Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

№ 4-п (вақтбай) шакл – 
АТВларда юк ташишда улар ҳайдовчиларига 
меҳнат ҳақи вақтбай шаклда шартнома асосида белгиланган тарифларда ҳисоб-
китоб қилинганда қўлланилади.
 
№ 4-м (шаҳарлараро) шакл – 
АТВларда юк ташиш шаҳарлараро 
йўналишда амалга оширилганда қўлланилади. Ушбу шаклнинг юза қисмида 
босмахона усулида қизил рангли катакча ичида «Шаҳарлараро ташиш» ёзуви 
бўлади.
 
№ 1 (халқаро) шакл – 
АТВларда юк ташиш халқаро йўналишларда амалга 
оширилганда қўлланилади.
 
Йўл варақалари АТВ ҳайдовчиларига автотранспорт корхонасининг махсус 
бўлими (диспетчерлик бўлими) ёки ушбу функция юклатилган ходим 
томонидан ҳар бир иш кунига (сменага) берилади. Шаҳарлараро ва халқаро 
йўналишларда юк ташиш учун йўл варақалари бир иш кунидан ортиқ муддатга 
берилиши мумкин. Ҳайдовчилар кейинги иш куни (смена)га йўл варақаларини 
олишлари учун олдинги иш куни (смена)га берилган йўл варақаларини 
топширишлари шарт. Улар йўл варақаларини олганликлари тўғрисида 
диспетчерлик бўлимида юритиладиган «Берилган йўл варақаларини қайд этиш 
китоби»га имзо чекадилар. Берилган йўл варақалари автотранспорт 
корхонасининг бурчак штампи ва муҳрига эга бўлиши лозим.
Автотранспорт корхоналарига, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан 
қатъий назар, йўловчи ва юк ташиш автомобилларини белгиланган шалдаги 
йўл варақаларисиз йўлга чиқариш қатъиян ман этилади.
Йўл варақаларининг тасдиқланган ҳар бир шаклини тўлғазиш тартиби 
йўриқномада келтирилган.
4-с (ишбай) шаклдаги
йўл варақалари юза ва орқа қисмлардан, ушбу 
қисмлар эса алоҳида бўлимлардан иборат бўлиб, уларда АТВ иш фаолиятига 
доир маълумотлар кўрсатилади. Чунончи, йўл варақасининг юза қисмида унинг 
тартиб рақами, берилган санаси, иш режими, ҳайдовчи фамилияси, исми-
шарифи, тоифаси, АТВнинг маркаси, давлат белгиси рақами, типи, тиркама ёки 
ярим тиркаманинг маркаси, давлат белгиси рақами, ҳайдовчи билан йўлга 
чиқаётган шахслар (экспедитор, юк ташувчи ва туширувчи, стажер)нинг 
фамилияси, исми-шарифи алоҳида белгиланган қаторларда кўрсатилади. 
Йўл варақасининг «Ҳайдовчи ва автомобилнинг иши» бўлимида (2-ва 3-
устунлар) автомобилнинг нарядга чиқиш ва ундан қайтиб келиш санаси (кун, 
ой, йил) ҳамда вақти (соат, дақиқа) акс эттирилади.
Йўл варақасининг «Ҳайдовчига берилган топшириқ» бўлимида (15-22-
устунлар) буюртмачи ташкилотнинг номи, унга етиб бориш вақти, юк олиш ва 
юкни етказиб бериш жойлари, ташиладиган юкнинг номи, юк билан бориб 
келиш қатновлар сони, босиб ўтиладиган масофа, ташиладиган юк миқдори 
(тоннада) кўрсатилади. 
Йўл варақасининг махсус «Ёқилғи берилсин» бўлимида диспетчер машина 
бакида мавжуд бўлган ёғилғини ҳисобга олган ҳолда берилиши лозим бўлган 
ёқилғи миқдорини сўз билан кўрсатади. 
Автомобил нарядга чиққанича йўл варақасининг бошқа қисмлари ҳам
тўлдирилади. Чунончи, ёқилғи қуйиш шаҳобчаси мудири атомобилга қуйилган 


ёқилғининг тури, миқдорини кўрсатиб, уни ўз имзоси билан тасдиқлайди. 
Ҳайдовчининг йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтганлиги ва уни иш 
қобилиятига эгалиги автотранспорт корхонаси врачининг имзоси билан 
тасдиқланади.
Автомобилнинг нарядга чиқиши навбатчи механикнинг рухсати билан 
амалга оширилади. Бунинг учун навбатчи механик йўл варақасининг махсус 
бўлимида автомобилнинг нарядга чиқишдан олдин спидометр кўрсаткичини, 
уни назорат пунктидан ҳақиқатда чиқиб кетаётган вақтини, бакда мавжуд 
бўлган ёғилғи миқдорини, автомобилнинг техник созлигини ўз имзоси ва 
штампи билан тасдиқлайди. Йўл варақасининг «Ҳайдовчи имзоси» қаторига 
ҳайдовчи автомобилни навбатчи механикдан техник соз ҳолатда қабул қилиб 
олганлиги тўғрисида имзо чекади. Ҳайдовчининг имзоси берилган топшириқни 
бажаришга киришганлигини ҳам тасдиқлайди. 
Йўл варақасининг махсус бўлими ҳайдовчи томонидан АТВ ёрдамида 
нарядда бўлган вақтда ҳақиқатда бажарилган ишлар тўғрисида маълумотларни 
акс эттиришга мўлжалланган. Бундай маълумотлар йўл варақасида буюртмачи 
ташкилотнинг масъул ходими томонидан ёзилади, шунингдек имзоланади ва 
муҳр билан тасдиқланади. Чунончи, йўл варақасининг 23-устунида 
қатновларнинг тартиб рақамлари, 24-устунда ТТНларнинг тартиб рақамлари, 
25-устунда ҳар бир қатновда бўлган вақт (соат, дақиқа) кўрсатилади, 26-
устунда юк жўнатувчининг имзоси ва муҳри қўйилади. 
Йўл варақасининг махсус бўлимида (27-29-устунлар) автомобилнинг 
буюртмачи ихтиёрига жўнатилган кунида бўш турган вақтлари ва сабаблари 
кўрсатилади. 30-устунда автомобилнинг бўш турган вақти ва сабабларини
тасдиқловчи шахсларнинг имзоси ва буюртмачи-ташкилотнинг муҳри 
қўйилади.
Автомобил наряддан автотранспорт корхонасига қайтгач, ҳайдовчи уни 
навбатчи механикка топширади. Ҳайдовчи автомобилни соз ҳолатда 
топширганлиги ва навбатчи механик уни соз ҳолатда қабул қилиб олганлиги 
тўғрисида йўл варақасига имзо чекадилар. Бундан ташқари навбатчи механик 
ҳайдовчининг йўл варақасида автомобилнинг спидометр кўрсаткичини, 
корхонага қайтган ҳақиқий вақтини (соат, дақиқа), бакда қолган ёғилғи 
миқдорини тегишли колонкаларга ёзади, уларни ўз имзоси ва штампи билан 
тасдиқлайди.
Ҳайдовчилар АТВлар навбатчи механик томонидан қабул қилингандан 
сўнг йўл варақаларини барча уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга
диспетчерлик бўлимига имзо қўйиб топширади. Ушбу бўлим ходими йўл 
варақаларига қўшимча маълумотларни, масалан автомобилнинг гараждан 
биринчи хизмат жойигача ҳамда охирги хизмат жойидан гаражгача юксиз 
босиб ўтган масафасини, бажарган ишининг характерига кўра ёғилғи сарфи 
коэффициентини, илова қилинган ҳужжатлар сонини ва бошқа шу кабиларни 
акс эттиради ҳамда уларни ўз имзоси билан тасдиқлайди. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish