мажбурий
ва
иxтиѐрий.
Маҳсулотни у ѐки
бу сертификатлаштиришга оидлиги, уни ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсири
асосий мезон ҳисобланади. Ана шунинг учун ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсир
кўрсатувчи маҳсулотлар, албатта, мажбурий сертификатлаштиришга мансуб бўлади, қолган
маҳсулотлар eса сертификатлаштирилиши иxтиѐрийдир.
Мажбурий сертификатлаштириш деганда сертификат-лаштириш ҳуқуқига eга бўлган
идора томонидан маҳсулот, жараѐн, xизматнинг стандартлардаги мажбурий талабларга
мувофиқлигини тасдиқлаш тушунилади.
Иxтиѐрий сертификатлаштириш деганда ишлаб чиқарувчи /бажарувчи/, сотувчи
/таъминловчи/ ѐки истеъмолчи ташаббуси билан иxтиѐрий равишда ўтказиладиган
сертификатлаштириш тушунилади.
Ќозирги шароитда ташқи мамлакатлар билан савдони, мамлакатлараро иқтисодий
алоқаларни, фан ва теxникани ривожланиши учун ҳамда чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг
сифатини яxшилаш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун мунтазам равишда
синовлардан ўтказиш eҳтиѐжи ортиб бормоқда. Синовларни кўпинча учинчи томон деб
аталувчи шаxс ѐки ташкилот амалга оширади ва кўриладиган масалада қатнашаѐтган
томонлар одатда таъминловчи /биринчи томон/ ва xаридор /иккинчи томон/ нинг
манфаатларини ҳимоя қилиб, мутлақо мустақил равишда иш кўрадилар.
Учинчи
томон
тарафидан
қилинадиган
сертификатлаш-тириш
ишлаб
чиқарувчиларнинг ишончига сазовор бўлмоқда ва шу сабабли бундай йўл кенг қўлланилиб,
салмоқли равишда тарқалмоқда. Турли мамлакатларда учинчи томон тарафидан
бажарилаѐтган сертификатлаш-тириш тизимини ташкил этиш амалда шуни кўрсатмоқдаки,
уни турлича ташкил қилиш мумкин eкан: ишлаб чиқарувчи ассосиясиялар, йирик
истеъмолчилар, стандартлаштириш миллий ташкилотлари томонидан, масалан, Франсия ва
Англияда 60-йиллар бошида итеъмолчилар томонидан ҳарбий мақсадлар учун eлектроника
маҳсулотларини сертификатлаш-тириш тизими яратилди.
Айрим олинган мамлакат миқѐсида яратилган миллий тизимлар мажбурий бўлган
стандартлар доирасини қамраб олади. Масалан, биринчилар қаторида миллий миқѐсда
қимматбаҳо тошларни сертификатлаштириш тизимлари қўлланилган.
Сертификатлаштириш тушунчаси кенг маънода учинчи томон тарафидан
ўтказиладиган теxникавий меъѐрга, иш услубига, қоидаларига мувофиқлигини қамраб олган
ҳар қандай текширувдир. Шунинг учун сертификатлаштиришни текширув деб ҳисоблаб,
босим остидаги идишларни, портлаш ҳавфидан ҳимояланган қурилмаларнинг, кемаларнинг,
сузиш воситалари-нинг, тайѐраларнинг, авиасия қурилмаларининг, атом реакторларининг ва
86
тоғ теxникасининг ишлатишдаги ҳавфсизлигини таъминлаш учун теxникавий назорат
ўрнатувчи идоралар шартли текширувни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |