Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


 Фармацевтика бозорида дори воситаларини қалбакилаштириш



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   283
Bog'liq
(2)

15.7. Фармацевтика бозорида дори воситаларини қалбакилаштириш 
муаммолари 
Фармацевтика бозорида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоялашнинг асосий 
тамойили дори воситаларининг сифати ва безарарлигини таъминлашдир. 
Ўзбекистон Республикасининг
 
1996 йил 26 апрелда чиқарилган 
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига 
асосан ҳарид қилинаётган товарларнинг сифати ва безарарлигини 
таъминланиб берилиши – истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқи бўлиб 
ҳисобланади. 
Дори воситаларининг сифатини таъминлаш – муҳим тиббий-ижтимоий 
ва иқтисодий муаммо бўлиб, дори воситаларини яратилишидан то бевосита 
истеъмолчига етиб боришигача бўлган ҳамма босқичларда турли омиллар 
мажмуини ҳисобга олишни талаб қилади. Турли муассасалар – ишлаб 
чиқарувчи корхоналар, даволаш-профилактика муассасалари, дори воситалар 
билан улгуржи ва чакана савдо қилувчи ташкилотлар дори воситалари 
сифатини таъминлашга ўз хиссаларини қўшадилар. Дори воситаларини 


566 
бозорга чиқаришда асосий кўрсаткичлар бўлиб уларнинг сифатлилиги, 
самарали ва безарар бўлиши керак. 
Бозор муносабатлари шароитида дори воситалари сифатини назорат 
қилиш давлат томонидан тартибга солиниши зарур бўлиб, бу дори 
воситалари сифатини баҳолашда ягона давлат сиёсати таъминланиши ва 
истеъмолчиларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга 
оширилади. 
Кўпчилик мамлакатларда дори воситаларининг сифати бевосита давлат 
органлари томонидан назорат қилинади. Охирги йилларда дори воситалари 
сифатини кафолатлашга қаратилган бир қанча зарур чора-тадбирлар ишлаб 
чиқилмоқда. Ресурсларни бир тизимга келтириш ва ҳамкорликдаги 
ҳаракатлар 
дори 
воситалари 
сифатини 
таъминлашнинг 
самарали 
концепциясини шакллантиришга имконият яратади. 
Ўзбекистон Республикаси фармацевтика бозорида дори воситаларини 
қалбакилаштириш муаммоси ва унинг ҳолати 
ХХ аср охирида бутун жаҳон ҳамжамияти фармацевтик бозорга қалбаки 
дори воситаларининг кириб келиши каби катта муаммога тўқнашди. 
Қалбакилаштириш тўғрисида биринчи маълумотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилоти томонидан 1982 йилда аниқланган. Дори воситаларини 
қалбакилаштириш муаммоси ҳозирда бутун дунё учун долзарб. Ҳалқаро 
фармацевтик ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, 
қалбакилаштирилган 
дори 
воситалари 
ривожланган 
мамлакатлар 
фармацевтик бозори улушининг 5-8% ини ташкил этади.
Бундан 10-15 йил аввал дори воситалари сифатининг кучли назорати 
ташкил этилган Ўзбекистон Республикасини ҳам дори воситаларини 
қалбакилаштириш муаммоси четлаб ўтмади. Биринчи қалбаки дори воситаси 
тўғрисидаги маълумот 1998 йил Красноярскнинг “Красфарма” фармацевтик 
заводи ишлаб чиқарган, қон ўрнини босувчи қалбаки “Полиглюкин” дори 
воситаси асосида аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги маълумотига кўра қалбаки дори воситалар миқдори 1998 йилга 


567 
нисбатан бир неча маротаба ошган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон 
фармацевтика бозорида барча фармакотерапевтик гуруҳлар бўйича қалбаки 
дори воситалари аниқланган. Уларни аниқлаш кўрсаткичлари ўртача 
қуйидаги гуруҳлар асосида тақсимланади:
1. Антибактериал воситалар – 47,8%; 
2. Ошқозон-ичак тизимига таъсир қилувчи дори воситалари – 13,5%; 
3. Анальгетиклар – 10,9%; 
4. Тўқималар алмашинувига таъсир қилувчи воситалар – 9,5%; 
5. Замбуруғларга қарши воситалар – 7,7%;
6. Гормонал воситалар – 5,6%;
7. Бошқа дори воситалари – 5%.
Дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоси кўламлари ҳақида 
маълумотлар ҳозирча етарли эмас. Ҳозирги пайтда бу муаммо ривожланган 
мамлакатлар билан бир қаторда, ривожланиб келаётган мамлакатларга ҳам 
таъсир қилмоқда. Бу муаммо кўпроқ дори воситаларини ишлаб чиқариш, 
импорти, тарқатилиши, етказиб бериш тизимининг тартибга солиниши ва 
назорати кучсиз бўлган мамлакатларда кўпроқ кузатилади.
Қалбаки дори воситалари миқдорининг кўпайишига бир қанча омиллар 
таъсир қилади. Бу омиллар яхшилаб ўрганиб чиқилиб, муаммони Давлат 
миқёсида 
белгилаб, 
дори 
воситаларини 
тақсимлаш 
тизимида 
қалбакилаштиришнинг олдини олиш бўйича самарали дастурлар ишлаб 
чиқилиши керак. Қуйида қалбакилаштирилишга таъсир кўрсатувчи асосий 
омиллар келтирилган. 
Қонун базасининг етарли эмаслиги. 
Ҳар бир мамлакатда дори воситалари қалбакилаштирилишининг олдини 
олиш ва бу муаммони бартараф этишга қаратилган қонунлар мавжуд бўлиши 
керак. Агар дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларини 
назорат қилувчи қонунлар етарли бўлмаса ёки умуман йўқ бўлса, 
қалбакилаштириш жазосиз қолиши мумкин. 
Амалдаги қонунларни етарли даражада қўлланилмаслиги. 


568 
Мавжуд қонунларнинг сўзсиз бажарилиши йўлга қўйилмаганлиги, 
қалбакилаштириш каби жиноятларнинг содир бўлишига олиб келади, чунки 
бу ҳолда қамалиш ёки жазодан қўрқиш ҳисси бўлмайди. 
Жазо санкцияларининг кучсизлиги.
Дори воситалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жазо 
санкциялари юмшоқлиги ёки умуман жазоланмаслиги қалбакилаштиришга 
олиб келади. 
Кўп сонли воситачилар иштирокидаги келишувлар. 
Маҳсулот кўплаб воситачилар ёки расмий келишувлардан ўтса, ва 
назорат тизими етарли бўлмаса, бу ҳолатда дори воситаларини 
қалбакилаштирувчиларга бозорга ўз маҳсулотларини киритишга қулай 
имконият яратилади. 
Талабнинг таклифдан юқорилиги. 
Дори 
воситаларига 
талабнинг 
таклифдан 
устунлиги, 
қалбакилаштиришни келтириб берувчи омил ҳисобланади. Чунки, бу ҳолатда 
қалбаки маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш катта фойда олиш имконини 
беради. Баъзан дори воситаларига талабнинг ортиши дори воситаларнинг 
керак бўлмаган ҳолларда ҳам истеъмол қилиниши туфайли юзага келади. 
Нархларнинг юқорилиги. 
Дориларга бўлган нархларнинг юқорилиги ва нархлар орасидаги катта 
фарқларнинг бўлиши арзонроқ қалбаки дори воситаларини бозорга киритиш 
имконини беради.
Дориларни ноқонуний ишлаб чиқарилишининг мукаммаллашуви. 
Дори воситаларини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш учун таклиф этилаётган 
мураккаб замонавий асбоб-ускуналарнинг пайдо бўлиши туфайли, қалбаки 
дориларни ҳақиқийларидан фарқлашни мураккаблаштирди. Чунки, бу ҳолат 
дори воситаларини қалбакилаштирувчиларга ҳақиқий дори воситаларига 
айнан ўхшаш бўлган қалбакиларини чиқариш имконини берди. 
Манфаатдор томонларнинг орасидаги самарасиз ҳамкорлик. 


569 
Улгуржи таъминотчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг тегишли назорат 
органларига дори воситаларининг қалбакилаштириш ҳолатлари тўғрисидаги 
маълумотларни бериш истагининг йўқлиги миллий ҳоқимият органларига 
ушбу фаолиятни тўхтатишига имкон бермаяпти. 
Экспорт қилувчи мамлакатлар томонидан ва эркин савдо зоналарида 
назоратнинг мавжуд эмаслиги. 
Экспорт учун ишлаб чиқариладиган фармацевтик воситалар мазкур 
мамлакат ўзи учун ишлаб чиқарган дори воситаларига қабул қилинган 
стандарт бўйича назорат қилинмайди. Ундан ташқари хорижий мамлакатлар 
учун мўлжалланган дори воситалари назорати кучсиз бўлган эркин савдо 
зоналари орқали экспорт қилинади. Бу эса шу зоналарда қайта қадоқлаш ва 
ёрлиқлаш имкониятини яратади. Натижада қалбаки дорилар савдоси 
кўпаяди. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish