М-29 шаклли ҳисоботнинг 1-бўлимини тузиш ва тўлдириб бориш бевосита
қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш бўлимининг функцияси ҳисобланади.
Бу бўлимда ҳисоботнинг дубликати қурилиш ишлари бошлангандан то уни
якунлангунгача сақланади. Қурилиш ишлари олдидан тайёрланган ҳисоботнинг
икки нусхаси қурилиш ишлари бўйича масъул ва моддий жавобгар шахсларга
(прораб, мастер)ларга берилади.
Ҳисоботнинг 2-бўлими қурилиш майдончаларидаги моддий жавобгар
шахслар (прораб, мастер) томонидан тўлдирилади. Бу бўлимда қурилиш
ишларини бажаришга ҳақиқатда кетган материаллар сарфи, ушбу сарфларни
белгиланган меъёрдаги сарфлардан четланишлари (тежалганлиги ёки кўп
сарфланганлиги) тўғрисидаги маълумотлар ойма-ой кўрсатилади. Материаллар
ҳақиқий сарфларининг меъёрий сарфлардан кам қисми ҳисоботда минус
ишораси билан, кўп қисми эса плюс ишораси билан ёзилиши керак. Меъёрдан
четланишлар бўлмаганда, ҳисоботнинг мос равишдаги сатрларига тире белгиси
қўйилади. Материаллар сарфида белгиланган меъёрларга нисбатан йўл
қўйилган четланишлар бўйича моддий жавобгар шахслар (прораб, мастер)
батафсил тушунтириш хати ёзишлари, унда четланишларни қандай сабабларга
кўра юз берганлигини асослаб беришлари лозим. Ушбу тушунтириш хати
ҳисоботга илова қилинади.
Моддий жавобгар шахслар (прораб, мастер) томонидан тузилган ва
имзоланган М-29 шаклли ҳисобот барча гувоҳлик берувчи бошланғич
ҳужжатлар билан бирга дастлаб қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш
бўлимида, сўнгра бухгалтерияда текширишдан ўтади. Ишлаб чиқариш
бўлимининг масъул ходими (инженер) ҳақиқатда сарфланган материаллар
миқдорини бўлимда қолган дубликатдаги меъёрларга мослигини, шунингдек
меъёрдан четланишларнинг асослигини текширади. Бухгалтерияда ҳақиқатда
сарфланган материалларнинг миқдори гувоҳлик берувчи бошланғич
ҳужжатларда тўғри кўрсатилганлиги, шунингдек материаллар сарфининг М-19
ҳисобот чиқимидаги маълумотларга мос келишлиги текширилади. Кўрсатилган
маълумотлар тўлиқ асосга эга бўлмаган ҳолларда масъул инженер ва бухгалтер
томонидан ҳисоботга тузатишлар киритилади. Ҳисобот бу ходимлар томонидан
тўлиқ тузатилгандан сўнг имзоланади.
Материаллар белгиланган меъёрларга нисбатан кам сарфланган ҳолларда
қурилиш ишлари таннархига ҳақиқатда сарфланган миқдорда қўшилиши лозим.
Материалларнинг белгиланган меъёрлардан ортиқ сарфланиши ҳолларида
қўшимча сарфлар қурилиш ишлари таннархига фақат қурилиш ташкилоти
раҳбарининг рухсати билан киритилади. Чунончи, раҳбар материаллар
сарфининг қурилиш таннархига олиб бориладиган миқдорини ҳисоботнинг
«
Do'stlaringiz bilan baham: