Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Ходимларининг сонига
кўра автотранспорт корхоналари бошқа хўжалик 
юритувчи субъектлар сингари микрофирмалар, кичик корхоналар, ўрта ва 
йирик корхоналарга бўлинади. Республикамиз қонун ҳужжатларига мувофиқ 
автотранспорт соҳасида ходимларнинг сони микрофирмалар учун кўпи билан 
10 тагача, кичик корхоналар учун кўпи билан 25 тагача бўлиши лозим.
Танлаган 
солиқ 
режимига
 
кўра 
автотранспорт 
корхоналари
умумбелгиланган ва ихчамлаштирилган солиқ режимларида ишловчи 
корхоналарга бўлинади. Республикамизнинг солиқ қонунчилиги ҳужжатларига 
мувофиқ микрофирма ва кичик корхоналар мақомидаги автотранспорт 
корхоналари ихчамлаштирилган солиқ тўловлари режимида ишлашлари 
мумкин. Йирик ва ўрта корхоналар ҳисобланган автотранспорт корхоналари, 
одатда, умумбелгиланган солиқларни тўлайдилар. 
Республикамизнинг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ 
автотранспорт корхоналарининг фаолияти асосий ва асосий бўлмаган фаолият 
турларига бўлинади. Автотранспорт корхоналарининг асосий фаолияти бўлиб 
автотранспорт ёрдамида бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) 
ҳисобланади. Уларнинг асосий бўлмаган фаолиятига молиявий, инвестиция ва 
бошқа фаолият турлари киради.
Автотранспорт корхоналарида бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) 
деганда автотранспорт ёрдамида аҳолига ва юридик шахсларга юк ташиш 
ҳамда йўловчи ташиш бўйича бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) 
тушунилади. Автотранспорт ёрдамида бажарилган ишлар (кўрсатилган 
хизматлар) ҳажмининг пул бирлигидаги қиймати мамлакатнинг ялпи ички 
маҳсулотида ўз аксини топади. 
Автотранспорт 
воситалари 
томонидан 
бажариладиган 
ишлар 
(кўрсатиладиган хизматлар) ҳажмини ифодаловчи соний ҳамда сифат 
кўрсаткичлар автотранспорт корхонасининг маълум даврлар учун тузиладиган 
бизнес режа (трансмолиярежа)сида ўз аксини топади. Бухгалтерия ҳисоби ушбу 
кўрсаткичлар бўйича бизнес режа (трансмолиярежа)да кўрсатилган марраларни 
бажарилишини назорат ҳамда таҳлил қилишда муҳим ахборот манбаи 
ҳисобланади.


Автотранспорт корхоналарининг юк ташиш ва йўловчи ташиш бўйича 
кўрсатадиган хизматлари қатъий лицензияланадиган фаолият ҳисобланади. 
Ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи автотранспорт корхоналарига 
Ўзбекистон Республикасининг автомобил ва дарё транспорти агентлиги 
томонидан берилади. 
Автотранспортда юк ташиш ва йўловчи ташиш бўйича кўрсатиладиган 
хизматлар улар билан шуғулланувчи юридик шахслар ходимлари ва якка 
тартибдаги тадбиркорлардан махсус квалификацион талабларга жавоб беришни 
тақозо этади. Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикасининг автомобил ва дарё 
транспорти агентлиги томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 28 июнда 1377-сонли рақам билан 
рўйхатга олинган «Автомобил транспортида йўловчи ва юк ташиш билан 
шуғулланувчи юридик шахслар ходимлари ва индивидуал тадбиркорларга 
қўйиладиган квалификацион талаблар тўғрисида Низом»да тўлиқ келтирилган.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish