Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Автотранспорт корхоналари ҳисоб сиёсатининг



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

 
2.Автотранспорт корхоналари ҳисоб сиёсатининг
хусусиятлари 
Автотранспорт корхоналари ҳисоб сиёсатида бошқа турдаги корхоналар 
сингари танлаб олинган бухгалтерия ҳисоби объектларини тан олиш мезонлари, 
улар ҳисобини юритишга асос бўлувчи ҳужжатлар тизими, ишчи счётлар 
режаси, бошланғич ҳужжатлар айланиши, архив ишини ташкил қилиш, товар-
моддий бойликларни инвентаризациясини ўтказиш жадвали, ҳисобни 
юритишга доир бошқа тартиб-қоидалар ўз аксини топиши лозим.
Автотранспорт корхоналарида бухгалтерия ҳисобининг ташкилий шаклини 
белгилашда уларнинг катта-кичиклиги, мақоми, ҳужжатлар сони ва бошқа 
жиҳатлар муҳим аҳамият касб этади. Чунончи, йирик автохўжаликларда 
бажариладиган ҳисоб-китоб ишларининг кўплиги махсус бухгалтерияни 
ташкил қилишни, шунингдек унинг таркибида алоҳида бўлимларни (масалан, 
транспорт воситалари иш фаолияти ҳисоби бўлими, моддий бойликлар ҳисоби 
бўлими, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш ҳисоб-китоби бўлими, молиявий ҳисоб-
китоблар бўлими ва бошқалар) очишни тақозо этади. Микрофирмалар ва кичик 
корхоналар мақомидаги автотранспорт корхоналарида махсус ҳисоб бўлинмаси 
ташкил қилинмаслиги, ушбу ишлар шартнома асосида ишга қабул қилинган 
якка бухгалтер ёки махсус бухгалтерлик фирмалари томонидан юритилиши 
мумкин.
Автотранспорт корхонасида бухгалтерия ҳисобининг тўғри ташкил 
этилганлигига унинг раҳбари бевосита жавобгар ва масъулдирлар. Чунончи, 
раҳбар бухгалтерия ҳисобини ташкил этилиши ва юритилишини таъминлаш 
мақсадида бухгалтерия тўғрисида Низом, бош бухгалтер ва бухгалтерларнинг 
касбий маҳоратига қўйиладиган талаблар, бухгалтерлар ўртасида функционал 
мажбуриятларнинг тақсимоти, меҳнат шартномалари ва бошқа ички меъёрий 
ҳужжатларни ўз буйруғи билан тасдиқлаши лозим. Ушбу ички меъёрий 
ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларга амал қилиш автохўжаликларда 
бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиниши ва юритилишининг муҳим 
омилларидан ҳисобланади. 


Автотранспорт корхоналари ҳисоб сиёсатида автотранспорт ёрдамида 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинадиган даромадлар, уларга 
доир сарф-харажатлар ҳамда якуний молиявий натижаларни ифодаловчи 
кўрсаткичларни тан олиш ва ҳисобини юритиш усуллари аниқ белгилаб 
қўйилиши лозим. Чунончи, ҳисоб сиёсатида нақд пул асосида бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лардан олинган даромадларни касса усулида, нақдсиз пул 
асосида бажарилган бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинган 
даромаларни эса ҳисоблаш усулида тан олиш ҳамда ҳисобга олиш тартибини 
аниқ белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари ҳайдовчилар 
томонидан йўловчилардан териб олинган нақд пул ҳисобидан қилинган сарф-
харажатлар (масалан йўлда олинган ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, таъмирлашга 
сарфланган пул маблағлари)ни даромад сифатида тан олиш ва тегишли 
счётларда акс эттириш тартиби ҳисоб сиёсатида аниқ ифодаланиши лозим.
Автотранспортда 
нақдсиз 
пулга 
бажарилган 
иш 
(кўрсатилган 
хизмат)лардан 
олинадиган 
даромадларни 
тан 
олишда 
ҳисоб-китоб 
ҳужжатларини тақдим этиш бўйича белгиланган тартиб муҳим аҳамият касб 
этади. Айнан шартномаларда белгиланган тартибга кўра нақдсиз пулга 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинган даромадлар счёт – 
фактуралар асосида ҳар куни, ҳар ой охирида, иш (хизмат)лар тўлиқ ёппасига 
тугагандан сўнг тан олиниши мумкин. Автотранспорт корхонаси томонидан 
даромадларни тан олиш ва ҳисобини юритишнинг ушбу усуллардан қайси бири 
танлаб олинганлиги ёки уларнинг ҳар бирини қайси турдаги ишлар учун 
қўлланилиши ҳисоб сиёсатида аниқ ифодаланган бўлиши лозим. 
Автотранспорт ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг 
характерли жиҳатларидан бири шундаки, улар бўйича тугалланмаган ишлаб 
чиқариш мавжуд бўлмайди, яъни ҳисобот даври давомида бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)ларга қилинган барча сарф-харажатлар шу ҳисобот 
даврида ушбу иш (хизмат)лар таннархи сифатида тан олинади ва ҳисобдан 
чиқарилади. Республикамизда қабул қилинган тартибларга мувофиқ транспорт 
ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларга кетган сарф-харажатлар 
ҳисоблаш усули бўйича, шунингдек ҳисобот даврлари даромадлари ва 
харажатларининг мослиги, муҳимлилик каби тамойиллар асосида тан олиниши 
ҳамда ҳисобда акс эттирилиши лозим.
Автотранспорт ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар 
таннархини аниқлашда турли калькуляция бирликлари қўлланилади. Чунончи, 
юк ташиш автотранспортлари учун таннарх калькуляцияси уларнинг турлари 
бўйича 1 соатлик иш, 1 тонна юк, 1 тонна-километрга тузилади. Йўловчи 
ташишга мўлжалланган автотранспортлар учун таннархни калькуляция қилиш 
бирлиги сифатида транспорт воситаларининг турлари бўйича 1 соатлик иш, 1 та 
йўловчи ёки 1 киши-километр олинади. Автотранспорт корхоналари ушбу 
калькуляция бирликлари бўйича бажариладиган иш (кўрсатиладиган 
хизмат)лар таннархи ҳисобини ҳисобот даврида норматив таннарх, режа 
таннархи ёки ҳақиқий таннарх усулларидан бири бўйича олиб боришлари 
мумкин. Ушбу усулларнинг қайси бири танлаб олинганлиги автотранспорт 
корхонасининг ҳисоб сиёсатида ўз аксини топиши лозим. Норматив таннарх ва 


режа таннархи усулларини танлаб олган корхоналар ҳисоб сиёсатида мос 
равишда норматив ва режа таннархидан четланишларни ҳисобга олишнинг 
аниқ тартиби белгиланиши лозим.
Автотранспорт ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг 
таннархи, шунингдек автотранспорт корхонаси томонидан олинадиган фойда 
суммаси уларга сарфланган материаллар (ёқилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт 
қисмлар ва бошқалар) қийматини баҳолаш усулларига тўғридан-тўғри 
боғлиқдир. Республикамизнинг 4-сон БҲМС «Товар-моддий заҳиралар»га 
мувофиқ автотранспорт корхоналари ўз моддий бойликлари қийматини ФИФО, 
АВЭКО, идентификациялаш усуллари бўйича ҳисобини юритишлари мумкин 
ҳисобланади. Белгиланган тартибга кўра ушбу усулларнинг барчасини қўллаш 
таъқиқланмаган. Бироқ, автотранспорт корхоналарида бошқа корхоналардаги 
каби бир хил номдаги ТМЗлар бўйича бир вақтнинг ўзида баҳолашнинг турли 
усулларини қўллаш мумкин эмас. Шу боис ҳам, автотранспорт корхоналари 
ўзларининг ҳисоб сиёсатида ТМЗлар қийматини баҳолашнинг танланган 
усулларини уларнинг турлари бўйича аниқ кўрсатишлари ҳамда унга амал 
қилишлари лозим. 
Автотранспорт корхоналари фаолиятида автотранспортга қўйиладиган 
автошиналар, аккумулятор ва шу каби бошқа агрегатлар муҳим ўрин тутади. 
Ушбу эҳтиёт қисмларни ҳисобдан чиқариб боришнинг белгиланган тартиби
ҳам бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига катта таъсир 
кўрсатади. Чунончи, уларни автомашиналарга қўйилган вақтида ҳисобдан 
чиқариш айнан шу даврга тўғри келувчи таннарх суммасини кескин ошиб 
кетишига олиб келади. Ушбу активларни белгиланган хизмат муддатларида бир 
маромда ҳисобдан чиқариб бориш тартибини қўллаш таннархни кескин ошиб 
кетиши олдини олади. Шунинг учун ҳам автотранспорт корхоналарида эҳтиёт 
қисмларни ҳисобдан чиқариб боришнинг рационал усулини танлаб олиш ва 
унга амал қилиш улар ҳисоб сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб 
ҳисобланади. 
Бозор муносабатлари автотранспорт корхоналарида бошқа хўжалик 
юритувчи субъектлардаги каби даргумон дебиторлик қарзларни бевосита ёки 
ташкил қилинадиган махсус резерв эвазига ҳисобдан чиқариш усулларидан 
бирини ҳисоб сиёсатида аниқ белгилаш талабини қўяди. 
Автотранспорт ёрдамида бажариладиган иш (кўрсатиладиган хизмат)лар 
автотранспорт корхоналарида турли хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи хўжаликлар 
(масалан, диспетчерлик бўлими, таъмирлаш цехлари, автомобил ёғилғиларини 
қуйиш шаҳобчалари, гараж, омборхона, тиббий кўрик бўлими ва шу кабилар) 
фаолиятини узлуксиз кузатиш ҳамда ҳужжатли асосда ҳисобга олиб боришни 
таъқозо этади. Ушбу хусусиятлар автотранспорт корхоналарида ўзига хос 
бошланғич ҳужжатлар тизимини шакллантиришни, уларни тузилишидан 
тортиб, то архивга топширилишига қадар бўлган айланиш графигини аниқ 
белгилашни, шунингдек бошланғич ҳужжатлар асосида тегишли ҳисоб 
регистрларини юритиш талабини қўяди. 
Автотранспорт корхоналарида бошқа корхоналар сингари бухгалтерия 
ҳисоби журнал-ордер, мемориал-ордер, бош-журнал ва ихчамлаштирилган 


шакллардан бири бўйича қўлда ёки замонавий компьютерли технологияларга 
асосланилган ҳолда юритилиши мумкин. Танланган ҳисоб шакли, унга мос 
ҳисоб регистрларини юритиш тақсимоти ва тартиби автотранспорт корхонаси 
ҳисоб сиёсатида аниқ ифодаланган бўлиши лозим.
Автотранспорт корхоналари фаолиятининг хусусиятлари уларда ўзига хос 
ишчи счётлар режасини ишлаб чиқишни ҳамда уни қўллашни талаб қилади. 
Чунончи, автотранспорт ёрдамида бажариладиган иш (кўрсатиладиган 
хизмат)ларнинг нақд пул ва нақдсиз пулга амалга оширилиши, уларни 
қўшилган қиймати солиғига тортилишидаги хусусиятлар, товар-моддий 
бойликларни хизмат муддати давомида бир маромда ҳисобдан чиқариб 
боришнинг муҳим аҳамият касб этиши ва бошқа жиҳатлар ишчи счётлар 
режасида алоҳида махсус счётларни назарда тутишни зарурат қилиб қўяди.
Ишчи счётлар режасида назарда тутилиши лозим бўлган бундай счётлар ва 
уларнинг юритилиш тартибига кейинги маърузаларда алоҳида тўхталамиз.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish