Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

(1)
 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига мўлжалланган асосий 
воситалар
– омборлар, шийпонлар, машина ва асбоб-ускуналар, қишлоқ 
хўжалиги техникаси, транспорт воситалари, ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар, 
хўжалик инвентарлари; 
(2)
 
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига мўлжалланмаган асосий 
воситалар
– маъмурият биноси, офис мебели ва жиҳозлари, компьютерлар, 
бошқарувга хизмат қиладиган енгил автомобиллар, ижтимоий-маданий соҳа 
объектлари ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситаларни гуруҳлашда ишчи ва 
маҳсулдор ҳайвонлар алоҳида гуруҳга ажратилади. Ушбу гуруҳга ишчи кучи 
сифатида ишлатиладиган ҳамда маҳсулдор ҳайвонлар (от, туя, хўкиз, таналар, 


эшаклар, она моллар) киради. Бу гуруҳга кирувчи асосий воситаларнинг ҳисоби 
махсус 0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» счётида юритилади. Қолган 
гуруҳга кирувчи асосий воситаларнинг ҳисоби, барча тармоқлардаги сингари, 
21-сон БҲМСда назарда тутилган мос равишдаги счётларда олиб борилади. 
Қишлоқ хўжалик ташкилотларида асосий воситалар қийматини баҳолаш
5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га мувофиқ умумбелгиланган тартибда амалга 
оширилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида асосий воситаларнинг ҳисоб 
баҳоси бўлиб уларнинг бошланғич қиймати ҳисобланади. Бухгалтерия 
балансида асосий воситалар уларнинг қолдиқ қийматида акс эттирилади.
Ўз хўжалигида боқилган, шунингдек четдан харид қилинган маҳсулдор ва 
ишчи ҳайвонларни асосий воситаларга кирим қилишда бошланғич қиймат 
бўлиб уларни парваришлашга (сотиб олиш)га кетган жами харажатларнинг 
биргаликда олинган қиймати (таннархи) ҳисобланади.
Асосий воситалар таркибига киритиладиган кўп йиллик экинлар (мевали 
боғлар, токзорлар, чой плантациялари, ихота ўрмонлари ва шу кабилар)нинг 
бошланғич қиймати, уларнинг ёшидан қатъий назар, ниҳоллар қиймати ҳамда 
ниҳолларни экиш, парвариш қилиш ва ўстиришга сарфланган харажатлардан 
ташкил топади.
Ерларни яхшилашга йўлланган капитал қўйилмалар, чунончи, ботқоқ 
ерларни қуритиш, шўрни қувишга қилинган инвестициялар жорий йилда 
сарфланган тегишли харажатларнинг ҳақиқий миқдори бўйича баҳоланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида бошқа турдаги асосий воситаларнинг 
бошланғич қиймати умумбелгиланган тартибларга кўра аниқланади. 
Кирим қилинган асосий воситаларга улар бўйича якка тартибда ёки гуруҳ 
бўйича юритиладиган ҳисоб карточкалари (китоби) очилади. Ушбу ҳисоб 
карточкалари (китоби) асосий воситаларнинг қишлоқ хўжалик корхоналарида 
фойдали хизмат муддати давомида сақланади. Уларга асосий воситаларнинг 
бошланғич қиймати, эскириши ва қолдиқ қийматини ўзгаришига доир, 
шунингдек жорий ва капитал таъмирланишига оид маълумотлар ёзиб борилади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish