^ Схема нейрона: 1 — тело нейрона; 2 — денд-риты; 3 — аксон; 4 — миели-новая оболочка; 5 — осевой цилиндр; 6 — нервно-мышечный синапс
Нерв ҳужайраларининг бир-бири билан ўзаро боғлилиги синапслар ёрдамида амалга ошади. Импульсларнинг ўтказилиши медиатор иштироқида бўлади. Хозирги пайтда нейромедиаторларнинг 30 хили маълум (ацетилхолин, серотонин, дофамин, норадреналин, гамма-аминомой кислота ва бошқалар). Нерв системасида импульслар ҳужайраларнинг динамик поляризация қонунига мос холда ўтказилади. Нерв импульслари нерв хужайрасининг дендритлари билан қабул қилинади ва уларнинг нерв ҳужайраси танасига узатилади ва аксон томон берилади.
Дендритларнинг асосий функцияси бу импульсларни нерв ҳужайраси танасига ўтказишдир. Аксон эса ҳужайра танасидан олиб кетади. Шундан келиб нейрон бир неча “кириш” ва 1 та “чиқиш” йўлларига эга. Бундай информацияни қабул қилиш ва ўтказиш фақат нерв системасига хос хусусиятдир. Бунда нерв системасидаги импульслар фақат 1 та йўналишда узатилади.
Фаолиятига кўра нейронлар сезувчи, ҳаракатлантирувчи ва аралаш бўлади. 1 та нейрон бир қанча нейронлар билан боғлиқ бўлади. Нейронларнинг бир-бири билан зич тегиб туриш қисмини синапс деб номланади. Бирон функцияни регуляция қилувчи нейронлар комплексини нерв системаси ташкил қилади. Бирон функция бажаришга мослашган нейронлар хар доим хам бир жойда жойлашмайди.
Кўпгина терапевтик, хирургик ва бошқа касалликларнинг диагностика қилишда пальпация, перкуссия, аускультациядан кенг қўлланилади, лекин бош ва орқа миянинг текширишда бу усуллардан қўлланилиб бўлмайди. Неврологияда функционал диагностикадан қўлланилади. Нерв системасининг хар бир бўлими маълум бир фаолиятни бажаради. Бу бўлимларнинг хар бирининг шикастланиши маълум фаолиятларни издан чиқаради. Агар шифокор МНСнинг тузилишини ва фаолиятини яхши билса у шикастланиш учоғини осонгина аниқлайди.
Бош мия
Бош мия мия қутисида жойлашган булиб, унинг оғирлиги 1300 дан 2600 гр оралиғи ҳисобланади. Ташқи тарафдан бош мия 3 та парда билан уралган – қаттиқ парда (dura mater), қон томирли (pia mater) ва ўргимчаксимон (arachnoidea). Бош миянинг 3 та юзаси мавжуд: ташқи, асосий-базал ва медиал юзалардир.
Бош мия ярим шарлари бир бири билан қадоқсимон тана билан боғланиб туради. Бош мияда қуйидаги 4 та қисмлардан – пешона, энса, тепа, чаккадан ташкил топган. Бош миянинг юзасида эгатлар бўлиб, у мия юзасини катталаштиради. Ташқи, яъни конвекситал юзадаги энг катта эгат марказий роланд эгати бўлиб, у пешона қисмини чакка қисмидан ажратиб туради. Сильвиев эгати тепа бўлагини пешона ва чакка бўлакдан ажратиб туради.
Энса чакка эгати (g. oxipitalo-temporalis) чакка бўлагининг энса бўлагидан ажратиб туради.
Бош мия асосида парагиппокамп, камар ва тил эгриликлари мавжуд. Шу билан бирга бош мия асосида хидлов нерви, кўрув кесишмаси (хиазма оптикум) сўрғичсимон тана – corpus mamillariа кўриниб туради.
Бош мия пўстлоқ қисми организмнинг ҳамма фаолиятини бошқариш соҳаси ҳисобланади. И.П.Павлов фикрига кўра – бош мия пўстлоғи анализаторлари комплекси ва уларнинг миядаги тугал қисмлари бўлиб ҳисобланади. Пўстлоқ юпқа кулранг моддадан ташкил топган булиб, унинг қалинлиги 1 дан 3-4 ммгача бўлади. У қуйидаги қаватлардан ташкил топган:
молекуляр
ташқи донадор қават
ташқи пирамидал қават
ички донадор қават
ички пирамидал қават
мультиформ пластинка
Бош мия пўстлоғидаги фаолиятлар локализацияси.
Пешона бўлаги пўстлоғида марказий эгатдан олдинда ихтиёрий харакатлар зонаси жойлашган. Кўпгина пўстлоқ зоналари жуфт бўлиб, улар иккала ярим шарларда симметрик жойлашади, лекин бундан ташқари мияда жуфт бўлмаган марказлар ҳам мавжуд. Буларга нутқ, ўқиш, ёзиш, санаш марказлари ҳисобланади. Бу марказлар доминант, яъни етарлича ривожланган ярим шарда жойлашади. Кўпчилик одамларда бу марказлар чап ярим шарда жойлашади. Ўнг ярим шарлари ривожланган шахслар кўпроқ куч сарфланувчи ишларни чап қўлда қиладилар, яъни чапақай ҳисобланади. Ўта мураккаб рухий функциялар пўстлоқнинг катта зоналари фаолияти ҳисобига амалга ошиб, пўстлоқдаги бу зоналарни ажратиш қийин. Бу фаолиятларнинг бутун бўлиб мия пўстлоғи амалга оширади. Бош мия пўстлоғининг майдонлари топографиясини ва уларнинг шикастланиш белгиларини тўлиқ кўриб чиқамиз. Маълумки, олдинги марказий эгриликдан орқада хар бир ярим шарларда 6 та проекцион зоналар мавжуд.
Харакат анализаторларининг пустлокк маркази.
Бу марказий бурманинг Бортман буйича 4,5 – майдонларига тўғри келади. Бу марказ жўфт бўлиб иккалаярим шарда ҳам ўчрайди. Марказий олдинги бурма периферия билан ўтказувчи йуллар билан боғланган. Ўтказув йўллари ўзаро кесишган бўлиб битта ярим шар тананинг қарама-қарши томонларини бошқаради.
Марказаий эгриликни патологик жараёнлар билан шикастланиши натижасида тананинг маълум қисмларида кионик судорчилар пайдо бўлади. Маълум қисмларнинг таъсирланиши натижасида марказий ёки гемипаралич ривожланади. Бунда асосан оёқ ва қулда ўзгаришлар бўлади.
Сезги анализаторини пўстлоқ қисми – орқа марказий эгрилик.
Бродман бўйича 1,2,3 ва ундан ташқари тананинг 5,7 жўфтларига тўғри келади. Сезги анализатори қанчалик юқори жойлашса шунчалик тананинг пастки қисмларини бошқаради.
Кўпгина нервлар билан таъминланган аъзолар – тил, кафт, билакларни бошқарувчи марказлар кўп қисмни эгаллайди.
Орқа марказий эгрилик периферик қисмлар билан оғриқ, темпратура, тактил, мушак бўғим сезги йўллари орқали боғланади.
Сезги йўллари ўзаро кесими натижасида орқа эгрилик тананинг қарама қарши томонларни бошқаради.
Патологик жараёнларнатижасида парастезиялар, джексон тутқаноқлари юзага келади.
Кўрув анализаторининг пўстлоқ маркази – Энсанинг медиал қисмини 17 – майдонига тўғри келади – шикастланишидан гомотик гемпонопсия (ярим кўриш) қарама қарши таърафида ривожланади.
2 томонлама шикастланса тўлиқ кўрлик ривожланади. Ундан ташқари кўрув гамютинациялари, фотопциялар кузатилади.
Бундан ташқари 18,19 – майдонлар ҳам кўрув марказига киради. Бу марказларда агназия ривожланади.
Эшитув анализаторлари пўстлоқ маркази – юқори чакка эгрилиги – Гешли эгрилиги 22,42 майдонлар – Сальви эгатчасидан пастроқда. Марказларни таъсирланиши натижасида эўитиш галютинацилари – хуштак, шовқин ва бошқалар кузатилади. Карлик, бир томонлама карлик ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |