53
ёритилган, унинг материали равон ва тушунарли қилиб баён
этилган бўлиши керак; у ҳар
хил тоифадаги одамларга, ҳатто
маҳсулот ва бозор тўғрисидаги билимлари чекланган кишиларга
ҳам тушунарли бўлмоги лозим. Режа бўлимларининг ҳажми ва
нечоғлик аниқлаштирилгани фирманинг ўзига хос томонлари ва
фаолиятининг соҳасига боғлиқ. Қўйидаги
самарали стратегияни
танлаб олиш ва лойиҳани маблағ билан таъминловчи манбаларни
жалб этиш учун керакли бизнес-режани тайёрлашга ёрдам
берадиган ўзига хос бир намуна келтирилади.
Бизнес режада мулжаланнаётган лойиҳанинг табиатига қараб
унинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган бўлимлар бўлиши
мумкин. Лекин, бизнес режадагидек бу иш ҳужжатнинг мазмунини
умуман олганда бир ҳолда бўлиб қўйидагиларни ўз ичига олади.
1.
Титул варағи;
2.
Маҳфийлигини таъминлаш меморандуми;
3.
Мундарижа;
4.
Бизнес тавсифи (Резюме);
5.
Ташкилот мақсади (Миссия);
6.
Маҳсулот/хизмат таърифи;
7.
Ишлаб чиқариш доирасининг тавсифи;
8.
Маркетинг режаси (стратегияси);
9.
Молия режаси;
10.
Менежмент (Бошқарув)
-
Ходимлар
-
Иш жадвали
11.
Якуний хулоса.
Ҳозирги кунда жаҳон амалиётида бизнес режанинг 5 та
бўлимларидан тортиб 18 та бўлимгача тузиб чиқилган
кўринишлари мавжуд. Бизнес режалар таркиби одатда бизнес
мазмуни, моҳияти доираси ва даражасидан келиб чиқиб
белгиланади. Аниқ тасаввур ҳосил қилиш мақсадида,
айрим
мисоллар келтирамиз.
Бизнес режанинг тахминий кўриниши:
1-бўлим. Фирма имкониятлари (кириш).
2-бўлим. Товарлар (хизматлар) турлари.
3-бўлим. Товарларни сотиш бозорлари,
4-бўлим. Сотиш бозорида рақобатнинг ҳолати.
5-бўлим. Маркетинг режаси.
54
6-бўлим. Ишлаб чикариш режаси.
7-бўлим. Ташкилий режа.
8-бўлим. Таваккалчиликни баҳолаш ва суғурта.
9-бўлим. Молиялаштириш стратегияси.
Энди биз бизнес режанинг айрим бўлимларини тузиб
чиқишнинг ўзига хос хусусиятларига тухталиб ўтамиз:
Бўлимларнинг тўлиқ тавсифи
Титул варағи:
режа сарлавҳаси;
тайёрлаш муддати;
ким томонидан тайёрланган, корхонанинг тўлиқ номи ва
манзили,
тадбиркорнинг исми, фамилияси, унинг манзили ва
телефон рақами;
режа ким учун тайёрланган;
гоҳида титул варағида авторлик ҳуқуқи тўғрисида маълумот
ҳам берилади.
Маҳфийлигини таъминлаш меморандуми:
Ушбу қисмда маълумотлар маҳфийлигини таъминлаш бўйича
маълумот киритилади.
Мундарижа:
Титул варағи ва резюмедан кейин асосий ўқиладиган қисм.
Бизнес-режанинг мазмуни ҳақида тўлиқ ва аниқ
маълумот бериш
керак. Мундарижада майда-чуйда тавсилотлар берилмаслиги керак,
лекин кичик сарлавҳалар ажралиб туриши ва албатта саҳифа
рақамлари кўрсатилиши керак.
Бизнес тавсифи ёки резюме:
Бизнес тавсифи бизнес-режа ҳужжатларининг бош қисмида
келтирилади, лекин тайёрлаш жараёнида у охирида ёзилади. Унда
тадбиркор ўйлаган асосий ҳолатлар, бизнес ғоя ва хулосалар қисқа
келтирилади.
Резюменинг таркиби 3 қисмдан иборат бўлиши керак:
Кириш
: лойиҳанинг мазмунини қисқача акс эттирувчи режа ва
мақсадларини ўз ичига олади:
Бизнес режанинг кириш қисмида бизнеснинг мазмуни қисқа ва
очиқ тасвирланган бўлиши керак. Кириш қисмини ёзишда
тадбикркорлардан қўйидагилар талаб килинади:
-
корхона фаолият кўрсатиши учун кузда тутилган мақсадлар;
- технология ҳолати;
55
- ўтган фаолият ҳақида қискача таҳлил маълумоти;
-етарли даражада малакали бошқарувчилар мавжудлиги
ҳақида маълумотлар;
- кузланган мақсад ва молиявий натижаларни қисқача мазмуни
ва натижалари;
- зарурий маблағнинг ҳажми, шаклланиш механизми, муддати
ва кредитни қайтариш қобилияти ва бошқалар.
Бизнес режани ҳар бир бўлимини қисқача алоҳида ёритиш
мақсадга мувофиқдир. Бўлимлар мазмунида такрорланишлар
бўлиши мумкин, чунки тугалловчи матн бизнес режа ва бўлимлар
матнига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: