563
тизими ишлаб чиқилган ва сертификатлаштирилган бўлса). Мазкур схема
асосида маҳсулотга Мувофиқлик белгиси берилиб, корхонада даврий равишда
инспекцион назоратни ўтказиш мақсадида маҳсулот синовлари амалга
оширилади.
Схема 4 бўйича, Сертификатлаштириш идораси аккредитациядан ўтган
лабораторияда ўтказилган синовлар баённомаси асосида мувофиқлик ва
гигиеник сертификатини бериш билан бирга, ишлаб чиқарувчи
корхона ва
савдо тизимидан танлаб олинган намуналар синовларини ўтказиш орқали
сертификатланган маҳсулотнинг инспекцион назоратини кўзда тутади.
Маҳсулотнинг сақланиш муддати асосида назоратнинг даврийлиги
белгиланади. Мазкур схема бўйича ҳам, маҳсулотни Мувофиқлик белгиси
билан ёрлиқланиш кўзда тутилади.
Схема 5. Сертификатлаштириш идораси томонидан маҳсулот синовлари
билан бирга, ишлаб чиқариш ёки сифат менежменти тизимининг назорати ва бу
назоратдан кейинги сертификатлаштирилган маҳсулот ва ишлаб чиқариш
жараёнининг инспекцион назорати кўзда тутилган. Бу схема асосида ишлаб
чиқариш ҳолати назоратида ишлаб чиқариш (сифат) тизимлари сертификацияси
бўйича экспертларнинг иштироки зарурий шарт ҳисобланади.
Схема 6. Сифат менежменти тизимини баҳолаш ва
кейинчалик унинг
инспекцион назорати учун Узстандарт агентлиги томонидан аккредитациядан
ўтган сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш органи жалб этилади
ва шу билан 5-схемадан фарқланади.
Схема 7. Асосан импорт билан келтириладиган маҳсулот партиясини
сертификатлаштириш
учун
қўлланилади.
Бу
схема
бўйича
сертификатлаштириш идораси, одатда, ўзининг аккредитациядан ўтган
лабораториясига
меъёрий
ҳужжатлар
талабларига
асосан
маҳсулот
идентификациясини, сериядан намуналар танлаб олишни, ва кейинчалик
амалга ошириладиган синовларни олиб бориш учун кўрсатма беради.
Схема 8. Якка ҳолда ишлаб чиқарувчи, импорт қилинувчи ёки сотилувчи
маҳсулотнинг синовларини амалга оширишда қўлланилади.
Бунда синовлар,
564
баҳолаш ва сертификат муайян бир маҳсулотга оид бўлиб, кейинчалик
буюртмачи томонидан сертификатланган маҳсулотнинг мувофиқлик белгиси
билан ёрлиқланиш амалга оширилади.
Схема 9. Маҳсулот сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини
тасдиқловчи таъминотчининг декларацияси ва унга илова қилинган меъёрий
ҳужжатларни мувофиқлигининг исботи сифатида қўлланишига асосланган. Бу
схема билан буюртмачи аккредитациядан ўтган лабораторияда синовларнинг
ўтказилиши ёки сифат менежменти тизимини сертификатлаштиришни ёхуд
ҳам униси ҳам бунисини ўтказилишини таъминлаб,
кейинчалик декларация
қабул қилиб, стандартлаштириш идорасига сертификацияга буюртма беради.
9-схемани қўллашнинг зарурий шарти – буюртмачи ихтиёрида
маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини билвосита ёки бевосита
тасдиқловчи барча ҳужжатларнинг булишидир. Агар мазкур шарт бажарилмаса,
сертификатлаштириш идораси буюртмачига маҳсулотни бошқа схема бўйича
сертификатлаштиришни таклиф этади.
«Бир
турдаги
маҳсулотларни
мажбурий
сертификатлаштириш
қоидалари»нинг VI бандига мувофиқ («Узстандарт» агентлиги томонидан
2005 йил 7 сентябрда 340 сонли буйруқ билан тасдиқланган) Ўзбекистон
Республикасида фармацевтик маҳсулотларга фақат 3, 4 ва 7 схемалар
қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини сертификатлаштириш
асосан маҳсулот партияларини сертификатлаштириш йули билан амалга
оширилади (7-схема), бу Республикада сотилаётган
дори воситаларнинг
асосий қисми яқин ва узоқ хориж мамлакатлардан импорт қилиниши билан
боғликдир.
Фармацевтик бозорини кўп қисмини эгалаган маҳалий ва хорижий
фармацевтик корхоналар учун ишлаб чиқариш ҳолатининг назоратини ўз ичига
олган схеманинг қўлланишини максадга мувофикдир (3, 4 схемалар). Бунда
корхонага серияли ишлаб чиқариш учун мувофиқлик сертификати такдим
этилади ва корхона ўз маҳсулотининг сериявий назоратидан озод этади.
565
Сертификат уч
йил муддатга берилади, маҳсулотга мувофиқлик белгиси билан
ёрлиқланиши мумкин. Бунда ишлаб чиқаришнинг сифат назорат тизими
мавжудлиги ёки "Сифатли ишлаб чиқариш амалиёти" (GМР) талабларига
мувофиқлиги асосий шарт бўлиб ҳисобланади.
Хар бир муайян холатда қўлланиши мумкин булган сертификатлаштириш
схемаси сертификация идораси томонидан буюртмачининг таклифи,
келтирилган маҳсулотларнинг ҳажми ва
келтирилиш муддати, синов
усуллари, мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш ва истеъмолининг ўзига хос
тарафларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Буюртмачи мувофиқлик сертификати бўлган ва мувофиқлик белгиси
билан ёрлиқланган маҳсулотни реклама қилиш ҳуқуқига эга. Мажбурий
сертификатлаштиришдан ўтиши лозим бўлган, аммо сертификатга эга
бўлмаган маҳсулотни реклама қилиш руҳсат этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: