Бошқариш маданияти ёхуд раҳбарлик санъати Бошқариш бу


Мобил ва ригид тоифали шахслар



Download 126,53 Kb.
bet25/26
Sana24.02.2022
Hajmi126,53 Kb.
#193031
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
БОШКАРУВ психологияси 2 мавзу МАЪРУЗА МАТНИ (2) (1)

Мобил ва ригид тоифали шахслар. Бу шахс типлари мулоқотга кири­шиш меъзонига кўра фарқланади. Масалан, мобил тип ҳар қандай иш билан машғул бўлган шароитда жуда тез мулоқотга киришади, лекин бошқа нар­са­ларга ҳам диққатини кўчириши мум­кин. У тез гапиради, доимо шошади, юз ифодалари ҳам тез ўзгаради. Суҳбат мавзусини ҳам тез-тез ўзгартириб ту­риш­га мойил. Гаплашиб кетиши қанча­лик осон бўлса, гапни тугатиб хайр­ла­шиб кетиши ҳам шунчалик осон. Суҳбат тугаган­дан кейин қолган ишини давом этти­риб кетаверади.
Ригид суҳбатдош эса унинг акси. Бундай шахс қатъиятли, дадил бўлса ҳам, бир фаолият туридан иккинчисига кўчиши жуда қийин, бунинг учун маълум муддат талаб қилинади. Чунки у ўйламасдан таваккал иш қила ол­май­ди. Масалан, у хат ёзаётган пайтда кириб қолсаниз, то бирор бўлагига нуқ­та қуймагунча сизга қарамайди. Қарагандан кейин эса, тезгина суҳбатга кириша олмайди. Ригид шахс жуда яхши суҳбатдош. Мобил типдаги суҳбат­дош билан гаплашаётганда у тез-тез гапни бўлиб, суҳбатдошга ташаббусни бергиси келмайди, ригид эса жуда диққат билан тинглайди. Лекин ўзи гапир­ганда, секин, мантиқан тўғри гапиришни яхши кўради, гапини бўлиш­ларини сира истамайди. Агар суҳбатни бўлсангиз, кейинги сафар сиз билан гаплаш­май қўя қолишни афзал кўради. Агар у билан уришиб қолсангиз, анча вақтга­ча унинг жаҳли чиқмайди, сизни охиригача эшитиб, секин жавоб бера­ди, ундаги ранжиш, жаҳл чиқиши одатда сиз кетгандан кейин келади. Агар унинг суҳбатдоши тоқатсиз одам бўлса, иккаласининг чиқишиши қийин, чунки у узоқдан келиб тушунтиришни яхши кўради. Демак, бу типлар ҳам ҳар хил, ҳар бирида ҳам яхши, ҳам ёмон сифатлар бор.
Доминант ва тобе тоифали шахслар. Доминант тип мулоқот жараё­нида сира ҳам бошқалардан паст келишни хоҳламайди, савол берилса, хоҳ­ласа жавоб беради, бўлмаса, индамаслиги ҳам мумкин. У доимо суҳбатдошга таъсир кўрсатиш, унинг бўйсунишини хоҳ­лайди. Унда эгоизм ҳисси кучли, ўзи хато фикр юритса, хатолигини суҳбат­доши сезса ҳам уни бўйнига олмай­ди. Доминант тип – қатъиятли. Суҳбат давомида у сизнинг фикрингизни ярим йўлда тушунса, сизни охиригача тинглашни истамайди, гапни бўлиб, майинлик билан гапни тугатиб қўйиши мумкин. Агар иккала суҳбатдош ҳам доминант бўлишса, унда улар ўртасида осонгина рақобат ҳисси юзага чиқи­ши, келишмай қолишлари мумкин. Шу боисдан жанжаллашиб қолмаслик учун доминант шахснинг муста­қиллиги, дадиллигига кўниш, унга ўзнуқтаи назарини охиригача баён этиш имкониятини бериш лозим.

Download 126,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish