97
8-§. Кушонлар давлатчилиги.
Тарихий манбалар Юнон-Бақтрия давлати кўчманчи қабилалар
томонидан тор-мор этилганлиги ҳақида маълумот беради. Страбон
маълумотларига кўра, Бақтрияни ассийлар, пассианлар, тохарлар, саклар
қабилалари босиб оладилар.
Помпей Трог хабар беришича, – ―Бақтрия ва
Суғдиѐнанинг скиф қабилалари сараукалар ва ассианлар босиб оладилар‖.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳар иккала тарихчи битта қабила ҳақида
маълумот берган.
Қадимги Хитой манбалари Бақтрияни юечжи қабилалари босиб
олганлиги ҳақида маълумот беради. Мил.авв. II асрнинг иккинчи чорагида
(тадқиқотчилар бу санани мил.авв. 172-161 йиллар оралиғида деб
белгилайдилар) юечжилар хунлардан мағлубиятга учраганидан сўнг Ўрта
Осиѐнинг шимолий ҳудудларида кўчиб юрадилар. Бу қабилалар
Хитой
манбаларида
“Да-юечжи”
–
“Буюк”
ѐки
“Катта юечжи”
деб эслатилади.
Чжан Цзян маълумотларига кўра, юечжилар хунн қабилаларидан мағлубиятга
учрагач Ўрта Осиѐнинг жанубига томон ҳаракат қилиб, Даҳя (Бақтрия)ни
босиб оладилар ва Гуйшуй (Амударѐ)нинг шимолий томонида жойлашадилар.
Катта Хан уйи тарихида ҳам юечжилар Гуйшуй дарѐсининг шимолий
томонидан ўз пойтахтларига асос солганликлари таъкидланади.
Тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, юечжилар мил.авв. 140-130
йиллар оралиғида Бақтрияга бостириб кирганлар. Орадан кўп ўтмай
Бақтрияда Катта юечжи давлати ташкил топади. Кичик Хан уйи тарихи
маълумотларига кўра, Катта юечжи ҳукмдорлари қўл остида бешта хокимлик
(Хи-хэу) бор бўлиб,
улар Хюми, Шаунми, Гуйшуан, Хисе ва Думилардан
иборат эди. Хитой манбаларидан хулоса чиқарган кўпчилик тадқиқотчилар
Бақтрия тарихидаги бутун юечжи даврини уч босқичга бўладилар:
1.
Мил.авв. 139-125 йиллар – Катта юечжи Даҳя вилоятини босиб
олади, аммо уларнинг асосий мулклари Амударѐдан шимол томонда
эди.
2.
Мил.авв. 25 йилга қадар – Катта юечжи давлатининг шаклланиши ва
кейинги ривожланиши. Давлатнинг пойтахти Амударѐдан
шимол
томонда бўлиб, жанубий чегараси Гибин атрофларида (Кашмир ѐки
Қандаҳор) эди. Юечжилар бўйсундирган ҳудудлар Хисе, Шаунми,
Гуйшуан, Хюми, Думи мулкларидан иборат бўлиб, улар хи-хоу
(ябғу) томонидан бирлаштирилган.
3.
Мил.авв. 25 йилдан кейин Катта юечжи давлатининг инқирози ва
юқорида эслатилган мулкларнинг мустақил бўлиши. Кушон
(Гуйшуан) ябғуси Киоцзюкю (Кужула Кадфиз) қолган тўртта мулкни
бирлаштириб Кушон давлатига асос солди.
Таъкидлаш лозимки, маданий ва ижтимоий-иқтисодий тарихга нисбатан
Кушон давлатининг сиѐсий тарихи кам ўрганилган масала ҳисобланади.
Кушонларнинг ҳокимият
тепасига келиш санаси, ушбу давлат тарихини
даврлаштириш айрим кушон ѐзувлари, тангашунослик маълумотлари, қисман
Хитой манбалари, буддавий маълумотлар ва илк ўрта
асрлар манбаларига
98
асосланади. Тадқиқотчилар Кушон давлати тарихини қуйидаги учта босқичга
ажратадилар:
1.
Юнон-Бақтрия подшолари ҳукмронлигининг тугатилиши ҳамда Ўрта
Осиѐ ва Шимолий Афғонистон ҳудудларида бир нечта алоҳида
давлат уюшмаларининг ташкил топиши (мил.авв. II асрнинг охири –
I аср).
2.
Буюк Кушон давлатининг пайдо бўлиши ва гуллаб яшнаши (милодий
I-III асрлар).
3.
Кўчманчиларнинг
тинимсиз
урушлари
натижасида
Кушон
давлатининг инқирози ва қўлаши (III аср охири – IV аср).
Кушон давлатининг пайдо бўлиши ҳақида кўпроқ Хитой манбалари ва
тангашунослик
маълумотлари
хабар
беради.
Умуман,
Кушонлар
салтанатининг пайдо бўлиши ва ривожланиши узоқ вақт тадқиқотчилар
орасида баҳсларга сабаб бўлган бўлсада, ўтган асрнинг иккинчи ярмидан
бошлаб бу масалага жуда кўплаб аниқликлар киритиш имконини берган
тадқиқотлар олиб борилди. Айниқса, 1961 йил Лондонда ўтказилган халқаро
симпозиум, 1968 йил Дўшанбеда
ЮНЕСКОнинг конференцияси, 1970 йил
Қобулдаги халқаро анжуман Кушон давлати масалаларига бағишланган
бўлиб, ундан кейин ҳам бу масала бўйича кўплаб халқаро анжуманлар бўлиб
ўтди.
Мил.авв. I асрнинг охири – мил. I асрнинг бошларига келиб, Гуйшуан
ҳокими Киоцзюкю барча мулкларни бирлаштириб Қобулистон ва Қандаҳорни
забт этади. Натижада бу даврга келиб дастлабки пойтахти Сурхон воҳасидаги
Далварзин кўҳна шаҳри ҳаробалари бўлган Кушон давлати ўз аҳамиятига кўра
антик давр Хитойдаги Хан давлати, Парфия подшолиги, Рим салтанати билан
рақобатлаша оладиган қадимги дунѐнинг энг қудратли ва
забардаст
давлатларидан бири сифатида ташкил топди. Хитой манбаларидаги
Do'stlaringiz bilan baham: