ёқилғининг тури, миқдорини кўрсатиб, уни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Ҳайдовчининг йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтганлиги ва уни иш
қобилиятига эгалиги автотранспорт корхонаси врачининг имзоси билан
тасдиқланади.
Автомобилнинг нарядга чиқиши навбатчи механикнинг рухсати билан
амалга оширилади. Бунинг учун навбатчи механик йўл варақасининг махсус
бўлимида автомобилнинг нарядга чиқишдан олдин спидометр кўрсаткичини,
уни назорат пунктидан ҳақиқатда чиқиб кетаётган вақтини, бакда мавжуд
бўлган ёғилғи миқдорини, автомобилнинг техник созлигини ўз имзоси ва
штампи билан тасдиқлайди. Йўл варақасининг «Ҳайдовчи имзоси» қаторига
ҳайдовчи автомобилни навбатчи механикдан техник соз ҳолатда қабул қилиб
олганлиги тўғрисида имзо чекади. Ҳайдовчининг имзоси берилган топшириқни
бажаришга киришганлигини ҳам тасдиқлайди.
Йўл варақасининг махсус бўлими ҳайдовчи томонидан АТВ ёрдамида
нарядда бўлган вақтда ҳақиқатда бажарилган ишлар тўғрисида маълумотларни
акс эттиришга мўлжалланган. Бундай маълумотлар йўл варақасида буюртмачи
ташкилотнинг масъул ходими томонидан ёзилади, шунингдек имзоланади ва
муҳр билан тасдиқланади. Чунончи, йўл варақасининг 23-устунида
қатновларнинг тартиб рақамлари, 24-устунда ТТНларнинг тартиб рақамлари,
25-устунда ҳар бир қатновда бўлган вақт (соат, дақиқа) кўрсатилади, 26-
устунда юк жўнатувчининг имзоси ва муҳри қўйилади.
Йўл варақасининг махсус бўлимида (27-29-устунлар) автомобилнинг
буюртмачи ихтиёрига жўнатилган кунида бўш турган вақтлари ва сабаблари
кўрсатилади. 30-устунда автомобилнинг бўш турган вақти ва сабабларини
тасдиқловчи шахсларнинг имзоси ва буюртмачи-ташкилотнинг муҳри
қўйилади.
Автомобил наряддан автотранспорт корхонасига қайтгач, ҳайдовчи уни
навбатчи механикка топширади. Ҳайдовчи автомобилни соз ҳолатда
топширганлиги ва навбатчи механик уни соз ҳолатда қабул қилиб олганлиги
тўғрисида йўл варақасига имзо чекадилар. Бундан ташқари навбатчи механик
ҳайдовчининг йўл варақасида автомобилнинг спидометр кўрсаткичини,
корхонага қайтган ҳақиқий вақтини (соат, дақиқа), бакда қолган ёғилғи
миқдорини тегишли колонкаларга ёзади, уларни ўз имзоси ва штампи билан
тасдиқлайди.
Ҳайдовчилар АТВлар навбатчи механик томонидан қабул қилингандан
сўнг йўл варақаларини барча уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга
диспетчерлик бўлимига имзо қўйиб топширади. Ушбу бўлим ходими йўл
варақаларига қўшимча маълумотларни, масалан автомобилнинг гараждан
биринчи хизмат жойигача ҳамда охирги хизмат жойидан гаражгача юксиз
босиб ўтган масафасини, бажарган ишининг характерига кўра ёғилғи сарфи
коэффициентини, илова қилинган ҳужжатлар сонини ва бошқа шу кабиларни
акс эттиради ҳамда уларни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: