Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида тутган ўрнига кўра



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида тутган ўрнига кўра
қишлоқ 
хўжалик корхоналарининг ишлаб чиқариш заҳиралари асосий ва ёрдамчи 
ишлаб чиқариш заҳираларига бўлинади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида
асосий ишлаб чиқариш заҳираларига
деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларни этиштиришда ишлатиладиган 
уруғликлар, минерал ўғитлар, ем-хашак, дори-дармонлар ва шу каби бошқа 
материаллар киради. Ушбу ишлаб чиқариш заҳираларисиз деҳқончилик ва 
чорвачилик маҳсулотларини этиштириб бўлмайди. 
Ёрдамчи ишлаб чиқариш заҳираларига
деҳқончилик ва чорвачиликда 
ишлатиладиган турли хўжалик материаллари, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи, мойлаш 


материаллари, идиш ва идишбоп материаллар, пленкалар, ўров материаллари ва 
шу кабилар киради. 
Сақлаш усулига кўра
қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлатиладиган 
ишлаб чиқариш заҳиралари очиқ ва ёпиқ усулларда сақланадиган 
материалларга бўлинади. Уруғликлар, минерал ўғитлар, дориланган дон, дори-
дармонлар махсус жойларида ва мосламаларда сақланади. Ёнтоқ, каррак, 
сомон, беда ва шу каби ем-хашаклар очиқ жойларда, усти ёпиқ айвонларда, 
шунингдек омборларда сақланади.
Келиб тушиш манбаларига кўра
 
қишлоқ хўжалик корхоналарида 
ишлатиладиган ишлаб чиқариш заҳиралари уларнинг ўзлари томонидан 
этиштирилган ҳамда четдан сотиб олинган гуруҳларга ажратилади. Ёрдамчи 
ишлаб чиқариш бўлинмалари томонидан ўз мақсадларида ишлаб чиқилган кўк 
масса, маккапоя, сомон, арпа, буғдой, уруғликлар ўз ишлаб чиқаришидан 
олинган материаллар ҳисобланади. Таъминотчилардан, таъсисчилардан ва 
бошқа ташқи манбалар келиб тушган ишлаб чиқариш заҳиралари ўзи ишлаб 
чиқмаган материаллар ҳисобланади. 
Ишлаб чиқилган мамлакатига кўра
деҳқончилик ва чорвачилик 
соҳаларида қўлланиладиган ишлаб чиқариш заҳиралари маҳаллий ва хориждан 
келтирилган ишлаб чиқариш заҳираларига бўлинади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлатиладиган ҳар бир ишлаб чиқариш 
заҳирасини номи, нави, ҳосилдорлиги ва бошқа жиҳатлари бўйича таснифлаш 
ҳамда ҳисобга олиш зарурати ҳам мавжуд. Бу, чунончи, уруғлик ва ўғитларга 
бевосита тегишли. Олинадиган маҳсулотнинг ҳосилдорлиги ушбу ишлаб 
чиқариш заҳираларининг аниқ навларига, сепилган минерал ўғитларнинг 
турига бевосита боғлиқдир. Масалан, ғаллачиликда ишлатиладиган 
уруғликнинг «Элита» нави бошқа навларга нисбатан ҳосилдорликни кўпроқ 
беради. Картошканинг айрим маҳаллий навлари 60-70 центнергача ҳосил берса, 
унинг голландия нави республикамизнинг иқлим шароитида гектарига 400 
центнергача ҳосил бериши мумкин. Худди шундай чигитнинг турли навлари 
пахтани тез ёки кеч пишишига, шунингдек ҳар чаноқдан турлича миқдорда 
ҳосил олинишига олиб келади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларига турли 
мақсадларда ишлатиладиган хўжалик инвентарлари ва анжомлари ҳам киради. 
Бундай ишлаб чиқариш заҳиралари бўлиб, чунончи деҳқончилик ва 
чорвачиликда кўп ишлатиладиган кетмон, курак, паншаха, тирнагичлар, 
халатлар, қўлқоплар, фартуклар, самавар, қозон, ўчоқ, коса ва товоқлар, 
бидонлар, флягалар, халталар, ип, арқон, тўл, брезент ва шу каби кўплаб бошқа 
турдаги хўжалик инвентарлари ва анжомлари ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларининг муҳим 
турларидан бири – бу ўстиришдаги ва боқувдаги моллардир. Чорвачилик ишлаб 
чиқаришида ушбу ишлаб чиқариш заҳиралари, бир томондан ишлаб чиқариш 
натижаси, иккинчи томондан эса, бевосита унинг махсус йўналиши 
ҳисобланади. Шу боис ҳам қишлоқ хўжалик корхоналарида ўстиришдаги ва 
боқувдаги моллар ҳисобининг хусусиятларига дарсликнинг кейинги 
қисмларида алоҳида тўхталамиз. 


Қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисобининг муҳим 
вазифаларидан бири бўлиб ишлаб чиқариш заҳиралари қийматини тўғри 
баҳолаш ҳисобланади. Республикамизнинг 4-сон БҲМС «Товар-моддий 
заҳиралар»га мувофиқ ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳисоб баҳоси бўлиб 
уларнинг таннархи ҳисобланади. Ишлаб чиқариш заҳираларининг таннархи 
уларнинг келиб тушиш манбасига кўра турли элементлардан ташкил топади. 
Чунончи, сотиб олинган ишлаб чиқариш заҳираларининг таннархи ўз ичига
 
уларнинг сотиб олиш баҳоларидаги қийматини ҳамда сотиб олишга доир барча 
қўшимча харажатлар (ташиб келтириш, божхона тўловлари, сертикатлаш, 
брокерларнинг хизмат ҳақлари ва бошқалар)ни олади. Сотиб олишда 
таъминотчиларга тўланган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаси ҳам 
қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари қийматига 
қўшилади. Чунки, улар этиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш 
бўйича қўшилган қиймат солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланмайдилар. Ўз 
ишлаб чиқаришидан олинган ишлаб чиқариш заҳираларининг таннархи уларни 
ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча моддий, меҳнат ва бошқа харажатлардан 
ташкил топади. Бунда ишлаб чиқариш заҳиралари бир бирлигининг ўртача 
таннархи калькуляция қилиш йўли билан топилади. 
Таъсисчилардан, 
шунингдек 
бепул 
олинган 
ишлаб 
чиқариш 
заҳираларининг таннархи уларнинг шартномаларда кўрсатилган баҳолардаги 
қийматидан ташкил топади.
Турли манбалардан келиб тушган ишлаб чиқариш заҳиралари қишлоқ 
хўжалик корхоналарида, бошқа тармоқ корхоналаридагидек, ФИФО ёки 
АВЭКО усуллардан бири асосида ҳисобланган қиймати (таннархи) бўйича 
ҳисобдан чиқариб борилади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish