99
Ахборотларни
ташувчи
бўлиб
ҳужжат
ҳисобланади.
Ҳужжатлар ҳар хил турда: хат орқали, расм орқали, график,
фотосурат ва овоз ёзиш орқали қабул қилиниши мумкин.
Ахборотни киритиб шу йўл билан уни сақлаш ва тўплашни, бошқа
шахсга ўзатишни, кўп марта фойдаланишни ва вақтида ахборотга
қайтишни таъминлайди.
Ана шу каби вазифаларни тўғри йўлга қўйиш иш юритишда
қўлга киритилган ютуқлардан хисобланади.
Иш юритиш корхоналарга юклатиладиган
асосий вазифани
бажаришга ёрдам бериш билан бирга, у шундай йўлга қўйилиши
керакки:
- ҳужжатларда корхона ва бўлинмаларнинг ишини тўғри ва тез
акс эттириш;
- хизматга доир барча ёзишмаларни қабул қилиш, ҳисобга
олиш ва жўнатиш жараёнларини аниқ ва тез бажариш;
- барча зарур маълумотларни жорий ишлар ва архивдаги қайд
маълумотлари бўйича тез ва осон топиб олиш;
- ҳужжатларнинг бажарилиши мунтазам суратда назорат қилиб
туриш мумкин бўлсин.
Ҳужжатларни корхонани бошқариш жараёнида тузиш, уларни
ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар
умумий иш юритишга оиддир. Унда буйруқларга шахсий таркибга
ва мажлиснинг бориши ва уни расмийлаштиришнинг ўзига хос
хусусиятлари бўлади. Бундан ташқари
бухгалтерия ва статистика
ҳисоби, режалаштириш, моддий техника таъминоти ва корхонанинг
бошқа тур фаолиятига оид ҳужжатлаштириш тизими бор, уларнинг
ҳаммаси махсус иш юритишга оиддир.
Келадиган ҳужжат, одатда қабул қилиб олиш, қайд қилиш,
корхона раҳбарларининг кўриб чиқиши, ижрочига топшириш, ижро
қилиш, ижрони текшириш, ижро қилинган ҳужжатни қайд қилиш,
тегишли жойга юбориш учун тайёрлаш босқичларидан ўтади. Бу
босқичларнинг энг муҳим хусусиятларини кўриб чиқиш мумкин.
Ҳужжатларни қабул қилиш
. Корхонага келган ҳужжатлар
кириш корреспонденцияси деб аталади. Қабул қилинган
корреспонденциянинг манзил бўйича келганлиги текширилиши ва
конвертлар ҳужжатларга зарар етказилмаган ҳолда очилиши зарур.
Бирор шахсга аталган конвертларни очиш тавсия этилмайди,
ҳужжат
олинган сана, конвертлар мазмуни ҳамда ҳужжатларга
100
иловаларнинг бор ёки йўқлиги текширилиши зарур.
Корреспонденцияни қайд қилиш.
Қайд қилишда журнал ва
карточка тизими қўлланилади. Ҳужжатларни қайд қилишнинг
журнал формасида ҳужжатлар келиш тартиби бўйича китобчада
қайд қилинади. Бу шаклни ҳужжат айланишии унча катта бўлмаган
(10-15 та хат олинадиган) корхоналарда қўллаш тавсия этилади.
Қайд қилишнинг бу шакли анча самарасиз бўлиб, ҳужжатларни
қидиришни бирмунча қийинлаштиради ҳамда иш
юритиш
жараёнларини механизациялашга тусқинлик қилади.
Қайд қилишнинг
карточка
усули энг яхши усул булиб, энг кам
меҳнат сарфлаган ҳолда ҳисобга олиш, назорат қилиш ва ахборот-
маълумот қидирув ишларининг пўхта тизимини ташкил қилиш,
ҳужжатлар айланишии вақтини қисқартириш имконини беради. Бу
тизимнинг моҳияти шундаки, ҳужжат маълумотлари ёки бир неча
ҳужжат маълумотлари муайян карточкага ёзилади, карточканинг
бир нусхаси хат билан
биргаликда ижрочига юборилади, иккинчи
нусхаси котибада назорат қилиб туриш учун қолдирилади. Айрим
ҳолларда карточкалардан аввал ҳужжатларнинг
ижро этилишини
назорат қилиш учунгина фойдаланилади, сўнгра ижро этиш
ҳақидаги белгилар билан маълумот олиш максадларида картотекага
жойлаб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: