Бошкарув этикаси
- муассасаларда жамоани бошкариш маданияти булиб у одамларда бирдамлик ва умумезгуликка хайрихох булган максадларга эришишни таъминлаш.
Бошқарув этикаси
- ахлокий билимлар булиб, фармон, фармойиш, кодекс, лойиха, карор, эксперт хулосалар,ва бошка шу каби ахлокий танлов асосида амалга ошириладиган фаолият туридир
Бошқарув этикаси
- бошқарув ва раҳбарлик соҳасида муайян мақсадга эришиш йўлида инсоний салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар мажмуи ва уларни амалга ошириш жараёнининг намоён бўлишини англатувчи тушунча.
Бошқарув маданияти
Бошқариш – ижтимоий ҳодиса. Маълум бир шахс ёки жамоа томонидан амалга ошириладиган ушбу амалий фаолият алохида гурух, жамоа, ташкилот, маъмурий булинма, давлатнинг ижтимоий муносабатлари, бошкаруви хукук тартиботини амалга оширади.
Шахс - ижтимоий-маънавий, ахлоқий моҳиятни ўзида мужассамлаштирган одамни англатувчи тушунча. Бу тушунча барча ижтимоий-гуманитар фанларда ўз предмети нуқтаи назаридан қўлланади, шу асосда хилма-хил талқин этилади.
Ахлоқ - (араб. хулқнинг кўплиги; лот. moralis – хулқ-атвор) – маънавий ҳаёт ҳодисаси, ижтимоий онг шаклларидан бири, маънавият соҳасига оид тушунчадир. Кишиларнинг тарихан таркиб топган хулқ-атвори, юриш-туриши, ижтимоий ва шахсий ҳаётдаги ўзаро, шунингдек, жамиятга бўлган муносабатларини тартибга солиб турадиган барқарор, муайян норма ва қоидалар йиғиндиси.
Бошкарув ва ахлокнинг узаро алокадорлиги
Бошқарув маънавияти – маънавият тамойилларининг бошқарув соҳасида намоён бўлиши, раҳбарга хос маънавий фазилатлар, жамият ва давлат ҳаёти, барча соҳалардаги бошқарувнинг маънавият талабларига мос бўлишини англатувчи тушунча. Маълумки, мустабид тузум давридаги бошқарув жараёнида кишилар онгига бир томонлама маънавият ягона мафкура доирасида сингдирилар, у воқеликдан йироқ, мавҳум ва алоҳида мавқега эга бўлган жамият "элитасига хос" б.м. шаклида намоён бўлар эди. Бу даврга хос бўлган бошқарув тамойилларининг мутлақлаштирилиши оқибатида жамият манфаати охир-оқибатда шахс манфаатига қарама-қарши қўйила бошлади.
Этикет (франц. etiquette – маълум жойда ўрнатилган тартиб-қоида) — инсон ва жамият ташқи маданиятининг асосий қисми бўлиб, унинг қатъий русум тусини олган талаблари асрлар давомида, гўзаллик, интизом, ақл ва идрокнинг муштараклиги асосида шаклланган эстетик меъёрлар мажмуи. Ушбу ибора “этика” атамасига яқинроқ бўлиб, “одоб-ахлоқ”, “одат”, “маросим” каби тушунчаларни англатади. Уларнинг мажмуи умумқабул қилинган одатлар, одоб-ахлоқ меъёрлари, маросимлар ўтказиш тартиби ҳақидаги қоидаларни ўзида мужассам этган фан орқали ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |