Замонавий раҳбарнинг маънавий қиёфаси Режа: 1. Раҳбарликда ахлоқий омиллар. 2. Раҳбар ва унинг маънавий хусусиятлари. 3. Раҳбарнинг жамоа аъзоларига ахлоқий таъсири. - Бошқариш психологияси ижтимоий психологиянинг махсус бўлими ҳисобланади.
- Бошқариш психологияси психологиянинг шундай тармоғики, у бошқарув фаолияти билан боғлиқ бўлган муаммоларни, шахс ва шахслар гуруҳи томонидан бошқа гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва биргаликдаги фаолиятини амалга оширишнинг психологик механизмларини ўрганади.
Бошқариш психологияси - Бошқариш муаммолари ҳам бир қанча фанлар томонидан ўрганилади, жумладан, фалсафа, тарих иқтисод, хуқуқшунослик ва психология унинг ўзига хос томонларини очиш билан шуғулланади. Психология бошқаришни ҳам объекти, ҳам субъектини ўрганади.
Раҳбарлик ва бошқарув фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари - Раҳбар – форс-тожик тилидан олинган бўлиб, қуйидаги маъноларни англатади:
- 1) Бирор давлат, ташкилот, гуруҳ, жамоа ва шу кабиларга йўл кўрсатиб, бошчилик қилиб борувчи, йўлбошчи, раҳнамо.
- 2) Таълим-тарбия берувчи, йўл-йўриқ кўрсатувчи, устоз.
Раҳбар - Раҳбар сўзи билан бир қаторда унга маънодош бўлган “бошлиқ” сўзи ҳам кенг қўлланилади. Бу сўзнинг маъноси луғатда қуйидагича ифодаланган:
- Бошлиқ – идора, муассаса, ташкилот ва шу кабиларга бошчилик қилувчи лавозимли ёки сайлаб қўйилган киши, раҳбар. Демак, раҳбарнингҳам, бошлиқнинг ҳам асосий вазифаси бошқарув жараёнидир. Бошқарув – бу танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнидир.
- Ўрта асрларда яшаган, машҳур олим Абу Наср Форобий жамият тараққиётида раҳбарнинг хизмати бениҳоя катта эканини таъкидлаб, ўзи орзу қилган адолатли жамият раҳбари бир қатор фазилатларга эга бўлиши лозимлигини алоҳида уқтириб ўтган.
Ҳар бир раҳбар: 1.Соғ-саломат бўлиши; 2. Нозик фаросатли бўлиши, фикрларни тезда илғаб олиши ва умумий аҳволни равшан тасаввур этиши; 3. Кўрган ва эшитганларини хотирасида тўлиқ сақлай олиши; 4. Зеҳни ўткир ва ўзи зукко бўлиши; 5. Ўз фикрини равшан ва чиройли сўзлар билан тушунтира олиши; 6. Илму маърифатга доимо интилиши; 7. Ўз нафсини тия олиши; 8. Ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севиши; 9. Ўз қадрини билувчи, пасткашликдан юқори турувчи, ор-номусли ва олийҳиммат инсон бўлиши; 10. Мол-дунёга қизиқмайдиган бўлиши; 11. Ҳақсизлик ва разолатга қарши муросасиз адолатпарвар инсон бўлиши; Амир Темур - ўз раҳбарлик маҳоратлари борасида сўз юритиб қуйидагиларни айтган эдилар:
- “Очиқ юзлилик, раҳм-шафқат билан халқни ўзимга ром қилдим. Адолатга талпиндим ва жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим”.
Касбий компетентлилигининг қуйидаги асосий компонентларини ажратиб кўрсатиш мумкин: - - ўз фаолияти ва таълим муассасаси фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва объектив баҳолашга хизмат қилувчи рефлексив кўникмалар; - ўз фаолияти ва ўзаро муносабатлар жараёнидаги хатти-ҳаракатларининг натижаларини ҳамда тарбиявий муносабатлар жараёнига тайёргарлигини ҳис этишни ифодаловчи олдиндан кўриш кўникмалари;
- - бошқарув жараёнларида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларда субъектлар фаоллигини таъминлаш ва фаолиятини мувофиқлаштириш кўникмаси; - бошқарув жараёнларида мавжуд сунъий тўсиқ ва қарама-қаршиликлар жамоадаги онгли интизомга салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш
Касбий компетентлилигининг қуйидаги асосий компонентларини ажратиб кўрсатиш мумкин: - ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва вазиятларга кўра раҳбарлик услубларидан оқилона фойдаланиш кўникмаси; - мулоқотга осон киришиш кўникмаси; - коммуникатив компетентлилик, яъни турли шароитларда инсонлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган ўзаро таъсир кўрсатиш кўникмаси; - ахборотлар тўплаш, таҳлил қилиш, объектив баҳолаш, қайта ишлаш ва ахборотлар алмашиниш кўникмаси; - ўзини-ўзи бошқариш ва шахсий ривожлантириш кўникмаси ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |