357
6-§.
Cўнгги ўрта асрларда қорақалпоқлар (сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий
ва маданий ҳаѐт)
1
Тадқиқотчилар милоддан аввалги VI асрга оид Бехистун
ѐзувларида эслатилган сака тиграхаудаларни (чўққи қалпоқли саклар)
ҳозирги
Қорақалпоғистон
ҳудудида
яшаган
қабилалар
деб
ҳисоблайдилар. Манбаларга кўра, милоднинг VI-VIII асрларида Орол
денгизи атрофларида бижанак ва ўғўз этник гуруҳлари шаклланади.
Тадқиқотларга кўра, бижанак қабилалари қорақалпоқларнинг
аждоди
ҳисобланади. Қорақалпоқ халқи шакллана бошлаган VIII-X асрларда
Орол атрофи Кердер вилояти деб юритилган. Муғул босқини натижасида
Амударѐ тўғони бўзиб ташлангач, Кердер вилояти сувсиз қолади ва бу
ердаги қорақалпоқларнинг бир қисми Волга ва Урал дарѐлари бўйларига,
Сирдарѐнинг юқори оқимларига кўчиб кетадилар.
Ўрта асрларга (X-XII) оид рус манбаларида қорақалпоқлар ―черные
клобуки‖, маҳаллий манбаларда эса ―қора бўркли‖
номи билан тилга
олинади. ―Қорақалпоқ‖ этнонимининг қачон пайдо бўлганлиги
номаълум. Ҳар ҳолда 1598 йил Абдуллахон II томонидан Сиғноқдаги
муқаддас Зиѐвиддин мақбарасига берилган ѐрлиқда қорақалпоқлар шу
ном билан тилга олинган. Кейинги давр манбаларига кўра XVI асрда
қорақалпоқларнинг айрим гуруҳлари Волга, Урал, Эмба дарѐлари
оралиғида, шунингдек, Бухоро хонлиги ҳудудларига ўрнашадилар. XVII
асрдан бошлаб то XVIII аср ўрталарига қадар қорақалпоқлар
Сирдарѐнинг ўрта ва қуйи оқими бўйлаб жойлашиб,
кичик жуз
қозоқлари билан қўшничиликда яшайдилар. Бу даврда улар ҳам
иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан қозоқ хонларига тобе бўлганлар.
Уларнинг бошқаруви қозоқ султонлари қўлида бўлган.
Қозоқ ҳукмдори Тавкахон (1680-1718 йй.) ҳукмронлиги даврида
қорақалпоқларни унинг ўғилларидан бири бошқарган. 1694 йилдан
бошлаб Тавкахоннинг ўғли Табурчак султон қорақалпоқларга бош
бўлган бўлса, 1709 йилдан Табурчакнинг ўғли
Каип султон уларга
бошчилик қилган. 1722 йилдан бошлаб қорақалпоқлар хони Эшмуҳам-
мадхон бўлади. Кейинроқ эса, XVIII асрнинг 30-40-йилларида қорақал-
поқлар Кичик жуз хони Абулхайр тасарруфига ўтадилар.
1
Ушбу параграфни ѐзишда ―История Узбекистана‖. Коллектив авторов. Ташкент, Фан.1993, китобидан кенг
фойдаланилди. (291-316 б.б.)
358
Қорақалпоқлар қозоқ хонларига ҳар йили кўп миқдорда ғалла, 2000
тагача отлиқ сарбозлар бериб туришлари, қозоқларнинг рус чегаралари,
Бухоро ва Хивага ҳарбий юришларида иштирок этишлари лозим бўлган.
Шунингдек, улар ўз ҳудудларидан ўтган карвонлардан қозоқ султонлари
учун бож олганлар.
XVIII асрнинг биринчи чорагига келиб савдо–сотиқнинг
ривожланиши натижасида қорақалпоқларнинг Бухоро ва Хива билан
алоқалари кучайиб, бошқирдлар, улар орқали эса Россия билан ўзаро
алоқалар йўлга қўйилади. 1721 йилга оид манбада ―қорақалпоқлар
Бошқирдистон
(Башкирия)га
кўплаб
келадилар...,
шунингдек,
бошқирдлар....,қорақалпоқларга дўстлари билан келадилар ва ҳар йили
бир ой ѐки уч ҳафтадан бир-бирлариникида яшайдилар‖ дея маълумот
берилади. Шунингдек, бу даврда турли ҳудудларда яшаѐтган
қорақалпоқлар орасида бирлашишга интилиш ҳаракати бошланиб,
Сирдарѐ қорақалпоқларининг Зарафшон воҳаси ва Хоразм қорақалпоқ-
лари билан алоқалари йўлга қўйилади. Буларга асосий сабаб –
жунғорлардан кутилаѐтган ҳужум хавфи эди. Шунинг учун ҳам 1721 –
1722 йилларда Россия ҳукумати билан қорақалпоқлар ўртасида элчилар
алмашинган эди. 1723 йилда жунғор ҳукмдори Цеван Рабдон қўшинлари
Қозоқ хонлиги ерларига бостириб кирдилар. Жунғорларга қаршилик
кўрсата олмаган қозоқларнинг катта қисми турли томонларга тарқалиб
кетдилар. Қорақалпоқларнинг бир қисми Сирдарѐнинг юқори оқимлари
бўйлаб Тошкент ва унинг жануби-ғарбига, бир қисми эса Сирдарѐнинг
қуйи оқимига, Орол бўйларига кетиб қолдилар. Биринчи гуруҳ
жунғорларга, иккинчи гуруҳ эса Кичик жуз қозоқларига тобе бўлиб
қолдилар.
XVIII асрнинг 30-40-йиллари бошларида қорақалпоқларнинг
Россия билан элчилик алоқалари яна йўлга қўйилди. 1743 йилда Маман
бий бошчилигидаги қорақалпоқ элчилари Петербургда Россия ҳукмдори
Елизаветанинг ―ҳомийлик‖ ҳақидаги ѐрлиғини олдилар. Бундан
ғазабланган кичик жуз қозоқлари хони Абулхайр ўша йили Орол бўйи
қорақалпоқларига ҳужум қилиб, уларни талон тарож қилади.
Абулхайрхоннинг
ҳужуми
қорақалпоқларнинг
Жонидарѐга
ҳаракатларини кучайтирди. 1746-1747 йилнинг қишида қорақалпоқлар
Ўрта жуз қозоқ ҳукмдори Аблай султон ҳужумига дучор бўладилар.
Қозоқ хонлари ва султонларининг ҳужумларига
дош беролмаган
Оролбўйи қорақалпоқларининг бир қисми Сирдарѐнинг юқори
оқимларига кетиб қолишга мажбур бўладилар. Асосий қисми эса,
жануби-ғарбга томон, Хива хонлиги чегараларига, Қувондарѐ ва
Жонидарѐ оралиғидаги ҳудудларга ўрнашадилар.
359
1748 йилда Ўрта жуз султони Бароқ ўзининг тарафдорлари
ѐрдамида Абдулхайрни ўлдиради. Абдулхайрнинг ўғли
Нурали хон деб
эълон қилинади. Аммо, унинг ҳокимиятини барча Кичик жуз қабул
қилмади. Йирик зодагонлар султон Ботирни хон дея эътироф этганлари
боис,кичик жуз икки ҳокимликка бўлиниб кетди. Шунингдек,
Сирдарѐнинг қуйи оқимидаги кўчманчиларга бошчилик қилаѐтган
Абулҳайрнинг яна бир ўғли Эрали султон ўзини акаси Нурали султондан
мустақил ҳисоблар эди.
1762 йилда султон Эрали Сирдарѐ бўйларида қолган қорақалпоқлар
устига юришлар қилиб уларни Жонидарѐ ва Орол мулкларига кўчишга
мажбур қилади. XVIII-XIX аср бошларида бутун Қувондарѐ ва Жонидарѐ
ҳавзалари қорақалпоқларнинг мулклари эди. Бу ерда улар Оролбўйи
ўзбеклари ва қорақалпоқлари билан нафакат сиѐсий иттифоқда бўлдилар,
балки этник жиҳатдан ҳам аралашиб кетдилар. Улар иттифоқчиликда
қозоқ хонлари ва султонлари, Хива хонларига қарши
курашлар олиб
бордилар.
Бу даврда қорақалпоқлар
Do'stlaringiz bilan baham: