Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


 Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисоб сиёсатининг характерли



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

 
2. Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисоб сиёсатининг характерли 
хусусиятлари 
Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисоб сиёсатининг характерли хусусиятлари 
бевосита бухгалтерия ҳисобининг ташкилий ва услубий жиҳатларида, уларда 
қўлланиладиган счётлар режасида, хўжалик муомалаларини ҳужжатли 
расмийлаштирилишида, ҳисоб маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш 
ва фойдаланувчиларга узатишда, молиявий ҳисобот шакллари моддаларини 
тўлғазиш тартибида ҳамда бошқа жиҳатларида ёрқин намоён бўлади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисобининг ташкилий 
шаклига ушбу хўжаликларнинг катта-кичиклиги бевосита таъсир кўрсатади. 
Йирик қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисоби махсус бўлинмани, 
яъни бухгалтерияни ташкил қилиш йўли билан олиб борилади. Кичик қишлоқ 
хўжалик корхоналарида махсус бухгалтерияни тузиш зарурати бўлмайди. 
Уларда ҳисоб ишлари меҳнат шартномаси асосида ишга олинган ягона 
бухгалтер томонидан юритилади. Кичик фермер хўжаликларида ҳисоб-китоб 
ишларини бевосита хўжалик раҳбарининг ўзи ҳам олиб бориши мумкин. 
Шунингдек, уларда бухгалтерия ҳисоби тузилган шартнома асосида 
профессионал хизматларни кўрсатувчи аудиторлик ташкилотлари томонидан 
ҳам юритилиши республикамиз қонунчилик ҳужжатларида таъқиқланмаган. 


Қишлоқ хўжалиги тармоғининг хусусиятлари ушбу тармоқ корхоналарида 
юз бераётган жараёнлар, хўжалик муомалаларини тизимли равишда акс 
эттиришга мўлжалланган бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллашни 
тақозо этади. Чунончи, уларда олиб борилаётган қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини этиштириш фаолияти умумбелгиланган тартибдаги 2000 
«Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида махсус 
«Деҳқончилик» ва «Чорвачилик» каби счётларни назарда тутишни тақозо 
этади. Ушбу счётлар таркибида, ўз навбатида, алоҳида олинган қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоби учун 
мўлжалланган счётлар очилиши ҳам мумкин. Қишлоқ хўжалик корхоналари 
«Деҳқончилик» 
ва 
«Чорвачилик» 
счётларида 
акс 
эттириладиган 
харажатларнинг таркибини белгилашда республикамизда амалда бўлган 
«Маҳсулот (иш, хизма)ларнинг ишлаб чиқари ва сотиш харажатлари таркиби 
ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»да келтирилган 
тартибларга амал қилишлари лозим. Қишлоқ хўжалик корхоналарида муҳим 
аҳамиятга эга бўлган ушбу счётларнинг очилиши, юритилиши ва ёпилиши 
тартибларига кейинги бобларда алоҳида тўхталамиз. 
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг узлуксизлиги, этиштирилган 
маҳсулотларнинг таннархи, уларни сотишдан олинган молиявий натижалар
қишлоқ хўжалик корхоналарида таъминот ва сотиш жараёнларини тўғри 
ташкил этилганлигига, ишлаб чиқариш заҳираларининг ўз вақтида 
олинганлигига, уларни тегишли миқдорда мавжудлигига, бутлиги, сифати, 
сотиб олиш қиймати (таннархи) ҳамда бошқа жиҳатларига бевосита боғлиқдир. 
Бу хусусиятлар қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари 
ҳолати, кирими, сарфи ва бошқа чиқимлари устидан узлуксиз тизимли назорат 
ўрнатишни талаб қилади. Бунинг учун ишчи счётлар режасида ишлаб чиқариш 
заҳиралари ҳисоби учун мўлжалланган махсус счётларни назарда тутиш, уларда 
материаллар ҳолати ва ҳаракатига доир маълумотларни узлуксиз, ҳужжатли 
асосда жамлаш муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг 
бу хусусиятлари уларнинг ишчи счётлар режасида «Уруғликлар», «Ўғит», «Ем-
хашак» «Дори-дармонлар» ва бошқалар шу каби махсус счётларни очиш ҳамда 
юритишни тақозо этади.
Этиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таннархига сарфланган 
материаллар қийматини (таннархини) баҳолаш усуллари (ФИФО, АВЭКО) ҳам 
катта таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалик корхоналари ўзларининг ҳисоб 
сиёсатида ушбу иккала усулдан танлаб олинганини ёки уларнинг ҳар 
иккаласини қайси турдаги ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича қўллаш 
тартибини белгилаб олишлари лозим. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини этиштиришнинг узоқ давомийлиги ҳамда 
мавсумийлиги тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини ҳисоб-китоб қилиш ва
инвентаризациядан ўтқазишнинг аниқ тартибини белгилашни тақозо этади. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳаққоний таннархини улар кирими пайтида 
аниқлаш имконининг мавжуд эмаслиги ҳисоб сиёсатида улар кирими ҳисобини 
йил мобайнида режа ёки норматив таннархи бўйича олиб бориш, йил охирида 


эса маҳсулотларнинг ҳаққоний таннархи аниқ бўлгач, улар ҳолати ва 
харакатига доир бухгалтерия ёзувларига тузатишлар киритиш тартибини 
ўрнатиш талабини қўяди. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг даромади асосан этиштирилган 
маҳсулотларни сотишдан олинади. Маҳсулотларни сотиш давлат томонидан 
қатъий белгиланган нархларда, шунингдек эркин бозор нархларида амалга 
оширилади. Давлат томонидан қатъий белгиланган нархлар айрим маҳсулотлар 
бўйича, масалан пахта, ғалла, пилла, тамаки ва бошқа умумдавлат аҳамиятига 
молик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича белгиланади. Шунингдек, уларга 
давлатга топшириш режасидан ортиқ этиштирилган маҳсулотларни (пахта ва 
пилладан ташқари) эркин нархларда нақд ва нақд пулсиз, шунингдек меҳнат 
ҳақи эвазига натурал тўлов сифатида бериш рухсат этилади. Қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини 
сотишнинг 
ушбу 
хусусиятлари 
сотишдан 
олинган 
даромадларни ҳисоблаш тамойилига асосан тан олиш, уларни тўғри ва ўз 
вақтида ҳужжатли расмийлаштириш ҳамда тегишли счётларда акс эттириш 
тартибларига қатъий амал қилиш талабини қўяди. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари ўзларининг асосий воситалари, жорий 
активлари, хусусий капитал ва мажбуриятларининг таркиби, уларни 
шакллантириш тартиби бўйича ҳам, бир томондан, бошқа хўжалик юритувчи 
субъектлардан фарқли жиҳатларга эга. Чунончи, асосий подани шакллантириш, 
ёш молларни асосий подага ўтказиш, техника ва транспорт воситаларини дала 
ишлари, терим мавсумларига тайёрлаш, хусусий мулкни устав капиталига 
киритиш, олинган фойдани ишлатиш, пайчилар ўртасида тақсимлаш 
кабилардаги хусусиятлар қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳисоб сиёсатида 
улар ҳисобини юритиш тартибларини аниқ ифодалашни тақозо этади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида юз бераётган хўжалик операцияларини 
ҳужжатли расмийлаштириш турлича ўзига хос хусусиятларга эга. Жумладан, 
тракторларда ерни шудгор қилиш, пахта қаторларига техника ёки қўл 
меҳнатида ишлов бериш, уруғлик қадаш, минерал ўғитлаш, ем-хашакларни 
молларга озуқа рациони ҳамда белгиланган озуқа кунлари бўйича сарфлашдаги 
хусусиятлар ушбу операцияларни расмийлаштириш учун мўлжалланган 
бошланғич ҳужжатлар классификаторини қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисоб 
сиёсатининг таркибий элементи сифатида ишлаб чиқишни ҳамда уларга тўлиқ 
амал қилиш талабини қўяди. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари ўзларининг ҳисоб сиёсатида бухгалтерия 
ҳисобининг умумбелгиланган шаклларидан бирини танлаб олишлари мумкин. 
Бундай шакллар бўлиб бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер, журнал-
ордер, компьютерлаштирилган шакл, соддалаштирилган шакллар ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалигининг хусусиятларини эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 
ўзларининг 2008 йил 21 январдаги 1, 1/2-сон қарори билан махсус «Фермер 
хўжаликларида бухгалтерия хисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил 
этиш тўғрисида низом»ни тасдиқладилар. Ушбу низом Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 26 мартда 1781-сон билан 
рўйхатга олинди. Ушбу Низомга мувофиқ фермер хўжаликлари учун махсус 


молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби намунавий счётлар режаси 
тасдиқланди. 
Фермер 
хўжаликларида 
бухгалтерия 
ҳисобининг 
соддалаштирилган шакли қуйидаги шакллар бўйича юритилиши мумкин:
а) бухгалтерия ҳисобининг оддий шакли; 
б) бухгалтерия ҳисобининг комбинациялашган шакли. 
Фермер хўжалиги ўзининг ишлаб чиқариш ва бошқарув талабларидан 
келиб чиққан ҳолда ушбу тавсия этилган иккита шаклдан бирини мустақил 
танлайдилар. 
Низомга мувофиқ фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг 
танланган шаклидан қатъий назар, ҳисобот даврининг хўжалик операциялари 
хронологик тартибда «Хўжалик операцияларини қайд этиш журнали»да
рўйхатга олиб борилади. Хўжалик операцияларини қайд этиш журнали китоб 
шаклида юритилади, унда хўжалик операцияларининг қайд этилиши ва ҳисоби 
ҳисобот даври учун ойлар ёки чораклар кесимида юритилади. Бунда, хўжалик 
операцияларини қайд этиш журнали тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. 
Хўжалик операцияларини қайд этиш журналининг сўнгги варағида фермернинг 
имзоси билан "Мазкур журналда ....... варақ рақамланган" деб ёзилади ва муҳр 
билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан ёзилади. 
Бухгалтерия ҳисобининг оддий шаклида фермер хўжаликларида хўжалик 
операциялари ҳисобини юритиш учун махсус "Хўжалик операцияларини 
ҳисобга олиш китоби" регистри қўлланилади. Хўжалик операцияларини 
ҳисобга олиш китобида операциялар ҳисоби бутун ҳисобот йили давомида 
юритилади. Бунда, хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китоби тикилган ва 
рақамланган бўлиши шарт. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобининг 
сўнгги варағида фермернинг имзоси билан "Мазкур Китобда ....... варақ 
рақамланган" деб ёзилади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув 
билан ёзилади. 
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида хўжалик операциялари 
натижалари активларни, мажбуриятларни, хусусий капитални, даромадлар, 
харажатлар, фойда ва зарарларни ҳисобга олувчи счётларда акс эттирилади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида ёзувлар тизимли 
тартибда «Хўжалик операцияларини қайд этиш журнали»да келтирилган 
маълумотлар асосида амалга оширилади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китоби комбинациялашган 
регистр ҳисобланади, унда фермер хўжаликлари томонидан қўлланиладиган 
барча счётлар мавжуд бўлади ва уларнинг ҳар бирида хўжалик операциялари 
ҳисобини юритиш имкониятини яратади. Бунда, баланснинг тегишли 
моддаларининг мазмунини асослаб бериш учун у етарли даражада батафсил 
бўлиши лозим. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида ҳар бир 
қўлланилаётган бухгалтерия счёти учун аниқ бухгалтерия счётлари бўйича 
ўтган 
йилларнинг 
тажрибасини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда, 
хўжалик 
операцияларининг кутилаётган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, маълум бетлар 
ажратилади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китоби "20__ йил "___"________ 
даги қолдиқ" қаторида активларнинг, мажбуриятларнинг ва хусусий 


капиталнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобот даврининг бошида мавжуд бўлган 
қолдиқ суммаси ёзуви билан очилади. Актив счётларнинг қолдиғи ушбу 
счётларнинг дебетида, пассив счётлар бўйича қолдиқ эса ушбу счётлар 
кредитида ёзилади.
Ҳар бир қаторда тегишли бухгалтерия счёти бўйича ёзувлар хўжалик 
операцияларини қайд этиш журналида келтирилган бухгалтерия ёзувлари 
(проводкалари) маълумотлари асосида позиция усулида хронологик кетма-
кетликда амалга оширилади.
Ҳар бир ойнинг (чоракнинг) охирида хўжалик операцияларини ҳисобга 
олиш китобида якун чиқарилади ва унга асосан фермер хўжалиги 
фаолиятининг натижаси аниқланади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида юритилган активлар, 
мажбуриятлар ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг қолдиқлари 
1-сонли шакл «Бухгалтерия баланси»га ўтказилади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида юритилган даромадлар 
ва харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг ҳисобот давридаги айланмаси 2-
сонли шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»га ўтказилади.
Бухгалтерия 
ҳисобининг 
комбинациялашган 
шаклини 
юритишда 
бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги ҳисоб қайдномаларидан фойдаланилади:
а) асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш қайдномаси; 
б) молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш қайдномаси; 
в) капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш қайдномаси; 
г) товар-моддий захираларни ҳисобга олиш қайдномаси;
д) боқувдаги ва ўстиришдаги ҳайвонларни ҳисобга олиш қайдномаси; 
е) харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш 
қайдномаси;
ж) бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш қайдномаси;
з) пул маблағларини ҳисобга олиш қайдномаси;
и) мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга 
олиш қайдномаси;
к) ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;
л) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш 
қайдномаси;
м) бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси; 
н) хусусий капитални ҳисобга олиш қайдномаси;
о) ҳисобот даври харажат (сарф)ларини ҳисобга олиш қайдномаси;
п) деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот 
чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси;
р) чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот 
чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси;
с) ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва хизматларини ҳисобга олиш 
қайдномаси;
т) соф фойда (зарар)ни ҳисоблаш қайдномаси;
у) хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жамланма қайдномаси. 


Алоҳида объектлар ҳисоби учун мўлжалланган ушбу қайдномаларнинг 
юритилиш тартибига кейинги бобларда алоҳида тўхталамиз.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish