Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

 
2.Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари
ҳаракатини ҳужжатлаштириш ва уларнинг омбор ҳисоби 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларини
таъминотчилардан сотиб олиниши, таъсисчилардан таъсис бадали сифатида 
кирим қилиниши, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан бепул олиниши халқ 
хўжалигининг бошқа тармоқ корхоналаридагидек счёт-фактуралар, шунингдек 
уларга илова қилинадиган турли ҳужжатлар (ТТН, вагон спецификацияси, 
сифат сертификати, ўлчов-таҳлил қайдномалари, далолатномалар ва бошқалар) 
билан расмийлаштирилади. 
Ишлаб чиқариш заҳираларини аҳолидан нақд пулга сотиб олиниши 
ҳисобдор шахсларнинг бўнак ҳисоботларига киритилган турли квитанциялар, 
далолатномалар, чеклар, бозорлар маъмуриятлари томонидан берилган 
маълумотномалар билан тасдиқланади. 
Ишлаб чиқариш заҳираларини чиқими қуйидаги ҳужжатлар билан 
расмийлаштирилади: 
- счёт-фактура – ишлаб чиқариш заҳираларининг турли бошқа 
корхоналарга ва ходимларга сотилишида; 


- лимит – забор картаси, талабнома, накладной – ишлаб чиқариш 
заҳираларининг сарфланишида. 
- минерал, органик ва бактериологик ўғитлар, захарли химикатлар ва 
гербицидларни хисобдан чиқариш далолатномаси – минерал ва бошқа ўғитлар, 
захарли химикатлар ва гербицидларнинг сарфланишида. 
-товар-транспорт накладнойи – ўсимликчилик маҳсулотлари тайёрлов 
ташкилотига жунатиш (сотиш)да; 
- накладной – ишлаб чиқариш заҳираларининг ички хўжалик эҳтиёжи учун 
фойдаланишда; 
- ем-хашак сарфлаш қайдномаси – чорва молларини озуқлантириш учун 
ем-хашак сарфлаш вақтида; 
- уруғлик ва экиш материалларини сарфлаш далолатномаси –уруғлик ва 
кўчат материалларини сарфлашда. 
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларининг 
сақланишини таъминлаш учун омбор хўжалиги ташкил этилади. Омборлар 
умумий ва махсус омборларга бўлинади. Умумий омборларда корхона эхтиёжи 
учун зарур бўлган инвентарлар, қоп-қанорлар, идишлар ва бошқа материал 
бойликлар сақланади. Махсус омборлар маълум турдаги заҳираларни саклаш 
учун ташкил этилади, масалан, ёқилғи омбори, уғитлар омбори ва х.к. 
Омбор хўжалигини ташкил этилиши, тегишли ускуналар билан 
жиҳозланиши учун корхона раҳбари масъул ҳисобланади. Омборда 
сақланадиган заҳиралар учун омбор мудири моддий-жавобгар шахс 
ҳисобланади. Омбор мудири омбор хўжалиги ҳисобини юритади. Бундай ҳисоб 
регистрлари бўлиб “Омбор ҳисоби дафтари” ёки “Омбор ҳисоби карточкаси” 
ҳисобланади. Ушбу ҳисоботлар ишлаб чиқариш заҳиралари кирими ва 
чиқимини акс эттирувчи ҳужжатлар асосида юритилади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish