Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Сб = Т + Су 
Савдо устамалари улгуржи савдо корхоналарининг асосий даромад манбаи 
ҳисобланади. Савдо устамалари кўринишида олинган даромад (Д) улгуржи 
савдо корхоналарида товарларнинг сотиш баҳоларидаги қиймати(Сқ) ва сотиш 
таннархи (Ст) ўртасидаги фарқдан иборат бўлади, яъни 
Д = Сқ - Ст 
Улгуржи савдо корхоналарида товарларнинг сотиш баҳоларини 
белгилашда қуйидаги тартибларга амал қилиниши лозим. 
1.Савдо устамаларининг чегаралари давлат томонидан белгиланмаган 
товарлар бўйича сотиш баҳолари келишув шартномаларига мувофиқ 
белгиланади. 
Бундай 
товарлар 
бўйича 
уларнинг 
сотиш 
баҳолари 
шартномаларда қатъий суммада ёки база деб олинган сотиб олиш қиймати 
(таннарх) устига келишилган савдо устамалари фоизини кўрсатиш йўли билан 
белгиланади. 


2.Савдо устамалари меъёрларининг чегаралари давлат томонидан 
белгиланган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларининг алоҳида 
турлари (бундай характердаги истеъмол товарлари сифатида республикамизда 
ун, ўсимлик ёғи ва шакар ҳисобланади) бўйича сотиш баҳолари Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 –октябрдаги “Ижтимоий 
аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга 
солишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги 433- сон қарори ва ушбу 
қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Монополиядан 
чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат Қўмитаси ва Давлат Солиқ 
Қўмитасининг қўшма қарори билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2001 йил 13 ноябрда 1083- сон 
билан рўйхатдан ўтқазилган «Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол 
товарларининг алоҳида турлари (ун, ўсимлик ёғи ва шакар)га савдо 
ташкилотлари томонидан чекланган савдо устамаларини қўллаш тартиби 
тўғрисида Низом» га асосан база деб олинган сотиб олиш қийматидан улгуржи 
ва чакана савдо иштирокчиларининг сонидан қатъий назар 25 фоиздан кўп 
бўлмаган миқдорни эътиборга олган келишув шартномаларига мувофиқ 
белгиланади. Ушбу Низомда белгиланган тартибга кўра ижтимоий аҳамиятга 
эга бўлган истеъмол товарларининг алоҳида турлари (ун, ўсимлик ёғи ва шакар) 
бўйича савдо устамаларининг белгиланган энг кўп миқдори улгуржи-чакана 
савдо бўғинлари ўртасида уларнинг сонидан қатъий назар бўлиниши, 
шунингдек сотиш жараёнида қатнашаётган ҳар бир иштирокчи (бўғин) ўзининг 
счёт-фактурасини тўлдиришда белгиланган тартибга амал қилиши шарт. 
3.Савдо устамалари меъёрларининг чегаралари давлат томонидан 
белгиланган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича сотиш 
баҳолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 
январдаги “Дори – дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга 
солиш тўғрисида” ги 1- сон қарори, 2000 йил йил 5 августдаги “Ички бозорни 
дори –дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 307- сон қарори ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2000 йил 29 сентябрда 974- сон 
рақам билан рўйхатга олинган “Дори –дармон воситалари ва тиббиёт 
буюмларини сотишда савдо устамаларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом”га 
мувофиқ уларнинг келтириш манбаларига кўра база деб олинган сотиб олиш 
қийматидан улгуржи ва чакана савдо иштирокчиларининг сонидан қатъий 
назар келишув шартномаларида қуйидагича белгиланади: 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган 
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан импорт бўйича сотиб олинган дори-
дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича – 20 фоиздан кўп бўлмаган 
миқдорни эътиборга олган ҳолда; 

Қолган дори – дармонлар бўйича эса 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорни
эътиборга олган ҳолда.
Савдо устамаларини савдо бўғинлари ўртасида тўғри тақсимланиши жуда 
катта аҳамият касб этади. Ушбу тақсимот шундай бўлиши керакки, у 
товарларни, айниқса ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларини, 


дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини, истеъмолчиларга етказувчи 
барча савдо бўғинларини даромад олишига ва бунинг эвазига ўзларининг 
харажатларини қоплаши ва маълум миқдордаги фойдани олинишига имкон 
яратиши керак. Савдо устамаларини биринчи бўғинларда катта меъёрда 
қўйилиши ва белгиланган чегеравий меъёрни тўлиқ ишлатилиб қўйилиши 
охирги савдо бўғинида товаларни савдо устамаси билан сотиш ҳуқуқини 
йўқолишига, бунинг эвазига уларни сотишдан даромад эмас, балким зарар 
кўришга олиб келиши мумкин.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish