Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

асослари 
 
Қишлоқ 
хўжалиги 
республикамиз 
халқ 
хўжалигининг 
етакчи 
тармоқларидан бири бўлиб келган ва у шундай тармоқлардан бири бўлиб 
қолмоқда. Бунинг негизида турли сабаблар ётади. Чунончи:
биринчидан,
республикамиз аҳолисининг 60 фоизи қишлоқ жойларда 
яшайди. Бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигини қишлоқ жойларда яшовчи 
аҳолини иш билан таъминлайдиган асосий соҳа эканлигини билдиради;
иккинчидан,
мамлакатимизнинг иқлим шароити ва табиий ресурслари 
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тез етиштириш имконини беради; 
учинчидан,
26 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган республикамизда 
одамларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини маҳаллий 
шароитлардан келиб чиқиб ҳал этиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим 
устувор йўналишларидан бири ҳисобланади; 
тўртинчидан,
қишлоқ хўжалиги мамлакатимизнинг кун сайин ривожланиб 
бораётган енгил ва озиқ овқат саноати тармоқлари корхоналарини арзон ва 
сифатли маҳаллий хом- аше ва материаллар билан таъминлашнинг асосий 
манбаи ҳисобланади. 
бешинчидан,
республикамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларининг кўпчилик тури бошқа мамлакатларда етарлича эмаслиги, 
қишлоқ хўжалигини нафақат ички мақсадлардаги, балки экспортбоп 
маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тармоққа айлантириш имконини беради.
Қишлоқ хўжалиги тармоғини республикамизда ривожлантириш сабаблари 
ва имкониятлари нафақат юқоридагилар билан чегараланади. Улар тўғрисида 
жуда ҳам кўп изоҳларни бериш мумкин. Бу изоҳлар қишлоқ хўжалигига оид 
махсус фанларда атрофлича ёритилган. Шу боис ҳам, юқоридаги изоҳлар билан 
чекланган ҳолда, қуйида қишлоқ хўжалик корхоналарининг бухгалтерия 
ҳисобининг муҳим субъектлари сифатидаги ташкилий-ҳуқуқий мақомларига, 
улар фаолиятининг ҳисоб объектлари сифатидаги хусусиятларига тўхталамиз. 
Режали иқтисодиётдан бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётга 
ўтиш республикамизда қишлоқ хўжалик тармоғининг қуйи бўғинини ташкил 
қилувчи субъектларнинг ташкилий ва ҳуқуқий мақомида турли ўзгаришларга 


олиб келди. Илгарилари асосан давлат ва жамоа хўжаликларидан иборат бўлган 
қишлоқ хўжалик корхоналари мустақиллик йилларида кўп ўзгаришларни ўз 
бошидан ўтказди. Чунончи, давлат хўжаликлари тугатилди, уларнинг ўрнига 
ширкат хўжаликлари, қишлоқ хўжалик кооперативлари, агрофирмалар, деҳқон-
фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари, шунингдек 
уларнинг уюшмалари ташкил қилинди.
Давлатимизнинг қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш борасидаги ҳозирги 
сиёсати негизида энг устувор йўналиш сифатида ерни деҳқонларга, 
фермерларга бериш, шу асосда деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликларини 
ривожлантириш ётади. 2006 йил охирига келиб республикамизда фермер 
хўжаликларининг сони 190 мингга етди, уларда 1,4 миллион киши меҳнат 
қилди. Фермер хўжаликлари ҳиссасига республикамизда етиштирилаётган 
пахтанинг 86 фоизи, бошоқли дон экинларининг 75 фоизи тўғри келди. Биргина 
2006 йилнинг ўзида 666 та ширкат хўжаликларини қайта ташкил этиш 
ҳисобидан 74 мингта фермер хўжалиги тузилди
5
. 2007 йил 1-чорак якунига 
келиб фермер хўжаликлари сони яна 25,1 мингтага кўпайди
6

2008 
йилдан 
бошлаб 
республикамизда 
фермер 
хўжаликларини 
бирлаштириш асосида қайта ташкил қилиш тадбирлари амалга оширила 
бошланди. Олиб борилган ташкилий тадбирлар асосида кичик фермер 
хўжаликлари сони қисқариб, уларнинг ўрнига 109,3 мингга яқин янги фермер 
хўжаликлари ташкил этилди. 2008 йилнинг якунига кўра фермер хўжаликлари 
ҳиссасига республикамизда етиштирилаётган пахтанинг 99,2 фоизи, бошоқли 
дон экинларининг 81,4 фоизи, картошканинг 18,1 фоизи, сабзавотларнинг 35 
фоизи, узумнинг 55,2 фоизи тўғри келди
7

Қишлоқ хўжалик корхоналарини бухгалтерия ҳисоби субъектлари 
сифатида турлича таснифлаш мумкин. Ушбу таснифий белгилар ичида қишлоқ 
хўжалик 
корхоналарининг 
турлари, 
соҳаси, 
ихтисослашганлиги, 
ходимларининг сони, солиқ тўлаш режими муҳим ўрин тутади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish