РЕЖА - Бошқарув жараёнида педагогика фанининг вазифалари
- Таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқаришда педагогиканинг асосий тушунчалари.
- Педагогика инсонинг туғилганидан бошлаб то умрининг охиригача ҳаёт ва турмуш одобига ўргатувчи ҳамда бу жараёнларни таҳлил ҳамда тадқиқ этувчи фандир.
- Педагогикада тарбияланувчиларни ёшига кўра мактабгача ёшдаги, мактаб ёшидаги ва катта ёшдагилар деб гуруҳларга ажратиш қабул қилинган.
- Мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар педагогикаси.
- Мазкур гуруҳ болалари билан олиб бориладиган тарбиявий-ташкилий ишларнинг қонунийлигини тадқиқ этади ва энг аввало уларни болаларнинг мактабгача таълим муассасалари шарт-шароитларида амалга ошириш дастурини ишлаб чиқади.
- Мактаб педагогикаси – умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга таълим бериш ва тарбиялашнинг қонуниятларини тадқиқ этади.
- Касб-ҳунар таълими педагогикаси – умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ёшида бўлган болалар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи шарт-шароитларидаги ўқув-тарбиявий жараённинг ўзига хослигини тадқиқ этади.
- Ишлаб чиқариш педагогикаси – ишлаб чиқаришда ишлайдиган шахсларга таълим ва тарбия бериш қонуниятларини ўргатади.
- Ҳарбий педагогика – миллий армиямиз учун мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий ўқув юртларида ёшларга таълим бериш ҳамда тарбиялаш муаммолари билан шуғулланади.
- Олий мактаб педагогикаси – олий ўқув юрти шарт-шароитларида талабаларга таълим-тарбия беришнинг назарий асослари ва методикасини ишлаб чиқади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ихтиёрий умумий ўрта таълим муассасасида турли йўналишда, турли хил касб эгалари фаолият кўрсатади. Шунингдек, турли ёшдаги ва психологик ривожланиши турлича бўлган болалар ўқув фаолияти билан шуғулланилади, мактабгача ёшдаги болалар гуруҳлари ҳам фаолият кўрсатади, педагогик маълумотга эга бўлган ўқитувчи ва тарбиячилар мавжуд бўлади. - Шуни таъкидлаш жоизки, ихтиёрий умумий ўрта таълим муассасасида турли йўналишда, турли хил касб эгалари фаолият кўрсатади. Шунингдек, турли ёшдаги ва психологик ривожланиши турлича бўлган болалар ўқув фаолияти билан шуғулланилади, мактабгача ёшдаги болалар гуруҳлари ҳам фаолият кўрсатади, педагогик маълумотга эга бўлган ўқитувчи ва тарбиячилар мавжуд бўлади.
- Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, умумий ўрта таълим муассасалари педагогика фанининг барча йўналишлари учун объект ҳисобланади. Шундай экан, умумий ўрта таълим муассасаларини бошқариш жараёнида педагогика фанларининг ўрни беқиёс бўлиб, педагогиканинг асосий тушунчаларини барча раҳбарлар билиши ва улардан ўз бошқарув фаолиятларида самарали фойдалана олишлари зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |