Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   283
Bog'liq
(2)

Асосий вазифаси. 
Лаборатория дори воситалари ва тиббий техника 
сифати бўйича давлат назоратини рўйхатга олингандан кейинги ва давомли 
назоратни ўтказади. 
Асосий фаолиятига мувофиқ равишда лаборатория қуйидаги 
вазифаларни бажаради: 
– тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ дори воситаларини 
сертификациялаштириш ва танлаб назорат қилишни амалга оширади; 
– дорихона муассасалари ва ташкилотларида таркибида юрак 
гликозидлари 
сақловчи 
дори 
воситалари 
ва 
доривор 
ўсимлик 
хомашёларининг биологик сифат назоратини амалга оширади; 
– агар лабораториянинг микробиологик хизмати мавжуд бўлса, 
дорихоналарда тайёрланган стерил дори воситалари, тозаланган сув, ҳамда 
идиш ва қадоқлаш воситаларидан олинган ювиндиларни микробиологик 
текширувини ўтказади; 
– сифатсиз дори воситалари аниқланган ҳолларда тезликда бу дори 
воситаларининг сотилишини тўхтатиб туриш кераклиги ҳакидаги 
хулосани“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси 
ва стандартизацияси давлат маркази” давлат унитар корхонасига тақдим 
этади; 
– шартнома асосида белгиланган тартибда фармацевтика фаолияти 
юритиш учун лицензияга эга юридик шахслардан келган дори воситалари 
сифатини текширади ва сертификатлар беради; 


547 
– зарур ҳолатларда дорихоналари ва корхоналарга фармацевтика 
фаолияти учун лицензия бериш ёки лицензия беришни асосланган ҳолда рад 
этиш ҳақида хулоса чиқариш учун лицензион ҳайъатида иштирок этади. 
Назорат-таҳлил лабораторияси дори воситаларининг сифат назоратини 
амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади. Бу қатор назорат-таҳлил 
лабораториялар 
Ўзбекистон 
Республикаси 
“Дори-дармон” 
давлат 
акциядорлик компанияси қошида, шунингдек, вилоят “Дори-дармон” 
акциядорлик Бирлашмалари қошида фаолият юритмоқда. 
Ушбу назорат-таҳлил лабораториялар қуйидаги вазифаларни бажаради: 
– Акциядор дорихоналарда тайёрланган дори воситалари сифатини 
назорат қилиш; 
– акциядор дорихоналар фаолиятини дори воситалари сифатини назорат 
қилиш бўйича ташкилий-услубий бошқариш; 
– акциядор дорихоналарни реактивлар, титрланган эритмалар билан 
таъминлаш, уларнинг сақланиши ва ишлатилишини назорат қилиш; 
– йилнинг ҳар чорагида дорихоналарда тозаланган сув, тез эскирувчи ва 
нотурғун воситалар сифатини назорат қилади. 
Юқоридаги вазифаларни бажариш учун лаборатория талабга жавоб 
берувчи иш жойларига эга ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 
бўлиши керак. Назорат-таҳлил лабораторияларининг асосий хоналарига 
қуйидагилар киради: 
– аналитик зал – кимёвий таҳлилларни ўтказиш учун мўлжалланган 
асосий ишлаб чиқариш хонаси. Аналитик зал аналитик столлар, мўрили 
жавонлар, титрланган эритмалар учун айланма таглик, идиш ва реактивлар 
сақлаш учун жавонлар, штативлар, ўлчов идишлари ва ҳ.к. билан 
таъминланган бўлади; 
– ўлчов хонаси – аналитик тарозилар билан жиҳозланган бўлади; 
– физик-кимёвий таҳлил асбоблари хонаси (оптика хонаси) – 
рефрактометр, фотоколориметр, потенциометр, спектрофотометр ва бошқа 
асбоблар билан жиҳозланган бўлади; 


548 
– биологик таҳлил ўтказиш хонаси ёки мустақил бокс (катта 
лабораторияларда мавжуд); 
– идишлар, бюреткалар, пипеткалар ювиш хонаси; 
– лаборатория мудири хонаси. Бу хонада дори воситалари 
йўриқномалари картотекаси, сўровномалар ва махсус адабиётлар учун 
жавонлар, таҳлиллар бўйича қўлланмалар картотекаси жойлашган бўлади; 
– услубий хона (катта лабораторияларда); 
– ходимлар хонаси; 
– тез алангаланувчи моддаларни сақлаш ва тез портловчи суюқликлар 
ғамламаси учун омборхона. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish