Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


 Ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг ҳисоби



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

4. Ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг ҳисоби 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ўстиришдаги ва боқувдаги моллар 
айланма активларнинг муҳим турини ташкил этади. Уларни боқиш жараёнида 
жонли меҳнат сарфи, ем-хашак ва бошқа харажатлар қилинади. Маълум ёшга 
етганидан сўнг, ўстиришдаги моллар асосий подага ўтказилади ва, аксинча, 
асосий подадан брак қилинган моллар боқувга қўйилиб, айланма активларга 
ўтказилади.
Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар қуйидагича баҳоланади: 
-сут йўналишидаги қорамолчиликдан олинган бузоқлар режа таннархида 
баҳоланади; 
-гушт йўналишидаги корамолчиликдан олинган бузоқлар тирик вазнини 
тирик вазннинг режа таннархига кўпайтирилиб баҳоланади; 
-чўчқачиликдан олинган чўчқа болалари тирик вазнини тирик вазннинг 
режа таннархига кўпайтирилиб баҳоланади; 
-ишчи ҳайвонлардан олинган насл ишчи ҳайвоннинг 60 озуқа-куни режа 
таннархига тенглаштирилиб олиб баҳоланади; 
-туялардан олинган насл 120 озуқа-куни режа таннархида баҳоланади; 
-парранда болалари инкубациянинг суткалик парранда режа таннархида 
баҳоланади. 
-янги асалари уялари режа таннархида баҳоланади; 
-четдан сотиб олинган ўстиришдаги ва боқувдаги моллар сотиб олиш 
баҳосига, барча сотиб олиш ва ташиб келтиришга кетган харажатлар қўшиб 
баҳоланади. 
-асосий подадан брак қилиниб, боқувга қўйилган моллар баланс баҳосида 
баҳоланади. 
-асосий подага ўтказилган ёш моллар ҳакикий таннархида баҳоланади. 
Ҳар ойда ўстиришдаги ва боқувдаги моллар вазни ўлчаниб, уларнинг 
ошган вазни эвазига янги қиймати топилади. Йил охирида ўсган вазннинг 
ҳақиқий таннархи аниқлангандан сўнг, режа ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги 
фарқ топилади, ушбу фарқ суммаси тузатиш ёзувлари қилиниб ўстиришдаги ва 
боқувдаги молларнинг ҳақиқий таннархи аникланади. 
Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб 
қуйидагилар ҳисобланади: 
1)ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг бош сони ошиши ва сақланиши 
устидан назорат қилиш; 
2)пода таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида ҳисобга олиб бориш
3)ўстиришдаги ва боқувдаги молларни парваришлаш ва боқиш 
натижаларини тўғри аниклаш; 


4)ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳаракатини тўғри ҳужжатли 
расмийлаштириш ва улар ҳисобини ўз вақтида белгиланган тартибда юритиш. 
Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳаракати қуйидаги ҳужжатлар билан 
расмийлаштирилади. 
1. 
Туғилган ҳайвон наслини кирим қилиш далолатномаси (95- шакл)
. Бу 
ҳужжат бузоқ, чўчқа, қўй ва ишчи ҳайвонларнинг болаларини кирим қилишда 
ферма мудири ёки зоотехник томонидан икки нусхада тузилади. Ҳужжатда 
насл берган ҳайвон кимга биркитилганлиги, унинг лақаби, номери, туғилган 
насл сони, жинси, берилган тартиб рақами, ажралиб турадиган белгилари 
кўрсатилади.
2.Ҳайвонларни гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш далолатномаси (97-шакл).
Бу 
ҳужжат корхона раҳбари томонидан тузилган комиссия томонидан тузилади. 
Унда бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтказилган ҳайвон тури, вазни, қайси 
гуруҳдан қайси гуруҳга ўтказилганлиги, кимга биркитилганлиги кўрсатилади. 
3.Моллар вазнини тортиш қайдномаси (98-шакл).
Ушбу ҳужжат ҳар ой 
охирида тузилади ва унда ҳар бир ҳайвоннинг ой боши ва ой охиридаги вазни 
асосида ўсган вазн аниқланади. 
4.Моллар ва паррандаларни жўнатиш-қабул қилиш товар-транспорт 
накладнойи (1-к/х(чор)).
Бу хужжатга асосан харидор ва буюртмачиларга 
сотилган ҳайвонлар ҳисобга олиниб, жўнатилган моллар бош сони, тирик вазни 
ва бошқа маълумотлар акс эттирилади. 
5 Моллар ва паррандаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси (100-шакл).
Ушбу ҳужжат моллар сўйилганда, касаллиги туфайли нобуд бўлганда тузилади, 
унда молларнинг ҳисобдан чиқиш сабаблари кўрсатилади. 
6. Счет-фактура. 
Бу ҳужжат ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг 
четдан сотиб олиниши ва четга сотилишида тузилади. Наслдор бўлган ёш 
моллар бўйича счёт фактураларга уларнинг «наслдорлик гувоҳномаси” илова 
қилинади. 
7.Суткалик ёш паррандаларнинг чиқиши ва саралаш далолатномаси (106-
шакл).
Ихтисослашган хўжаликларда инкубациядан чиққан жўжа ва бошқа 
паррандаларни ҳисобга олишда тузилади. 
Чорвалик фермаларида ўстиришдаги ва боқувдаги молларни хисобга олиш 
дафтари (34-шакл) юритилади. Ушбу дафтарда юқорида номлари келтирилган 
ҳужжатлар асосида ҳайвон ва паррандалар таркибидаги ўзгаришлар ҳисоби 
юритилади. Ҳар ойнинг охирида дафтардаги маълумотлар жамланади улар 
асосда “Моллар ва паррандалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот” (102-шакл) 
тузилади. Ушбу ҳисобот икки нусхада тузилиб, бир нусхаси фермада, иккинчи 
нусхаси бошланғич ҳужжатлар илова қилинган ҳолда бухгалтерияга 
топширилади. 
Ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг, чунончи қорамол, чўчқа, ишчи 
ҳайвонлар, қўй ва эчкиларнинг болалари, боқувга қўйилган ҳайвонлар, асосий 
подадан брак қилиниб бурдоқига қўйилган ҳайвонлар, паррандалар, ёввойи 
ҳайвонлар, қуёнлар, асалари оилалари ва бошқа ҳайвонларнинг ҳисоби 1110 
«Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар» счётида олиб борилади. Ушбу 


ҳайвонларнинг сақлаш харажатлари 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётлар 
тизимининг “Чорвачилик” счётида ҳисобга олиб борилади.
1110 “Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар” счётида уларнинг ҳаракати 
қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади. 
*
маҳсулдор ҳайвонлардан олинган насл ёкиуларнинг ўсган вазни суммасига

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish