Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситалар ҳаракатини



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

2.Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситалар ҳаракатини 
ҳужжатлаштириш ва ҳисоби 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситаларнинг кирими ва 
чиқимини расмийлаштиришда давлат органлари томонидан тасдиқланган 
бошланғич ҳужжатларнинг намунавий шаклларидан фойдаланилади. Чунончи, 
янги қурилишдан олинган асосий воситалар, ёрдамчи хўжаликлардан олинган 
кўп 
йиллик 
ўсимликларнинг 
ниҳоллари 
қабул 
қилиш-топшириш 
далолатномалари билан расмийлаштирилади.
Молларни бир гуруҳидан иккинчи гуруҳга ўтқазишга «Гуруҳдан гуруҳга 
ўтказиш далолатномаси» тузилади.
Таъминотчилардан нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан сотиб олинган 
асосий воситалар счёт- фактуралар асосида кирим қилинади.
Чорва молларини, кўп йиллик ўсимликларни аҳолидан бозорларда нақд 
пулга сотиб олиш кирим квитанциялари билан расмийлаштирилади. Уларнинг 


сотиб олиш баҳолари бозорлар маъмуриятининг ўртача баҳолар тўғрисидаги 
маълумотномалари билан тасдиқланади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарига асосий воситаларни таъсисчилардан 
кирим қилиниши таъсис шартномаларида кўрсатилган баҳоларда амалга 
оширилади ва счёт-фактуралар билан расмийлаштирилади. 
Бошқа жисмоний ва юридик шахслардан бепул олинган асосий воситалар 
шартномаларда кўрсатилган баҳоларда счёт-фактуралар асосида кирим 
қилинади.
Барча кирим қилинган асосий воситалар тегишли моддий жавогар 
шахсларга бириктирилади. Моддий жавобгар шахслар бўлиб бригадирлар, 
ферма мудирлари, чўпонлар, шийпон мудирлари, омбор мудирлари ва бошқа 
масъул шахслар ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарига кирим қилинган асосий воситаларнинг 
синтетик ҳисоби 0100 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида 
уларнинг алоҳида гуруҳлари учун очилган счётларда юритилади. Қишлоқ 
хўжалик корхоналарида ушбу счётларни юритиш тартиби биринчи бўлимда 
қурилиш ташкилотлари мисолида келтирилган тартибга тўлиқ ўхшайди.
Қишлоқ хўжалик корхоналари балансидан асосий воситалар турли 
сабабларга кўра чиқарилиши мумкин. Чунончи, уларни балансдан чиқариш 
тўлиқ эскирганлиги, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганлиги, табиий офат,
касаллиги ва бошқа сабабларга кўра ўлганлиги, катта ёшли маҳсулдор ва ишчи 
ҳайвонларни бракка чиқариш, боқувдаги моллар таркибига ўтқазиш, шунингдек 
асосий воситаларни сотиш натижасида содир бўлиши мумкин.
Асосий воситаларни фойдаланишга яроқсизлигини аниқлаш ҳамда уларни 
ҳисобдан 
чиқаришни 
тегишли 
ҳужжатлар 
билан 
расмийлаштириш 
мақсадларида махсус комиссиялар тузилади. Яроқсиз ҳолатга келган асосий 
воситалар тугатиш ва ҳисобдан чиқариш далолатномалари асосида балансдан 
чиқарилади. 
Асосий воситаларни нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиш, бепул 
бериш, 
таъсис 
бадали 
сифатида 
киритиш 
счёт-фактура 
билан 
расмийлаштирилади.
Асосий воситаларни балансдан чиқаришга доир операциялар ҳисоби 
биринчи бўлимда қурилиш ташкилотлари мисолида кўриб чиқилган 
тартибларга тўлиқ ўхшайди. Сотилган асосий воситаларнинг сотиш қиймати
уларнинг қолдиқ қийматига мос келмаган ҳолларда олинган молиявий натижа 
(фойда ёки зарар) аниқланади. Олинган фойда 9310 «Асосий воситаларнинг 
чиқиб кетишидан фойда» счётида, кўрилган зарар эса 9430 «Бошқа операцион 
харажатлар» счётида ҳисобга олинади. 
Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалик техникалари, чунончи қиммат турувчи 
хориждан олинган комбайнлар, тракторлар, шунингдек кўп йиллик мевали 
боғлар, токзорлар узоқ муддатли ижарага бериш йўли билан ҳам сотилмоқда ва 
ҳисобдан чиқарилмоқда. Ушбу операциялар ҳисобда қуйидагича акс 
эттирилади (10.1-жадвал). 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish