Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


 Ишлаб чиқариш заҳираларининг синтетик ҳисоби



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

 
3. Ишлаб чиқариш заҳираларининг синтетик ҳисоби 
 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларининг синтетик 
ҳисоби 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимига кирувчи 
счётларда юритилади. Чунончи:
-1010 “Хом-ашё ва материаллар” счётида ўз ишлаб чиқаришида қайта 
ишлаш учун мўлжалланган қишлок хўжалик маҳсулотлари ҳисобга олиб 
борилади; 
-1020 “Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар” 
счётида сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар ҳисобга 
олиб борилади; 
-1030 “Ёғилги” счётида қишлоқ хўжалик корхонаси транспорти ва 
техникаси учун зарур бўлган барча турдаги (қаттик ва суюқ) ёқилғилар ҳисобга 
олиб борилади; 
-1040 “Эҳтиёт қисмлар” счётида қишлоқ хўжалик техникаси учун сотиб 
олинган барча турдаги эҳтиёт қисмлар ҳисобга олинади; 


-1050 “Қурилиш материаллари” счётида қишлоқ хўжалиги корхонасида 
турли мақсадларда ишлатиш учун сотиб олинган қурилиш материаллари 
ҳисобга олинади; 
-1060 “Идиш ва идишбоп материаллар” счётида барча турдаги идишлар ва 
идиш материаллари (қоплар, бочкалар ва бошқалар) ҳисобга олинади; 
-1070 “Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар” счётида қайта 
ишлаш учун бошка ташкилотларга берилган материаллар ҳисобга олиб 
борилади; 
-1080 “Инвентар ва хўжалик жиҳозлари” счётида қишлоқ хўжалиги 
корхонасидаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари хисобга олиб борилади; 
-1090 “Бошқа материаллар” счётида ем-хашаклар, уруғлик, ўғитлар, асосий 
воситаларни тугатишдан олинган металлолом, эскирган шиналар, қайта 
ишланган мойлар ва бошқа материаллар ҳисобга олиб борилади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари кирими ва 
чиқими юқорида номлари зикр этилган счётларда ҳисоб баҳосида акс 
эттирилади. Ҳисоб баҳоси бўлиб уларнинг сотиб олиш қиймати (ҳақиқий 
таннархи), режа таннархи, ўртача баҳо ва бошқалар ҳисобланади. Ишлаб 
чиқариш заҳираларини танлаб олинган ҳисоб баҳосининг аниқ тури қишлоқ 
хўжалик корхонаси ҳисоб сиёсатида белгиланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари киримининг 
ҳисоби бошқа ташкилотлардаги сингари бевосита ва билвосита усуллардан 
бири бўйича олиб борилади. Чунончи, бевосита усулда уларнинг барча 
манбалардан кирим қилиниши материаллар ҳисоби счётларининг (1010-1090 
счётлар) дебетида тўғридан-тўғри акс эттирилади. Бунда материалларнинг 
келиб тушиш манбаларини акс эттирувчи счётлар (6010, 4290, 5010, 4610 ва 
бошқалар) кредитланади. 
Билвосита усулда қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқариш 
заҳираларининг таъминотчилардан, ўзининг ишлаб чиқаришидан кирим 
қилиниши дастлаб 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счётининг 
дебетида акс эттирилади. Бунда материалларнинг келиб тушиш манбаларини 
ифодаловчи счётлар (6010, 6990, 2310 ва бошқалар) кредитланади. Материаллар 
бойликларнинг омборларга кирим қилиниши 1510 счётнинг кредитида ва 1010-
1090 счётларнинг дебетида акс эттирилади. Бу усулда материалларнинг ҳисоб 
баҳосидаги қиймати ва харид қиймати ўртасидаги фарқ суммаси ҳисобот 
даврида алоҳида 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётида ҳисобга 
олинади. Ҳисобот даври охирида материаллар қийматидаги фарқ суммалари 
қуйидагича ҳисобдан чиқарилади: 
(1) келиб тушган матерал бойликларнинг харид баҳосидаги қиймати 
(таннархи) ҳисоб баҳосидан паст бўлганда: 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish