хавфсизликни таъминлаш муаммосини ижтимоий онг тизими таркибида ўқувчилар экологик-ҳуқуқий тарбиясини такомиллаштирмай туриб ҳал қилиш жуда қийин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 5-устувор йўналиши 5.1-бандида атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш” ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарорига асосан, қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш Концепцияси”нинг қабул қилиниши ўқувчиларга экологик таълим-тарбиянинг илмий-назарий ва педагогик асосини белгилаб берди.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб эркин тадқиқотчи Мухтарова Лобар Абдиманнабовнанинг “Бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро такомиллаштириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) ихтисослиги бўйича ёзган диссертацияси диққатга моликдир.
Талабгор Лобар Мухтарованинг диссертация иши кириш, уч боб,
8 та параграф, умумий хулоса ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, жами 154 саҳифани ташкил этади.
Диссертациянинг “Кириш” қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган; тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикасида фан ва технология­ларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот иш­лари режалари билан боғлиқлиги баён қилинган; муаммонинг ўрганилганлик даражаси, ишнинг мақсади ва вазифалари, объекти, предмети аниқланган; тадқиқот натижаларининг ишончлилиги, илмий-амалий аҳамияти, апроба­цияси, эълон қилинганлиги ҳамда диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бў­йича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг “Бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантиришнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида “хавфсизлик ва маданият”, “экологик хавфсизлик маданияти” тушунчаларининг талқини, экологик хавфсизлик маданиятини шакллантиришга доир тадқиқотчиларнинг илмий назарий қараш ва ғоялар таҳлили, хавфсизлик маданияти кўникмалари асосида бошланғич синф ўқувчилари экологик саводхонлигини ўстириш, шунингдек, экологик хавфсизлик маданиятини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, омиллари, мавжуд ҳолати баён қилингaн.
Хавфсиз экологик маданиятни шакллантириш атроф-оламни муҳофаза қилишдан бошланади. Табиий-илмий билим ва далиллар орқали дунёнинг яхлит манзарасини назарий жиҳатдан мажмуавий талқин қилиш, хавфсизликка доир тасаввурларни шакллантириш орқали хавфли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникма, малака ва компетенцияларни эгаллаш, ўзгарувчан вазиятларда ўргатиш, қизиқувчан фуқаро сифатида экологик хавфсизлик алоқадор муаммоларни бартараф этиш фазилатини такомиллаштириш маданиятни юксалтиришнинг педагогик негизи ҳисобланади. Тадқиқотчи илмий ишда ана шу жиҳатларни ёритиб ўтган.
Диссертациянинг иккинчи боби “Бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантириш методикаси” деб номланиб, унда экологик маданиятни фанлараро шакллантириш технологиялари, модели ва унинг асосий компонентлари, мезонлари, кўрсаткичлари, интерфаол методлари, “Хавфсиз экологик маданият” дастурининг мазмуни, муаммонинг ечимига қаратилган “Хавфсизлигинг – ўз қўлингда” деб номланган методика, шунингдек, дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларнинг пухта ва мустаҳкам билимларни эгаллаши ҳамда табиий-илмий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ҳаёт қадриятлари”, ”Экологик тасаввур”, “Хавфсиз соғлом кўникма”, “Хавфсиз фаолият” каби диагностик машқлар тизими ёритиб берилган.
Л.Мухторова тадқиқот иши бўйича кўплаб педагогик адабиётларнинг таҳлили, дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар давомида бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантиришнинг моделини тузган.
Мазкур моделда ўқувчиларнинг экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантиришда педагогик ёндашувни амалга ошириш, хавфсизлик маданиятини шакллантиришнинг воситалари, йўллари, усуллари ўз аксини топган. Моделнинг асосий мақсади бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизликка оид билим, кўникма, малака ва компетенциялар тизимини шакллантиришдан иборат бўлиб, мазкур моделда тадқиқот мақсади, мазмуни, жараён босқичлари, ташкил этиш технологияси, диагностик методика, жараён компонентлари, манбалар, амалга ошириш стратегияси, баҳолаш мезонлари ва даражалари ҳамда якуний натижа ўз ифодасини топган.
Экологик хавфсизлик маданиятини шакллантириш босқичлари, дидактик тамойиллар (шахсга йўналганлик, инсонпарварлик, индивидуаллик, субъективлик), табиий фанлар бўйича саводхонлик компетенциялари (контекст, билим, муносабатлар), табиий-илмий контекстлар (шахсий, маҳаллий, глобал), илмий билиш турлари (фаннинг мазмунига оид, методологик, эпистемик), экологик билимларни ўзлаштиришнинг когнитив даражаси (қуйи, ўрта, юқори) ни аниқловчи “Хавфсизлигинг – ўз қўлингда” деб номланган методика ишлаб чиқилган ҳамда унинг самарадорлигини таъминлайдиган технологик тизим назарий ва амалий жиҳатдан асосланган.
Диссертациянинг “Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва уни ўтказиш” деб номланган учинчи бобида бошланғич синф ўқувчиларида фанлараро экологик хавфсизлик маданиятини такомиллаштириш, тажриба-синов ишларини ташкил этиш босқичлари келтирилган. Тажриба-синов ишлари биринчи таъкидловчи (2019-2020 йй.), иккинчи шакллантирувчи (2020-2021 йй.) ва учинчи якунловчи (2021-2022 йй.) босқичларда амалга оширилди.
Тажриба-синов ишларида экологик хавфсизлик фаолиятига оид хулқ-атвор қоидаларини ўзлаштиришга доир турли хил материаллар тайёрланди. Педагогик тажриба-синов охирида тажриба ва назорат синфлари орасида 9,9 фоиз статистик фарқ борлиги аниқланган.
Мухтарова Лобар Абдиманнабовнанинг “Бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро такомиллаштириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши танланган мавзу бўйича тугалланган илмий тадқиқот иши бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК Низоми талабларига тўлиқ жавоб беради ва диссертантни 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман.

Download 80 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish