Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Илм-фан. Тарихнавислик
Сўнгги ўрта асрларга келиб Ўрта Осиѐнинг 
деярли барча ҳудудларидаги илм-фан, таълим ва маърифат соҳаларида диний 
таълимотлар ҳукмронлик қила бошлади. Бошланғич мактабларда ҳам, 
мадрасаларда ҳам асосий эътибор диний таълим беришга қаратилган. Диний 
фанларни ўқитиш мадрасаларнинг асосий вазифаси ҳисобланиб, дунѐвий 
фанлар, айниқса, табиий фанлар тараққиѐтида бир мунча турғунлик 
кузатилади. Маданий ҳаѐтда юзага келган бундай вазият Қўқон хонлигидаги 
илм-фаннинг аҳволига, айниқса, бу соҳа ровожининг бирѐқламалик 
хусусиятига сабаб бўлган эди. 
Бу даврда аниқ ва табиий фанларнинг хўжалик ва маиший ҳаѐтда, яъни 
амалиѐтда қўлланиладиган соҳаларигагина эътибор қаратилган. Кундалик 
турмушда тиббиѐт, меъморчиликда математика ва ҳандаса, суғорма 
деҳқончиликда ўсимликшунослик, гидрология ва муҳандислик илмидан 
фойдаланилган. Шунга кўра, хонликда аниқ ва табиий фанлардан тиббиѐт, 
география, табиатшунослик фанлари билан шуғулланган олимларни кўрсатиш 
мумкин. 
Тошкентлик Муҳаммад Солиҳ (Қарохўжа эшон домла) ўлкашунос-
географ, табиатшунос-зоолог олим сифатида ижод қилган. У ўзининг ―Тарихи 
жадидаи Тошканд‖(―Тошкентнинг янги тарихи‖) асарида Тошкент шаҳри ва 
воҳасининг географияси, топонимикаси, ўсимлик оламини ѐритган. Табобат 
билан шуғулланган Мулло Аваз Муҳаммад тиббиѐтга оид ―Маварих ал-
қулуб‖(―Қалблар сурури‖) номли асар муаллифидир. У табиб сифатида 
беморларини ўтлар (гиѐҳлар) ѐрдамида даволаш билан ҳам машҳур бўлган.
Хўжандлик Ҳожи Юсуф Ҳайъатий эски мактабда таҳсил олиб, ўзи 
мустақил равишда астронимия, табиат, география фанларини ўрганган. 
Дунѐнинг кўпгина мамлакатларига саѐҳат қилган Ҳожи Юсуф узоқ йиллар 
давомида ўзининг ―Фалакиѐт‖номли асарини яратган. Аммо ушбу асар 
бизнинг кунларимизгача етиб келмаган. Қўқонлик Муҳаммад Ҳакимхонтўра 
ўзининг ―Мунтахаб ут-таворих‖ (―Сайланган тарихлар‖) асарида Туркистонга 


329 
оид географик ва сейсмологик маълумотлар бериб, 1823 йилда Фарғонада юз 
берган зилзила ҳақида батафсил баѐн қилган. Унинг географияга оид 
маълумотлари эса Ўрта Осиѐ географик адабиѐтининг саргузашт-саѐҳат 
жанри бўла олади. 
Умуман олганда, хонликда аниқ ва табиий фанлар ўз ривожида давр 
талабларидан орқада қолиб кетган бўлса-да, ижтимоий -гуманитар фанлардан 
тарих ва тарихнавислик, адабиѐт кўпроқ ривожланди. Қўқон тарихнавислик 
мактабига мансуб асарлар шеърий ѐки қисман шеърий услуб йўлида 
ѐзилганлиги билан ажралиб туради. Гарчи бу даврда яратилган тарихий 
асарларда мақтов, баландпарвоз гаплар, ҳукмдор шахсини улуғлаш каби 
хусусиятлар кўзга ташлансада, бу асарлар ўз даврининг маҳсули сифатида, 
ўша давр ҳақида маълумот берувчи муҳим манбалар сифатида жуда 
қимматлидир. 
Булар қаторига Ниѐз Муҳаммад Ҳўқандийнинг ―Тарихи Шоҳруҳий‖, 
Мирза Олим ибн Мирза Рахим Тошкандийнинг ―Ансаб-ул салотин ва таворих 
ул-хавоқин‖, Отабек Фозил ўғлининг ―Муфассал тарихи Фарғона‖, Акмал 
Шермуҳаммад 
Хўқандийнинг 
―Амирнома‖, 
Фазлий 
Фарғонийнинг 
―Умарнома‖, Мирзо Қаландар Мушрифнинг ―Шоҳномаи Нусратпаѐм‖, 
Муҳаммад Ҳакимхонтўранинг ―Мунтахаб ат-таворих‖, Мулло Аваз 
Муҳаммаднинг ―Тарихи жаҳоннамойи‖, Тохири Хўжандийнинг ―Ғаройиби 
сипоҳ‖ каби кўплаб тарихий асарларни киритиш мумкин. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish