59
Маркетинг тизими
5“Р”
Инсонлар
(кишилар)
Товарлар,
маҳсулотлар
Нарх
Товарни
бозорда
жойлашиши
Силжитиш
5“Р” модели маркетинг назариясини шаклланиши ва
амалиётини ривожланишида илғор роль уйнайди.
Бизнес ғоя аниқ ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури ёки
кўрсатиладиган хизматни белгилаб бериши керак. Унда
Унинг сатҳи, ҳаётийлиги;
-
бозор ҳолати;
-
таракқиёт тенденцияси;
-
шу соҳага оид бўлиши мумкин бўлган муаммолар(ҳуқуқий,
сиёсий);
-
рақобатчилар таҳлили;
-
бозордаги улуш ва бозор сиғимини ўрганиб чиқиш керак.
Янги товарни яратиш жараёни ўз ичига 8 босқични олади:
ғоялар
шаклланиши, ғоя ишлаб чиқиш ва текшириш, маркетинг
стратегиясини ишлаб чиқиш, ишлаб чикариш ва сотиш
имкониятларини таҳлил қилиш, товарни яратиш, бозор шароитида
синовдан ўтказиш ва тижорат ишлаб чиқаришини жадаллаштириш.
Ҳар бир боскичнинг мақсади ғоя устидан ишлашни давом эттириш
мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳакида қарор қабул
қилишдан иборат. Фирма ўз ғоясини танлашда имкон қадар реал
ҳаётга тадбиқ этилиши мумкин бўлган ғояни
илгари суришга
ҳаракат қилади
Янги товарни яратиш янгилик ғоясини излаш билан
бошланади. Бундай изланишлар мунтазам равишда олиб борилиши
керак. Акс ҳолда фирма ўнлаб ғоялар топиши мумкин, лекин
уларнинг кўпчилиги фирма фаолияти йўналиши нуқтаи
назаридан
амалга ошмай қолиши мумкин.
Ғояларни шакллантириш фаолиятининг мақсади иложи борича
кўпроқ ғоя яратишдан иборат бўлади. Кейинги босқичларнинг
мақсади - бу ғояларни камайтиришдир. Бу борадаги биринчи қадам
-бу ғояларни саралаб олиш. Саралаб олиш мақсади - яроқсиз
60
ғояларни эртароқ аниқлаб олиб, уларни бартараф этиш. Танлаб
олинган ғояларни эса руёбга чиқариш лозим.
Бизнес режанинг маркетинг қисмида дастлаб маҳсулот
хизматни ўзига хос хусусиятлари, жумладан, сифати, чегирма,
қўшимча хизмат, арзонлиги, янгича қадоқлаш
услубига эга
эканлигига эътибор беришингиз лозим.
Ҳар қандай товар бирданига ҳамма харидорларга ёқиши қийин.
Шунинг учун харидорларни бир нечта гуруҳларга (сегментларга)
бўлиб уларга мос равишда алоҳида товарлар ва маркетинг
комплексларини ишлаб чиқилади..
Бозорни сегментлашнинг қандайдир ягона методи мавжуд
эмас. Бозор структурасини кўриб чиқишга фойдалироқ ёндашувни
қидириб топиш уринишларида турли ўзгарувчи параметрлар
асосида бозорни сегментлаш вариантларини, бир ёки бир нечтасини
бирдан синаб кўриш лозим.
Бозорни сегментлашда фойдаланиладиган асосий мезонлар:
географик принципда: регион, шаҳар, аҳоли зичлиги, иқлим.
психографик принципда:
ижтимоий синф, турмуш тарзи,
шахс тури.
ҳулқ-атвор принципида: харидни амалга ошириш сабаби,
кўзланаётган
манфаат,
фойдаланувчи
мақоми,
истеъмол
интенсивлиги, боғланганлик даражаси, товарга муносабат.
демографик принципида: ёши, жинси, оила ҳажми,
даромадлар даражаси, машғулот типи, маълумоти, ирқи, миллати.
Маркетинг сегментацияси сотувчи чиқиши лозим бўлган турли
бозор сегментларини имкониятларини очиб беради. Бунда
қўйидагиларни ҳал қилиш лозим:
нечта сегментни қамраб олиш лозим.
қандай қилиб ўзи учун манфаатли сегментни аниқлаш.
Бозорни сегментлаш - бу асосий услуб бўлиб, унинг ёрдамида
корхона (фирма) бўлажак мижозлар (ёки бозорни) гуруҳларга ёки
бозор сегментларига бўлади, бу
бозорни баркарор сегментини
ажратиш, товарни шу сегментнинг ўзига хос хусусиятларини
мўлжалга олиб етказиб беришни ташкил қилишга имкон беради.
Бундан ташқари, бозорни сегментлаш стратегияси сотиш
услубларини белгилашни, унинг
кучли ва кучсиз томонларини
ҳисобга олиш ва шунинг билан корхона энг катта афзалликларини
олиши мумкин бўлган ресурсларни жамлашни таъминлайди.
61
Бу стратегиянинг икки йўли мавжуд
бозор товарлари (хизматлар, ишларни) ишлаб чиқарувчи
бозор позициясини тадқиқ қилиш ва янги товарлар ва
хизматларнингҳақикий ва бўлажак харидорларини аниқлаш;
харидорларнинг
у ёки бу сегментини таърифловчи
узгаришлар ҳақида дастлабки тушунчани ишлаб чиқиш, масалан,
ижтимоий ҳолат, соҳа ва х.к.о.
SWOT тахлил -бу ташкилот ресурслари ҳолатини таҳлил
қилиш ва баҳолаш воситаси. Бу каби тахлилни ташкилот бўйича
умумий тарзда ёки алохида муаммо ёки бизнес режа бўйича ҳам
амалга ошириш мумкин.
Бу таҳлил тизимли мушоҳада қилиш, таққослаш, солиштириш,
таҳлил
ва
синтезни
амалга
ошириш
кўникмаларини
ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: