3.Улгуржи савдо корхоналарида товар операцияларининг
ҳужжатлаштирилиши
Улгуржи савдо корхоналарига товарлар тузилган шартномалар асосида
қуйидаги манбалардан келиб тушади:
турли мулк шаклидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи ва тайёрловчи
корхоналардан;
чет эл импортёрларидан.
Товарларнинг сотиб олиниши ва киримини ҳужжатлаштириш уларнинг
юқорида келтирилган келиб тушиш манбаларига ҳамда уларни ташиб келтириш
транспортининг турига боғлиқ. Улгуржи савдо корхоналарига товарлар чет эл
мамлакатларидан, республикамизнинг бошқа шаҳар ва туманларидан,
шунингдек маҳаллий таъминотчилардан турли транспорт воситаларида (темир
йўл, сув ва ҳаво йўллари транспорти, ихтисослашган автотранспорт
корхоналарининг транспорт воситалари ва савдо корхонасининг хусусий
автотранспорти) ташиб келтирилиши мумкин.
Чет мамлакатлардан истеъмол товарларини олиб келинишининг алоҳида
шартлари ва тартиби мавжуд. Улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2002 йил 20 августдаги «Лицензияларни бекор қилиш ҳамда
истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички
бозорида сотишни такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги 295-сон
қарори ва ушбу қарорга мувофиқ ишлаб чиқилган «Юридик ва жисмоний
шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб келиш ва сотиш тартиби
тўғрисида Низом»
13
да келтирилган. Ушбу қарор ва Низомга мувофиқ чет
элдан импорт қилинган барча истеъмол товарлари республикамиз худудида
эркин муомалага фақат божхона расмийлаштирувидан кейин чиқарилади. Чет
элдан келтирилган истеъмол товарларининг божхона расмийлаштируви
қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Божхонага истеъмол товарларини қабул қилиш учун юридик шахслар
томонидан белгиланган тартибда тузилган ва рўйхатга олинган хорижий
контрактлар мавжуд бўлиши керак.
13
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2002 йил 31 августда рўйхатдан ўтказилган, №
1169.
Божхона чегераси орқали истеъмол товарларини олиб келишда божхона
тўловлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбурий тўловлар ва
йиғимлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.
Олиб келинаётган истеъмол товарларига таъминотчиларнинг мувофиқлик
сертификатлари мавжуд бўлиши лозим.
Сотиб олувчи улгуржи савдо корхоналари божхона расмийлаштирувида
божхона юк декларацияси (БЮД) билан бирга ўзининг расмий
дистрибьютерларининг рўйхатини белгиланган шаклда тақдим қилишлари
шарт.
Божхонадан импорт товарлар савдо корхонаси вакили (экспедитори)
томонидан БЮД асосида қабул қилиб олинади. Омбор мудирлари
экспедиторлардан импорт товарларни тасдиқланган шакллардаги «Кирим
ордери» (М-3, М-4) тузиш йўли билан қабул қилиб оладилар.
Бошқа шаҳ арларда жойлашган таъминотчилардан товарлар асосан темир
йўл ва йўл автотранспорти орқали, бир шаҳарда жойлашган таъминотчилардан
улар асосан йўл автотранспорти билан ташиб келтирилади.
Таъминотчилар товарларни улгуржи савдо корхоналарига жўнатишни
тузилган шартномаларга асосан олдиндан тўловни камида 15 фоизи ўтказиб
берилган тақдирда амалга оширадилар. Товарларни жўнатишда таъминотчилар
қуйидаги ҳ ужжатларни тақдим этиши лозим:
юклаш ҳужжатлари – булар темир йўл наклоднойи, товар-транспорт
наклоднойи;
товарларни сифат жиҳатларини тасдиқловчи ҳужжатлар – булар
мувофиқлик
сертификати,
спецификациялар,
лаборатория
таҳлили
далолатномаси, ўлчов таҳлили далолатномаси, ўров ёрлиқлари;
ҳисоб-китоб ҳужжатлари – булар белгиланган шаклларда тузилган счёт-
фактуралар ва тўлов талабномаси.
Товарларни бевосита таъминотчилардан ёки темир йўл транспорти
станциясидан қабул қилиш ва олиб келиш учун улгуржи савдо корхоналари
ўзларининг вакилларини сафарбар этадилар ва уларнинг номларига
ишончномалар
берадилар.
Товар-моддий
бойликларни
олиш
учун
ишончномалар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2003 йил 7
майдаги 62-сон бўйруғи билан тасдиқланган «Товар-моддий бойликларни
олишга ишончномаларни бериш ва ишончномалар бўйича уларнинг бериш
тартиби тўғрисида Низом» ва унга Молия Вазирлигининг 2003 йил 28
октябрдаги 121-сон буйруғи билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ
амалга оширилади.
Ишончнома берилган вакил бойликларни олганидан сўнг корхона
бухгалтериясига топшириқ бажарилганлиги тўғрисидаги ва олинган товар-
моддий бойликларни омборхонага ёки тегишли моддий жавобгар шахсга
топширганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши (топшириши) шарт.
Ишлатилмаган ишончномалар амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги кун
уни берган корхонага қайтарилиши керак..
Товар-моддий бойликларни олиш ва олиб чиқиб кетиш учун берилган
ишончномалар уларни етказиб берувчиларда қолади. Етказиб берувчида
ишончноманинг тартиб рақами ва берилган санаси товарларни жўнатиш
ҳужжатларида (счёт-фактура, товар-транспорт наклоднойи, темир йўл
наклоднойи, юк квитанцияси ва шу каби юклаб жўнатилган товарларга
гувоҳлик берувчи ҳужжатларда) кўрсатилади. Етказиб берувчида товарларни
юклаб жўнатиш тугагач ишончномалар моддий жавобгар шахслар томонидан
товар ҳужжатлари билан бухгалтерияга топширилади.
Темир йўл станцияларига вагонларда (контейнерларда) етказиб
келтирилган товарларни қабул қилиб олиш улгуржи савдо корхоналарининг
ишончнома, фармойиш ва юк квитанцияларига эга бўлган вакиллари (одатда,
экспедиторлар) томонидан амалга оширилади. Вагонларда пломбалар
бузилмаган бўлса, бу тўғрисида экспедитор темир йўл наклоднойи ва юк
квитанциясига имзо чекади, шунингдек товарларни наклодной бўйича қабул
қилиб олади.
Агар вагон (контейнер) пломбаларида, товарлар жойлаштирилган идишлар
ва ўровларда бузилиш ҳоллари бўлса, шунингдек товарлар миқдори, оғирлиги
ва сони бўйича темир йўл наклоднойида кўрсатилганидан четланишлар
аниқланса, у ҳолда экспедитор барча товарларни тортишни, санашни,
шунингдек аниқланган четланишлар бўйича тасдиқланган шаклдаги «Товар-
моддий бойликларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома»ни (М-7) тузишни
талаб қилади. Ушбу далолатнома уч нусхада тузилади, унинг бир нусхаси
транспорт ташкилотига, икки нусхаси–улгуржи савдо корхонаси экспедиторига
берилади. Далолатномага станция бошлиғи, улгуржи савдо корхонасининг
вакили (экспедитор) ва товарларни қабул қилишда иштирок этган бошқа
шахслар имзо чекадилар. Далолатномада товарнинг номи, унинг ҳақиқий сони
ва оғирлиги, етказиб берувчининг ҳужжатига мувофиқ сони ва оғирлиги,
шунингдек сон ва оғирлик бўйича аниқланган фарқ кўрсатилади.
Темир йўл станциясида товарлар камомадининг миқдори табиий камайиш
меъёрлари доирасида аниқланса, у ҳолда М-7 шаклли далолатнома тузилмайди,
балким аниқланган камомад тўғрисида темир йўл наклоднойида ёзувлар
қилинади. Агар товарлар оғирлиги аниқланмасдан қабул қилинса, бу ҳақда
темир йўл наклоднойига ёзувлар қилиниши лозим.
Қабул қилишда камомад ёки товарларни бузилиши аниқланмаган бўлса, у
ҳолда экспедитор юк квитанциясига, темир йўл наклоднойига товарларни қабул
қилиб олганлиги тўғрисида имзо чекади, темир йўл станцияси вакили
товарларни топширганлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Агар, товарлар темир йўл станциясидан улгуржи савдо корхонасига
автотранспорт ташкилотининг транспорти билан етказилса, у ҳолда экспедитор
уч нусхада товар-транспорт наклоднойи тузади, унинг бир нусхасини
товарларни қабул қилган шахснинг имзоси билан ўзида қолдиради, қолган
товарларни топширганлиги тўғрисида имзо чекилган икки нусхасини етказиб
берувчи автотранспорт ташкилоти вакилига беради. Темир йўл станциясидан
улгуржи савдо корхонасига товарларни етказиб беришга ва уларнинг бутлигига
ушбу вақтдан бошлаб автотранспорт ташкилоти вакили жавоб беради. Агар,
автотранспорт ташкилоти вакили билан товарларни экспедиторнинг ўзи
улгуржи савдо корхонасигача кузатиб борса, у ҳолда товар-транспорт
наклоднойининг бир нусхаси автотранспорт ташкилоти вакилига кўрсатган
хизмати учун тўлов ҳужжатларини тақдим этиш учун берилади.
Товарлар таъминотчиларнинг автотранспорти орқали жўнатилганда,
шунингдек савдо корхонасининг ўз автомашинасида юборилганда экспедиторга
бир нусха товар-транспорт наклоднойи (ТТН) ва бир нусха счёт-фактура
тақдим этилади. Бу ҳолда ҳам омбор мудири товарларни экспедитордан М-4
шаклли кирим ордери тузиш орқали қабул қилинади. Қабул қилишда
четланишлар аниқланса, шунингдек ҳужжатсиз товарлар келиб туганда омбор
мудири транспорт ташкилоти ёки таъминотчи вакили, экспедитор ва бошқа
ходимлар иштирокида М-7 шаклли «Товар-моддий бойликларни қабул қилиш
тўғрисида далолатнома»сини тузади ва у бўйича товарларни моддий
жавобгарликга қабул қилади
Экспедиторлар қабул қилинган ва омборларга топширилган товарлар
бўйича белгиланган шакл (МХ-21) ва тартибда ҳисобот топширадилар.
Экспедиторларнинг ташиб келтирган ва омборга топширган товарлари
бўйича тузилган ҳисоботлари асосида савдо корхонасининг бухгалтерияси ёки
маркетинг бўлими тасдиқланган шаклдаги «Келиб тушаётган юкларни ҳисобга
олиш журнали»ни (М-1) юритади. Ушбу журналга ёзувлар ТТН, темир йўл
наклоднойлари, счёт-фактуралар, кирим ордерлари, товар-моддий бойликларни
қабул қилиб олиш тўғрисида далалатномалар асосида амалга оширилади.
Улгуржи савдо корхоналари томонидан товарларни тузилган шартномалар
асосида харидорларга сотилиши Солиқ Кодексига мувофиқ тасдиқланган
шаклдаги
счёт-фактура
билан
расмийлаштирилади.
Харидорларнинг
талабларига кўра товарлар ўзга транспорт ташкилоти автотранспорти билан
олиб кетилаётган ҳолда счёт-фактурага қўшимча тарзда ТТН ҳам тузилиши
мумкин. Товарларни воситачилик ёки консигнация йўли билан комисионер ёки
консигнаторга сотишга бериш ҳам счёт-фактура билан расмийлаштирилади,
бу ҳолда счёт-фактуранинг предмет қисмида «Воситачиликга бериш» ёки
«Консигнацияга бериш» деган ёзувлар бўлиши лозим.
Товарларни бир омбордан иккинчи омборга ёки бошқа сақлаш жойларига,
шунингдек омборлардан хусусий чакана савдо савдо дўконларига берилиши
ички алмашув наклоднойлари билан расмийлаштирилади. Бундай ички
алмашув операциясини амалга ошириш ва расмийлаштиришга асос бўлиб
раҳбарнинг фармойиши ҳисобланади.
Омборларда товарлар сақланиш вақтида тўкилиши, синиши, қуриб
қолиши, бузилиши мумкин. Мисол тариқасида, шакарни тўкилиши, шиша
буюмларни синиши, бўёқни, ацетон ва бошқа суюқликларни қуриб қолиши,
тўкилиб кетиши ва бошқаларни келтириш мумкин. Ушбу ҳолатлар сабабли
товарларнинг ҳаққоний ҳолати ҳисоб маълумотларидан кам бўлиб қолиши
мумкин. Товарларни бундай сабабларга кўра камайиши икки турга бўлинади:
Меъёрдаги табиий камайишлар – бу товар-моддий бойликларни олдинги
ва кейинги инвентаризация ўтқазиш вақти ичидаги табиий камайишининг
белгиланган меъёрлардаги миқдори.
Меъёрдан ортиқ камайишлар - бу товар-моддий бойликларни олдинги ва
кейинги инвентаризация ўтқазиш вақти ичидаги табиий камайишининг
белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган, шунингдек синиш, яроқсиз ҳолга
келиш ва бузилиши эвазига вужудга келган йўқотишлар миқдори.
Товарларни табиий камайишини ҳар ойда дастлабки ҳисоб-китобларга
кўра аниқлаб бориш ва ҳисобдан чиқариш мумкин эмас. Уни фақатгина
инвентаризация тугагач товарлар саноғида камомадлар чиққан ҳолда махсус
ҳисоб-китоб ва белгиланган меъёрлар асосида аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш
лозим. Товарларнинг табиий камайиши меъёрлари савдо корхонасининг
табиий-климатик шартларига, йилнинг фаслларига, товарларни сақлаш
муддатлари ва шароитларига (масалан, музлаткичларда, ёпиқ омборларда, очиқ
айвонларда ва бошқалар) қараб белгиланади. Ушбу меъёрлар давлат мулки
ҳисобланган савдо корхоналари учун тармоқ вазирликларининг махсус
справочникларида кўрсатилади.
Товарларни табиий камайиш ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |