Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


 Қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

3. Қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия 
ҳисобининг асосий вазифалари
Давлатимиз томонидан иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация 
қилиш борасида олиб борилаётган тадбирлар бевосита қишлоқ хўжалигига ҳам 
даҳлдордир. Деҳқончилик ва чорвачилик соҳалари моддий техника базасини 
янги техника ва технологиялар киритиш асосида яхшилаш, мавжуд ишлаб 
чиқариш қувватларини модернизациялаш, кенгайтириш ва реконструкция 
қилиш, сув таъминоти ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш 
бухгалтерия ҳисоби олдига ушбу ишларга кетган сарф-харажатларни тўғри ва 
ўз вақтида ҳужжатлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 
жараёнлари синтетик ва аналитик ҳисобини юритиш, тугалланмаган ишлаб 
чиқариш қийматини тўғри аниқлаш, сотилган маҳсулотлар таннархини аниқ 
калькуляция қилиш, уларни ҳисобот даври даромадларига ҳисоблаш 
тамойилига асосан киритиш, ўзаро ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга 
ошириш каби муҳим вазифаларни қўяди. 
Қишлоқ хўжалигининг хусусиятлари фермер хўжаликларида уларнинг 
мулки ҳамда бу мулкни ташкил қилиш манбалари ҳисоби олдига ҳам муҳим 
вазифаларни қўяди. Чунончи, асосий воситалар ҳисоби ва ҳисобот тизими ушбу 
активлар таркибидаги қиммат турадиган қишлоқ хўжалиги техникаси, 
омборхоналар, махсус бино ва иншоатларнинг ҳолати ва ҳаракати, уларнинг иш 
фаолияти, амортизацияланиши ва бошқа жиҳатлари тўғрисида батафсил 
маълумотларни бериши лозим.
Қишлоқ хўжалиги ишларининг белгиланган муддатларда бажарилиши 
тегишли хом ашё ва материалларнинг ўз вақтида келиб тушишига, улар бўйича 
тасдиқланган лимитнинг мавжудлиги, бутлиги ва сифатига бевосита боғлиқдир. 
Бундан ташқари келиб тушаётган материаллар қийматини (таннархини) тўғри 
баҳолаш, улар ҳисобини баҳолашнинг у ёки бу усулда юритилиши 
етиштирилаётган маҳсулотларнинг таннархига, уларни сотишдан олинадиган 
даромадларга, фермер хўжаликларининг соф фойдасига бевосита таъсир 
кўрсатади. Буларнинг барчаси қишлоқ хўжалиги корхоналарида материаллар 
ҳисоби олдига улар қийматини тўғри баҳолаш, материаллар ҳолати ва ҳаракати 
устидан усликсиз назоратни олиб бориш, улар кирими ва чиқимига доир 
ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш, ушбу бойликлар омбор ва 
бухгалтерия ҳисоби регистрларини белгиланган тартибда юритишдек муҳим 
вазифани қўяди. 
Қишлоқ хўжалиги ишлари бошқа ишлардан фарқли ўлароқ коллектив 
меҳнатга таянади, яъни уларни олиб боришда меҳнатни ташкил қилишнинг 
бригада шакли кенг қўлланилади. Мос равишда бажарилган иш ва хизматларга 
ҳақ тўлашда ҳам меҳнатнинг бригада шакли асос қилиб олинади. Қишлоқ 
хўжалик ишларининг яхлит бригада аъзолари томонидан бажарилиши жами 
ҳисобланган иш ҳақини, унга қўшимчаларни бригада аъзолари ўртасида 


уларнинг меҳнатдаги ҳақиқий иштирокига мос тарзда тўғри тақсимлаб чиқиш 
ва ҳисобини юритиш вазифасини қўяди. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари ўз фаолиятини юритишда хўжалик ҳисоби 
тамойилига асосланувчи субъектлар ҳисобланади, яъни улар ўзини ўзи маблағ 
билан таъминлашлари, олган даромадлари эвазига харажатларини тўлиқ 
қоплашлари ва пировардида фойда олишлари лозим. Бу тамойилга амал қилиш 
талаби бухгалтерия ҳисоби тизими олдига даромадлар, харажатлар ва якуний 
молиявий натижалар кўрсаткичларини миллий пул бирлигида тизимли акс 
эттиришдек муҳим вазифани қўяди. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари бошқа корхоналар сингари давлатимизнинг 
солиқ қонунчилигида назарда тутилган солиқлар ва ажратмаларнинг 
тўловчилари ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби тизими қишлоқ хўжалик 
корхоналари томонидан тўланадиган тегишли солиқлар ва мажбурий 
ажратмаларни тўғри ҳисобланиши, уларни ўз вақтида бюджетга ўтказиб 
берилишига хизмат қилиши лозим. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish