3.3-жадвал
Материаллар киримини счётларда акс эттириш
(бевосита усул)
№
Операциянинг мазмуни
Сумма
Дебет
счет
Кредит
счет
Асос
бўлувчи
ҳужжат
1
Таьминотчилардан сотиб олинганда:
-материаллар қийматига (ҚҚСсиз)
- ҚҚС суммасига (агар корхона ҚҚС
тўловчи бўлса)
5000000
1000000
1010-
1090
4410
6010
6010
Шартнома,
счёт-фактура
2
Ички тизим корхоналаридан
олинганда:
-материаллар қийматига (ҚҚСсиз)
- ҚҚС суммасига (агар корхона ҚҚС
тўловчи бўлса)
*
5000000
1000000
1010-
1090
4410
6110-
6120
6110-
6120
Шартнома,
счёт-фактура
3
Бепул
келиб тушганда
600000
1010-
1090
8530
Шартнома,
счёт-фактура
4
Таъсисчилардан келиб тушганда
500000
1010-
1090
4610
Шартнома,
счёт-фактура
5
Сотиб олишга доир қўшимча
харажатларга
50000
1010-
1090
6990
Шартнома,
Счёт-фактура,
Кирим
далолатномаси
6
Ўз ишлаб чиқариш цехларидан
кирим қилинганда
2550000
1010-
1090
2310
Кирим
далолатномаси
7
Асосий воситаларни тугатишдан
олинган
материалларга
60000
1090
9210
Тугатиш
далолатномаси
8
Материалларнинг ички алмашувига
2000000
1010-
1090
1010-
1090
Наклодной
Материаллар ҳисобининг билвосита усулида
уларнинг таъминотчи
ташкилотлардан харид қилиниши, ўз цехларидан кирим қилиниши тўғрисидаги
маълумотлар дастлаб 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
счётининг дебетида тўпланади. Бунда
материалларнинг келиб тушиш
манбаларини ифодаловчи счётлар (6010, 6990, 2310 ва бошқалар) кредитланади.
Материаллар бойликларнинг омборларга кирим қилиниши 1510 счётнинг
кредитида ва 1010-1090 счётларнинг дебетида акс эттирилади. Бу усулда
материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ва харид қиймати ўртасидаги фарқ
суммаси ҳисобот даврида алоҳида 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар»
счётида ҳисобга олинади. Ҳисобот даври охирида материаллар қийматидаги
фарқ суммалари қуйидагича ҳисобдан чиқарилади:
(1)
келиб тушган матерал бойликларнинг харид баҳосидаги қиймати
(таннархи) ҳисоб баҳосидан паст бўлганда:
Дебет
1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
Кредит
1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар»
*
Агар қурилиш ташкилоти ихчамлаштирилган ягона солиқ тўловчиси ҳисобланса, у ҳолда
таъминотчиларга тўланган ҚҚС ҳам материаллар қийматига киритилади ва унга алоҳида
ушбу мазмундаги
бухгалтерия ёзуви қилинмайди.
(2)
келиб тушган матерал бойликларнинг харид баҳосидаги қиймати
(таннархи) ҳисоб баҳосидан юқори бўлганда:
Дебет 1
610 «Материаллар қийматидаги фарқлар»
Кредит
1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
1610
«Материаллар
қийматидаги
фарқлар»
счётида
тўпланган
материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ва харид қиймати ўртасидаги фарқ
суммаси харажатларни акс эттирувчи счётларнинг (2010, 2310, 2510, 9410,
9420, 9430) дебетига сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосига мутаносиб
тарзда қўшимча ёзув ёки қизил ёзув (сторно) асосида ҳисобдан чиқарилади.
Материалларнинг қурилиш
ишларига сарфланиши, шунингдек уларнинг
сотилиши,
бепул берилиши, бошқа корхоналарга таъсис бадали сифатида
киритилиши, иш ҳақи ва моддий ёрдам
сифатида берилиши, шуниндек турли
бошқа чиқимлари гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида ҳисобда қуйидагича
акс эттирилади (3.4-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: