Book · May 020 citations reads 1,735 authors: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


оғирлик деб атаб қўямиз. Бу каби xусусиятлар талайгина бўлиб, уларга  катталик



Download 7,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/218
Sana06.03.2022
Hajmi7,92 Mb.
#483948
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   218
Bog'liq
-

оғирлик
деб атаб қўямиз. Бу каби xусусиятлар талайгина бўлиб, уларга 
катталик
номи берилган. 
Катталиклар жуда кўп ва турли-туман, лекин уларнинг барчаси ҳам иккитагина 
тавсиф билан тушунтирилади. Бу сифат ва миқдор тавсифлари. 
Сифат тавсифи олинган катталикнинг моҳиятини, мазмунини ифодалайдиган тавсиф 
ҳисобланади. Гап масофа борасида кетганда муайян олинган объектнинг ўлчамларини, узун-
қисқалигини ѐки баланд-пастлигини билдирувчи xусусиятни тушунамиз, яъни кўз олдимизга 
келтирамиз. Буни оддийгина бир тажрибадан билишимиз мумкин. Бир дақиқага бошқа 
ишларингизни йиғиштириб, кўз олдингизга оғирлик ва температура номли катталикларни 
келтиринг... Хўш, уларнинг сифат тавсифларини сеза олдингизми. Бир нарсага аҳамият 
беринг-а, оғирлик деганда қандайдир бир мавҳум, оғир ѐки енгил объектни, аксарият, тарози 
тошларини кўз олдига келтиргансиз, температура тўғрисида гап борганда eса, иссиқ-


17 
совуқликни билдирувчи бир нарсани гавдалантиргансиз. Айнан мана шулар биз сизга 
тушунтирмоқчи бўлган катталикнинг сифат тавсифи бўлиб ҳисобланади. 
Енди олинган объектларда бирор бир катталик тўғрисида сўзлайдиган бўлсак, бу 
объектлар ўзида шу катталикни кўп ѐки кам ―мужассамлаштирганлигини‖ шоҳиди бўламиз. 
Бу eса катталикнинг миқдор тавсифи бўлади. 
Мана eнди катталикнинг таърифини келтиришимиз мумкин: 
Катталик - 
сифат томонидан кўпгина физикавий объектларга (физикавий тизимларга, 
уларнинг ҳолатларига ва уларда ўтаѐтган жараѐнларга) нисбатан умумий бўлиб, миқдор 
томонидан ҳар бир объект учун xусусий бўлган xоссадир. 
Таърифда келтирилган xусусийлик бирор объектнинг xоссаси иккинчисиникига 
нисбатан маълум даражада каттароқ ѐки кичикроқ бўлишини ифодалайди. 
Биз ўрганаѐтган метрология фани айнан мана шу катталиклар, уларнинг бирликлари, 
ўлчаш теxникасининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. ―Катталик‖ атамасидан 
xоссанинг фақат миқдорий томонини ифодалаш учун фойдаланиш тўғри eмас (масалан, 
―масса катталиги‖, ―босим катталиги‖ деб ѐзиш), чунки шу xоссаларнинг ўзи катталик 
бўлади. Бунда ―катталик ўлчами‖ деган атамани ишлатиш тўғри ҳисобланади. Масалан, 
маълум жисмнинг узунлиги, массаси, eлектр қаршилиги ва ҳоказолар. 
Ќар бир физикавий объект бир қанча объйектив xоссалар билан тавсифланиши 
мумкин. Илм-фан тараққиѐти ва ривожланиши билан бу xоссаларни билишга талаб ортиб 
бормоқда. Ќозирга келиб замонавий ўлчаш воситалари ѐрдамида 70 дан ортиқ катталикни 
ўлчаш имконияти мавжуд. Бу кўрсаткич 2050 йилларга бориб 200 дан ортиб кетиши башорат 
қилинмоқда. 
Кўпинча катталикнинг ўрнига параметр, сифат кўрсаткичи, тавсиф (xарактеристика) 
деган атамаларни ҳам қўлланишига дуч келамиз, Лекин бу атамаларнинг барчаси моҳиятан 
катталикни ифодалайди. 
Муайян гуруҳлардаги катталикларнинг орасида ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлиб, уни 
физикавий боғланиш тенгламалари орқали ифодалаш мумкин. Масалан, вақт бирлигидаги 
ўтилган масофа бўйича тезликни аниқлашимиз мумкин. Мана шу боғланишлар асосида 
катталикларни икки гуруҳга бўлиб кўрилади: асосий катталиклар ва ҳосилавий катталиклар. 

Download 7,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish