Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот (4-шакл)



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот (4-шакл) 
 
Ҳисоботнинг асосий мақсади бўлиб қурилиш ташкилоти ҳисобот даврида 
юз берган пул оқимлари (кирим ва чиқим), шунингдек пул маблағларининг 
давр боши ва охиридаги ҳолати тўғрисида йиғма маълумотларни акс эттириш 
ҳисобланади.
Пул оқ имлари тўғрисида ҳисобот икки бўлимдан иборат. Унинг биринчи 
бўлимида миллий валютадаги пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, иккинчи 
бўлимида эса чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракати 


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмй эълон қилган курси 
бўйича миллий валютада акс эттирилади.
Ҳисоботда пул оқимларини акс эттирувчи кўрсаткичлар қурилиш 
ташкилоти пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги фаолият 
турлари бўйича ифода этади: 
1.
Асосий (операцион) фаолият бўйича. 
Бу бўлимда бажарилган 
қурилиш ишлари, сотилган тайёр маҳсулот учун тушумлар, товар-моддий 
бойликлар, иш ва хизматлар учун таъминотчи ва пудратчиларга тўланган 
тўловлар, ходимлар номидан тўланган даромад солиғи ва бошқа тўловлар, 
ижтимоий суғурта бўйича тўловлар, шунингдек асосий фаолиятга доир бошқа 
турдаги тўланган пул маблағлари мос равишда кирим ва чиқим устунчаларида 
(010-050 сатрлар) акс эттирилади. Чет эл валютасидаги асосий фаолиятга доир 
пул маблағларининг кирим ва чиқими маълумотноманинг 261, 262, 264, 271, 
273-устунчаларида кўрсатилади. 
2.Инвестиция фаолияти бўйича. 
Ушбу бўлимда асосий воситалар ва 
номоддий активлар, шунингдек узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларни сотиб 
олиш ҳамда сотишга доир пул оқимлари мос равишда кирим ва чиқим 
устунчаларида (060-100 сатрлар) кўрсатилади.
3.Молиявий фаолият бўйича. 
Бу бўлимда олинган ва тўланган фоизлар, 
олинган ва тўланган дивидендлар, акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни 
сотишдан олинган тушумлар, хусусий акцияларни сотиб олишга сарфланган 
пул маблағлари, узоқ ва қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар бўйича пул 
тушумлари ва тўловлари, узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг) бўйича пул 
тушумлари ва тўловлари, молиявий фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва 
тўловлари мос равишда кирим ва чиқим устунчаларида (110-180 сатрлар) 
кўрсатилади. Чет эл валютасидаги молиявий фаолиятга доир пул 
маблағларининг кирим ва чиқими маълумотноманинг 263, 272- устунчаларида 
кўрсатилади. 
Ҳисоботда даромад (фойда) ва бошқа солиқ тўловлари алоҳида бўлимда 
(190-210 сатрлар) кўрсатилади. 
Ҳар бир бўлимдан кейин ҳисоботнинг алоҳида сатрларида фаолият тури 
бўйича соф пул кирими/чиқими кўрсатилади. Бу қурилиш ташкилотида ҳар 
бир фаолият бўйича ҳисобот даврида кўпроқ киримга ёки чиқимга 
эришганликни аниқлашга имкон беради. 
Ҳисоботнинг алоҳида сатрида (220-сатр) қурилиш ташкилотининг
молиявий-хўжалик фаолиятининг жами соф пул кирим/чиқими барча фаолият 
турлари бўйича биргаликда кўрсатилади. Бунинг учун барча фаолият турлари 
бўйича пул тушумлари ва тўловларининг гуруҳланган суммалари (050,100, 
180, 210-сатрлар)нинг фарқи ( +,- ) мос равишда кирим ёки чиқим устунида 
акс эттирилади. 
Ҳисоботнинг охирги иккита сатрида (230 ва 240-сатрлар) мос равишда 
ҳисобот даврнинг боши ва охирида мавжуд пул маблағларининг қолдиқ 
суммалари кўрсатилади. Бунда 240-сатрда кўрсатилган пул маблағларининг 
охирги қолдиғи 230-сатрда кўрсатилган пул маблағларининг бош қолдиғи ва 


220-сатрда кўрсатилган ҳисобот давридаги пул маблағларининг соф 
кирим/чиқим суммалари йиғ индиси ёки айирмасига тенг бўлиши лозим. 
Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот пул маблағлари ҳисоби учун 
мўлжалланган счётлар ( 5000, 5100, 5200, 5500, 5600, 5700) маълумотлари
асосида тузилади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish