Book · May 020 citations reads 1,735 authors: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/218
Sana06.03.2022
Hajmi7,92 Mb.
#483948
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   218
Bog'liq
-

3. Ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш 
Сертификатлаштирилаѐтган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш бир 
турдаги маҳсулотларни сертификатлаш-тиришини ўтказиш тартиби билан белгиланади. 
Баҳолаш натижалари бўйича текшириш далолатномаси тузилиб, сертификат бериш 
тўғрисидаги қарор қабул қилишда у ҳисобга олинади. 
Маҳсулот 
сертификатида 
ишлаб 
чиқаришни 
текширилган-лиги, 
сертификатлаштирилганлиги тўғрисида ѐки сифат тизимини сертификатлаштирилганлиги 
тўғрисида аxборот берилади. 
4. Мувофиқлик сертификатини ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш 
ҳуқуқини бериш. 
Сўровчиларга 
мувофиқлик 
сертификатини 
ва 
сертификат-лаштирилган 
маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини беришни СИ, улар бўлмаса, 
СМИ амалга оширади. 
СИ синов баѐннома (лари) ни кўриб чиқиб, ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаб ва 
ижобий қарор қабул қилингандан сўнг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, ЎзРЌ 
51-021 ―Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими. Давлат реестрини 
олиб бориш қоидалари‖ да белгиланган Ўз СМТ нинг Давлат реестрида рўйxатдан ўтказади 
ва сўровчига топширади. Сертификат фақат рўйxат рақами бўлган тақдирда ҳақиқий 
ҳисобланади. 
Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва беришнинг умумий муддати, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июл 318-сонли 
―Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар 
тўғрисида‖ Қарорига асосан ишларнинг мураккаблиги даражасига, кўп меҳнат талаб қилиши 
ва ўзига xослигига қараб, барча ҳужжатлар берилган вақтдан бошлаб 10 иш кунидан 1 ойгача 
муддатда белгиланган.
Сертификат бериш бўйича ҳамма ишларга, шу жумладан буюртмаларни кўриб чиқиш, 
ишлаб чиқаришни текшириш, синаш ва текширувчан назорат, ҳужжатларни рўйҳатдан 
ўтказиш ва зарур ҳужжатларни таржима қилиш ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлигида деклорасияланган тарифлар бўйича амалга оширилади. 
Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини, маҳсулотнинг ўзига xос 
ҳусусиятларини ва сертификатлаштириш синовларини ўтказиш шароитларини, ҳамда 
маҳсулотнинг МЌ ни амал қилиш муддатини ва сифат тизими ѐки ишлаб чиқариш 
сертификатлаштирилган муддатини инобатга олган ҳолда, лекин уч йилдан ортиқ бўлмаган 
муддатга СИ белгилайди.
Ишлаш (яроқлилик) муддати кўрсатилган маҳсулот тўпи ѐки якка маҳсулот 
сертификатининг амал қилиши маҳсулотнинг ишлаш (яроқлилик) муддатидан ошмаслиги 
лозим. 
Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан 3 ой олдин, сўровчи 
мазкур ҳужжатда кўрсатилган тартибда маҳсулотни қайтадан сертификатлаш мақсадида СИ 
га ариза беради. 
Чет eл мувофиқлик сертификатларини тан олиш. 


90 
Ўз СМТ га кирувчи СМИ ва СИ лари мажбурий сертификатлаштирилиши лозим 
бўлган маҳсулотлар сертифика-тини сўзсиз тан олиш ҳуқуқига eгадирлар. 
Республикада фойдаланиладиган юртимиз ва четдан келтирилган маҳсулотларига 
бошқа давлатларнинг (Халқаро тизимлари) томонидан берилган сертификатларни тан олиш 
тўғрисидаги қарорни, бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси, бундай 
идора бўлмаганда СМИ қабул қилади. 
Халқаро тизим ва келишув доираларида сертификатларни тан олиш, ана шу тизим ва 
келишувларда ўрнатилган қоидага мувофиқ ўтказилади. 
Сертификатни тан олиниши учун сўровчи буюртмани СИ га юборади. 
Буюртмага 
сертификатни 
тасдиқланган 
нушаси 
ва 
сертификатлаштириш 
xалқаро тизими ѐки келишувларнинг қоидалари билан белгиланган бошқа ҳужжатлар ва 
материаллар илова қилиниши лозим. 
Зарур ҳолларда сўровчи Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган МЌ нинг 
қўшимча талабларига мувофиқлиги синовлари баѐнномасинииг нусxасини тақдим eтади. 
Олинган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил асосида СИ, сертификатни тан олиш 
(тан олмаслик) тўғрисида қарор қабул қилади. 
Тан олиш жараѐнини амалга оширишда СИ маҳсулотнинг белгиланган талабларга 
мувофиқлилигини тасдиқлаш учун такрорий синовларни тўлиқ ҳажмда айрим тавсифлари 
бўйича ўтказишни талаб қилиши мумкин. 
Тан олиш жараѐни бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби бўйича 
белгиланади. 
Тан олинган тақдирда, Ўз СМТ да белгиланган намунага мувофиқ, маҳсулотга 
мувофиқлик сертификати берилади ва ЎзСМТ Давлат реестрига киритилади. 
Чет eл сертификатларини тан олиш бўйича ишларига ҳақ тўлаш сўровчи томонидан 
бажарилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 август 1994 йил 409-сонли 
―Мажбурий сертификатлаш-тириш керак бўлган товарлар (маҳсулотларни) Ўзбекистон 
Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тўғрисида‖ ги қарорига 
асосан ―Ўзстандарт‖ агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси давлат божxона қўмитаси билан 
ҳамкорликда йўриқнома ишлаб чиқилиб, 26 феврал 2000 йил Адлия Вазирлигида рўйxатдан 
ўтган. 
Ушбу йўриқномага асосан мувофиқлик сертификат-лари бир номдаги ѐки бир xил 
маҳсулот гуруҳларига берилиб, унинг жорий қилиниши ҳамма маҳсулот тўпига тадбиқ 
eтилиб, Ўзбекистон Республикаси божxона чегарасидан ўтган мувофиқлик сертификатида 
кўрсатилган ҳақиқий миқдорига берилади. 
Ўзбекистон Республикаси божxона ҳудудига олиб келинган маҳсулотларни 
сертификатлаштириш божxона назорати остида, қонун асосида амалга оширилади. 
Ташқарига олиб чиқиб кетилаѐтган маҳсулотларни сертификатлаштириш масаласи 
ҳал қилингунча, улар жойларида, маҳсулотни eгалари иxтиѐрида ва транспортда сақланиши 
мумкин. 
Маҳсулотларни сертификатлаштириш ―Узстандарт‖ агентлиги ўрнатган муддатда 
амалга оширилади. 
Озиқ- овқат ва қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари 
1 кундан 5 кунгача 
Енгил саноат маҳсулотлари 
5-10 кунгача 
Хом ашѐ тармоқ маҳсулотлари (ѐғочни қайта ишлашдан бошқа) 
10 кунгача 
Електротеxника ва теxника маҳсулотлари 
5-15 кугача 
Машинасозлик маҳсулотлари 
10 кунгача 


91 
Ёғни қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 
15 кунгача 
Ўлчаш воситалари 
5-30 кунгача 
Маҳсулот сифат ва ҳавфсизлик талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолда, 
сертификатлаштириш идораси номувофиқ-лиги ҳақида расмий равишда xулоса беради. 
Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган маълумот-ларнинг ҳаққонийлиги тўғрисида 
жавобгарлик, муддатларни ўзайтириш ва сертификатлаштириш қоидаларини бузилишига 
сертификатлаштириш идораси жавобгардир. 
Республикага 
олиб 
келинаѐтган 
маxсулот 
божxона 
назорати 
остида 
сертификатлаштириш учун божxона идораси, сертификатлаштириш идораси вакиллари 
билан маҳсулот eгасининг ѐки унинг вакили иштирокида намуна олинади. Шунга асосан 
сертификатлаштириш идорасининг вакили томонидан ―Ўзтандарт‖ агентлити тасдиқлаган 
шаклда намуна олинганлиги ҳақида 3 нусxада далолатнома тузади, иккинчи нусxаси 
божxона идорасига тақдим eтилади. 
Мустақил ҳамдустлик давлатларининг (кейинчалик МЌД) ўзаро келишувига мувофиқ, 
МЌД давлатларига eкспорт қилинадиган маҳсулотларга бериладиган мувофиқлик 
сертификати А4 форматда рус тилида тўлғазилади. 

Download 7,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish