Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Солиқ тўлаш режимига кўра



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Солиқ тўлаш режимига кўра
қишлоқ хўжалик корхоналари 
умумбелгиланган ва ихчамлаштирилган солиқ режимларида ишловчи 
корхоналарга бўлинади. Республикамизнинг солиқ қонунчилиги ҳужжатларига 
мувофиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи ҳамда уларни қайта 
ишловчи қишлоқ хўжалик корхоналари фақат ягона ер солиғини тўловчилари 
бўлиб ҳисобланадилар. Сотиб олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта 
ишлаш фаолияти, шунингдек савдо, воситачилик, хизмат кўпсатиш ва бошқа 
фаолият турлари билан шуғулланувчи қишлоқ хўжалик корхоналари ушбу 
фаолият турлари бўйича ходимларининг сонига қараб умумбелгиланган 
солиқлар ёки ихчамлаштирилган солиқ тўловини ҳам тўлайдилар. 
Қишлоқ хўжалик қорхоналарида юритиладиган бухгалтерия ҳисобининг 
энг муҳим объектлари бўлиб уларнинг фаолият турлари, хўжалик жараёнлари 
ва операциялари, маблағлар, маблағларни ташкил топиш манбалари, даромад, 
харажат, фойда ва зарарлар ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари фаолияти асосий ва асосий бўлмаган 
фаолият турларига бўлинади. Уларнинг асосий фаолиятига бевосита қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ фаолият, асосий бўлмаган 
фаолиятига эса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга бевосита 
алоқаси бўлмаган молиявий, инвестиция ва бошқа фаолият турлари киради. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 
етиштириш бўйича фаолияти икки турга – деҳқончилик ва чорвачиликка 
бўлинади. Ушбу фаолият турлари махсус лицензия талаб қилмайдиган фаолият 
ҳисобланади. 
Деҳқончилик 
– бу бевосита инсон ва жонли ҳайвонлар томонидан 
истеъмол қилинадиган, ишлаб чиқаришга моддий асос бўлиб ҳисобланадиган 
ўсимликлар, экинлар, хом-ашё ва материалларни етиштириш (ишлаб чиқиш) 
билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси.
Чорвачилик
деганда маҳсулот ва насл берадиган барча жонли 
ҳайвонларни етиштириш билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси тушунилади. 
Деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларининг бухгалтерия ҳисоби объектлари 
сифатидаги хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин. 
Биринчидан

деҳқончилик 
ва 
чорвачилик 
фаолиятлари 
турли 
жараёнлардан ташкил топади. Чунончи, деҳқончилик ўз ичига ерни шудгорлаш 
ва экишга тайёрлаш, уруғни экишга тайёрлаш, уруғлик қадаш, экинни 
парваришлаш (суғориш, яганалаш, чилпиш, дефолиация қилиш), ҳосилни териб 


олиш ва топшириш каби хўжалик ишларини бажаришни талаб қилади. 
Чорвачилик молларнинг туғилганлигидан (сотиб олинганлигидан) бошлаб, то 
уларни хўжалик балансида турган даври ичида парваришлаш, маҳсулот (насл) 
олиш, маҳсулотни топширишгача бўлган жуда ҳам хилма-хил бўлган хўжалик 
жараёнларини бажаришни тақозо этади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида юз 
бераётган ушбу жараёнлар сон ва сифат жиҳатдан турли ўлчов бирликларида ўз 
аксини бухгалтерия ҳисобида топади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish