Бош мия. Бош мия пўстлоғидаги фаолиятлар локализацияси



Download 210,66 Kb.
bet4/11
Sana10.07.2022
Hajmi210,66 Kb.
#773656
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Бош мия ва бош скелети юз қисми

Бош мия.
Бош мия мия қутисида жойлашган булиб, унинг оғирлиги 1300 дан 2600 гр оралиғи ҳисобланади. Ташқи тарафдан бош мия 3 та парда билан уралган – қаттиқ парда (dura mater), қон томирли (pia mater) ва ўргимчаксимон (arachnoidea). Бош миянинг 3 та юзаси мавжуд: ташқи, асосий-базал ва медиал юзалардир.

Бош мия ярим шарлари бир бири билан қадоқсимон тана билан боғланиб туради. Бош мияда қуйидаги 4 та қисмлардан – пешона, энса, тепа, чаккадан ташкил топган. Бош миянинг юзасида эгатлар бўлиб, у мия юзасини катталаштиради. Ташқи, яъни конвекситал юзадаги энг катта эгат марказий роланд эгати бўлиб, у пешона қисмини чакка қисмидан ажратиб туради. Сильвиев эгати тепа бўлагини пешона ва чакка бўлакдан ажратиб туради.

Энса чакка эгати (g. oxipitalo-temporalis) чакка бўлагининг энса бўлагидан ажратиб туради.

Бош мия асосида парагиппокамп, камар ва тил эгриликлари мавжуд. Шу билан бирга бош мия асосида хидлов нерви, кўрув кесишмаси (хиазма оптикум) сўрғичсимон тана – corpus mamillariа кўриниб туради.

Бош мия пўстлоқ қисми организмнинг ҳамма фаолиятини бошқариш соҳаси ҳисобланади. И.П.Павлов фикрига кўра – бош мия пўстлоғи анализаторлари комплекси ва уларнинг миядаги тугал қисмлари бўлиб ҳисобланади. Пўстлоқ юпқа кулранг моддадан ташкил топган булиб, унинг қалинлиги 1 дан 3-4 ммгача бўлади. У қуйидаги қаватлардан ташкил топган:

  1. молекуляр


  2. ташқи донадор қават


  3. ташқи пирамидал қават


  4. ички донадор қават


  5. ички пирамидал қават


  6. мультиформ пластинка


    Бош мия пўстлоғидаги фаолиятлар локализацияси.
    Пешона бўлаги пўстлоғида марказий эгатдан олдинда ихтиёрий харакатлар зонаси жойлашган. Кўпгина пўстлоқ зоналари жуфт бўлиб, улар иккала ярим шарларда симметрик жойлашади, лекин бундан ташқари мияда жуфт бўлмаган марказлар ҳам мавжуд. Буларга нутқ, ўқиш, ёзиш, санаш марказлари ҳисобланади. Бу марказлар доминант, яъни етарлича ривожланган ярим шарда жойлашади. Кўпчилик одамларда бу марказлар чап ярим шарда жойлашади. Ўнг ярим шарлари ривожланган шахслар кўпроқ куч сарфланувчи ишларни чап қўлда қиладилар, яъни чапақай ҳисобланади. Ўта мураккаб рухий функциялар пўстлоқнинг катта зоналари фаолияти ҳисобига амалга ошиб, пўстлоқдаги бу зоналарни ажратиш қийин. Бу фаолиятларнинг бутун бўлиб мия пўстлоғи амалга оширади. Бош мия пўстлоғининг майдонлари топографиясини ва уларнинг шикастланиш белгиларини тўлиқ кўриб чиқамиз. Маълумки, олдинги марказий эгриликдан орқада хар бир ярим шарларда 6 та проекцион зоналар мавжуд.

    Харакат анализаторларининг пустлокк маркази.

    Бу марказий бурманинг Бортман буйича 4,5 – майдонларига тўғри келади. Бу марказ жўфт бўлиб иккалаярим шарда ҳам ўчрайди. Марказий олдинги бурма периферия билан ўтказувчи йуллар билан боғланган. Ўтказув йўллари ўзаро кесишган бўлиб битта ярим шар тананинг қарама-қарши томонларини бошқаради.

    Марказаий эгриликни патологик жараёнлар билан шикастланиши натижасида тананинг маълум қисмларида кионик судорчилар пайдо бўлади. Маълум қисмларнинг таъсирланиши натижасида марказий ёки гемипаралич ривожланади. Бунда асосан оёқ ва қулда ўзгаришлар бўлади.

    Сезги анализаторини пўстлоқ қисми – орқа марказий эгрилик.

    Бродман бўйича 1,2,3 ва ундан ташқари тананинг 5,7 жўфтларига тўғри келади. Сезги анализатори қанчалик юқори жойлашса шунчалик тананинг пастки қисмларини бошқаради.

    Кўпгина нервлар билан таъминланган аъзолар – тил, кафт, билакларни бошқарувчи марказлар кўп қисмни эгаллайди.

    Орқа марказий эгрилик периферик қисмлар билан оғриқ, темпратура, тактил, мушак бўғим сезги йўллари орқали боғланади.

    Сезги йўллари ўзаро кесими натижасида орқа эгрилик тананинг қарама қарши томонларни бошқаради.
    Патологик жараёнларнатижасида парастезиялар, джексон тутқаноқлари юзага келади.
    Кўрув анализаторининг пўстлоқ маркази – Энсанинг медиал қисмини 17 – майдонига тўғри келади – шикастланишидан гомотик гемпонопсия (ярим кўриш) қарама қарши таърафида ривожланади.
    2 томонлама шикастланса тўлиқ кўрлик ривожланади. Ундан ташқари кўрув гамютинациялари, фотопциялар кузатилади.
    Бундан ташқари 18,19 – майдонлар ҳам кўрув марказига киради. Бу марказларда агназия ривожланади.
    Эшитув анализаторлари пўстлоқ маркази – юқори чакка эгрилиги – Гешли эгрилиги 22,42 майдонлар – Сальви эгатчасидан пастроқда. Марказларни таъсирланиши натижасида эўитиш галютинацилари – хуштак, шовқин ва бошқалар кузатилади. Карлик, бир томонлама карлик ривожланади.
    Хид ва таъм сезиш анализаторлари – бош мия лимбик қисмининг медиал соҳага яъни гиппокалип илмоғи ва аммон шохчага тўғри келади.
    Таъсирланишидан таъм ва хид сезиш бузилади. Проекцион зоналар орасида ассоциатив зона жойлашган бўлади. Бош мия сосида мия устуни кўринади. Устунига мия оёқчалари, Варалиев куприги, узунчоқ мия, мияча ва тўрт тепалик жойлашган.
    Мия асоси миянинг асосий қисми ҳисобланади ундан нафас, юрак – қон томир бошқарувчи марказлар жойлашган. Мия асосидан барча ўтказув йўллар ўтади. Мия асосидан 12 жўфт нерв бошланади.

    Мия қоринчалари.


    Мия қоринчалари – Уларга периферик ва III, IV қоринчалар киради.
    Четки қоринчалар ярим шарлар чуқрлигида жойлашган, уни тубида қон томирлар тутамлари жойлашган бўлиб уларда орқа ва бош мия суюқлиги ишлаб чиқарилади.
    Қоринчалараро тешик орқали четки қоринчалар III қоринча билан боғланади. III қоринча кўрув думбоқлари жойлашган. Водоправод орқали IV қоринча билан боғланади. Уни тубида ромбсимон чуқурча жойлашган унда бош мия нервларининг ядроси жойлашган. Қоринчалар системасидаги патологияларда ликвар айланиши, бош оғриғи гидроцефал синдром ривожланади.

     Бош ва орқа мия пардалар.


    Бош ва орқа мия пардалар – бош ва орқа мияда 3 та қаттиқ, тўрсимон ва юмшоқ пардалар мавжуд. Пардалар мияни хар хил таъсирлардан сақлайди. Қаттиқ мия пардаси ўсимталари ва цестерналармеханик таясирлардан сақлайди.
    Тўрсимон ва юмшоқ мия пардалари суюқлик айланишини мия туқимасини озиқланишини таъминлайди.



Download 210,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish