Дебет
4290 «Ходимга берилган бошқа бўнаклар»
Кредит
5010 «Касса»
2.Ҳисобдор шахсга берилган бўнак суммасини капитал инвестиция
сифатида тан олинишига
Дебет
0840 «Асосий подани шакллантириш»
Кредит
4290 ««Ходимга берилган бошқа бўнаклар»
3.Бир вақтнинг ўзида сарфланган капитал инвестицияларни кирим
қилинган ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларнинг бошланғич қийматига
киритилишиг:
Дебет
0170 «Ишчи ҳайвонлари»
Кредит
0840 «Асосий подани шакллантириш»
Асосий подани шакллантиришга қилинган капитал сарфларнинг аналитик
ҳисобини турли мақсадларда турлича юритиш мақсадга мувофиқ. Чунончи,
бундай аналитик ҳисоб қилинган харажатларни ишчи ва маҳсулдор
ҳайвонларнинг турлари бўйича (йирик шоҳли ҳайвонлар, чўчқалар, қўйлар,
отлар ва бошқалар) ахборотларни олиш имконини бериши керак.
Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалик корхоналарининг айрим ҳайвонларни
сотиб олишга сарфлаган маблағлари асосий подани шакллантириш харажатлари
сифатида тан олинмайди. Чунончи, паррандалар, қуёнлар, қимматбағо мўйнали
ҳайвонлар, асаларилар, қўриқчи итлар ва бошқа шу каби ҳайвонлар, уларнинг
қийматидан қатъий назар, асосий пода таркибида ҳисобга олинмайди. Улар
жорий активлар таркибига киритилади ва мос равишда 1100 «Ўстиришда ва
боқувда моллар» счётида ҳисобга олинади.
4. Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситаларга эскириш
ҳисоблашнинг хусусиятлари ва ҳисоби
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситалар, бошқа тармоқ
корхоналари сингари, амортизацияланадиган ва амортизацияланмайдиган
асосий воситаларга бўлинади.
Республикамизда қабул қилинган 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га
мувофиқ қишлоқ хўжалик корхоналарида амортизация ҳисобланмайдиган
асосий воситаларга қуйидагилар киритилади:
мулк сифатида сотиб олинган ер участкалари;
маҳсулдор ҳайвонлар;
қийматидан қатъий назар ўстиришдаги ва боқувдаги моллар гуруҳига
киритиладиган моллар (паррандалар, қуёнлар, асаларилар, қимматбаҳо мўйнали
ҳайвонлар, қўриқчи итлар ва бошқа шу каби ҳайвонлар);
тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар;
белгиланган тартибларга кўра консервация қилинган асосий воситалар;
кутубхона фонди;
музей экспонатлари ва бошқалар.
Қишлоқ
хўжалик
корхоналарининг
бошқа
асосий
воситалари
умумбелгиланган тартибда, шунингдек ҳисоб сиёсатида кўрсатилган
тартибларга
кўра
амортизацияланади.
Чунончи,
қишлоқ
хўжалик
корхоналарида йиллик амортизация бино ва иншоатлар бўйича йиллик 5 фоиз,
қишлоқ хўжалик техникаси ва асбоб-ускуналари, офис мебели ва жиҳозлари,
юк ташиш машиналари, автобуслар бўйича 15 фоиз, компьютер техникаси,
енгил автомобиллар ва йўлларда ишлатиладиган автотрактор техникаси бўйича
20 фоиз, сув чиқариш насослари, электрдвигателлар, генераторлар,
трубопроводлар бўйича 8 фоиз миқдорида ҳисобланади. Демак, қишлоқ
хўжалик корхоналарида ушбу асосий воситалари бўйича эскириш ҳисоблаш
меъёрлари ва тартиби барча бошқа тармоқлар учун белгиланган тартибга тўлиқ
ўхшайди. Бироқ, ишчи ҳайвонлар, кўп йиллик ўсимликлар каби асосий
воситалар эскириш ҳисоблаш масаласида турли мунозалар туғдирадиган,
шунингдек ўзига хос ёндашишларни талаб қиладиган асосий воситалар
ҳисобланади.
Республикамиз Солиқ кодексига мувофиқ ишчи ҳайвонлар ва кўп йиллик
ўсимликлар йилига 10 фоиз меъёрида амортизация қилинадиган асосий
воситалар гуруҳига киради. Лекин, ушбу асосий воситаларнинг фойдали хизмат
муддатини айнан ўн йил қилиб белгилаш жуда ҳам нисбийдир. Одатда, ишчи
ҳайвонлар ўн йил ҳам хизмат қилмасликлари ёки ундан бир неча бор кўп
муддатда хизмат қилишлари мумкин. Кўп йиллик ўсимликларнинг қарийб ярим
аср, ҳаттоки бир асргача ҳосил берадиган турларининг борлиги ҳам сир эмас.
Шу боис ҳам ишчи ҳайвонлар ва кўп йиллик ўсимликлар бўйича амортизация
ҳисоблаш бўйича белгиланган муддатларни энг кам хизмат муддати сифатида
эътироф этилиши мақсадга мувофиқдир.
Чорва молларини, одатда, бир вақтнинг ўзида ҳам ишчи ҳайвонлар ҳам
маҳсулдор ҳайвонлар бўлиб ҳисобланади. Масалан, от ёки туяни юк ташиш
бўйича ишчи ҳайвон, насл ёки маҳсулот (гўшт, сут) беришига кўра маҳсулдор
ҳайвон, деб аташ мумкин. Шу боис ҳам, қишлоқ хўжалик корхоналарида ишчи
ҳайвонлар бўйича амортизация ҳисобини тўғри юритишнинг муҳим
шартларидан бири бўлиб ушбу гуруҳга кирувчи ҳайвонларнинг таркиби ва
рўйхатини аниқ белгилаш ҳисобланади.
Кўп йиллик ўсимликлар ҳам экилганлигидан ҳосил бермайди. Улар одатда,
2-3 йилдан кейин ҳосилга киради. Шу боис ҳам, ушбу асосий воситалар бўйича
амортизацияни уларни парваришлаш бошлангандан кейин қайси муддатдан
бошлаб ҳисобланиш вақтини аниқ белгилаш муҳим масалалардан бири
ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида, бошқа тармоқлардан фарқли ўлароқ,
кўпчилик асосий воситалар, айниқса тракторлар, прицеплар, сув қувурлари ва
насослари, генераторлар, юк ташиш машиналари, ишчи ҳайвонлар ҳисобот
даври давомида ҳам чорвачилик, ҳам деҳқончилик соҳаларига хизмат
кўрсатиши мумкин. Тракторлар, прицеплар ва юк ташиш транспортлари ишлаб
чиқариш соҳаларидан ташқари этиштирилган маҳсулотларни харидорларга
юклаб жўнатиш ва сотишга ҳам хизматларни кўрсатадилар. Бу хусусият
бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш
суммаларини мос равишдаги соҳалар, бу соҳаларда этиштирилган қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари харажатлари ҳамда сотишга доир харажатлар ўртасида
тақсимлаб чиқиш заруриятини туғдиради.
Асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаларини тақсимлаш
ва улар ҳисобини тегишли счётларга олиб бориш қуйидаги кетма-кетликда
амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |