199
Ҳоразмшоҳга юборган номасида уни ―ўз ўғиллари қаторида кўришини‖
маълум
қилади. Шарқ дипломатиясияда бу қарамликни билдиришини Султон Муҳаммад
яхши англаган эди. Ундан ташқари 1218 йилги Чингизхон томонидан Хоразмга
юборилган 450 кишилик элчилар гуруҳидаги 100га яқин савдогарларга жосуслик
вазифаси ҳам топширилган эди. Шу боис бу карвон Ўтрор шаҳрида
талон-тарож
қилиниб, элчилар ўлдиради.
Бу воқеадан сўнг ҳар иккала томон ҳам урушга тайѐргарлик кўра бошлайди,
Ан-Насавий маълумотларига кўра,Чингизхон билан бўладиган жанг муносабати
билан Урганчда чақирилган машваратда Султон Муҳаммад ўртага ташлаган қатор
таклифларни инобатга олмади. Чунончи, тўнғич ўғли
Жалолиддиннинг, Хўжанд
ҳокими Темур Малик сингари саркардаларнинг барча ҳарбий кучларни (А. Зиѐ
маълумотларига кўра, қўшин сони 600 минг киши атрофида бўлган- Э. Б.) асосий
нуқталарга ѐки бир ерга тўплаб, душманга зарба бериш ҳақидаги маслаҳатларга
амал қилмади ва қўшинларни йирик шаҳарларга бўлиб ташлади.
Чингизхон 1219 йилда ўз ўғиллари бошлиқ 200 мингга яқин асосий ҳарбий
кучлари билан Хоразмшоҳлар давлати устига юриш бошлади. Бу кучлар ўша йили
ѐзни Иртиш дарѐси бўйига ўтказиб, сентябр ойида чегарадан ўтади. Чегарадан
ўтган Чингизхон ўз қўшини билан жанубий қозоқ чўлларининг Сирдарѐга
туташган жойидаги Ўтрор шаҳри яқинига тўплаб уни тўрт қисмга бўлади. Чиғатой
билан Ўқтой қўшиннинг бир қисми билан Ўтрорни қамал қилиб эгаллаш учун
қолдиради. Иккинчи қисм эса Жўжи бошчилигида Сирдарѐнинг юқори оқимидаги
Жанд, Янгикент, Борчилиғкент, Сиғноқ шаҳарларини
босиб олиш учун
юборилади. Учинчи қисмга Улоқ нуѐн ва Сукету Чербу бош бўлиб Ўтрордан
жанубга, Хўжанд ва Банокатни эгаллаш топширилади. Чингизхоннинг ўзи бош
бўлган асосий тўртинчи қисм йирик шаҳарлар-Самарқанд ва Бухорони эгаллаш
учун йўл олади.
Бу юришлар натижасида 1219 йилда Ўтрор, Жанд, Янгикент, Борчилиғкент,
1220 йилда Хўжанд, Бухоро, Самарқанд, 1221 йилда Термиз ва Урганч шаҳарлари
муғуллар томонидан босиб олинади. Манбаларда ―Жаҳон султонлари пойтахти‖ ва
―Инсоният буюк фарзандлари бешиги‖
номини олган Урганч, ―Қуббатул Ислом‖
номини олган Бухоро, ―Сайқали рўйи замин‖ деб аталган Самарқанд каби
шаҳарлар талон-тарож қилинди. Баъзи шаҳарлар, масалан, Ўртор, Сиғноқ,
Борчилиғкент кабилар узоқ вақтларгача дашту-биѐбонларга айланиб қолди. Шу
даврда яшаган араб тарихчиси ибн ал-Асиржуғул (1160-1244 йй.) муғул бочқини
даҳшатларини шундай таърифлаган: ―Улар (муғуллар) ҳеч кимга шафқат
қилмадилар, аксинча, хотинлар, болалар, эркакларни ўлдирдилар, ҳомиладор
хотинларнинг қоринларини ѐриб, туғилмаган гўдакларни нобуд қилдилар... Бу
мусибат тўлқинлари турли томонларга тарқалди ва унинг фожеаси умумий бўлиб
қолди ҳамда у шамол булутларни турли томонга ҳайдагани
каби бутун
вилоятларга ѐйилди. Хитой чегараларидан бир халқ чиқиб Туркистондаги Қашғар
ва Баласағун каби вилоятларни вайрон этиб, қирғин қилиб, талон-тарож қилиб
эгаллади. Татарлар ҳеч қайси шаҳарларни омон қолдирмадилар, кетаѐтиб ҳамма
ерни вайрон этдилар. Улар ниманики ѐнидан ўтган бўлсалар, ўзларига ѐқмаган
барча нарсаларга ўт қўйдилар‖.
200
Шундай қилиб талон-тарожлик урушлари натижасида XIII аср 20-йиллари
ўрталарига келиб Чингизхон Шарқда Шимолий Хитойдан Ғарбда Амударѐгача
бўлган ҳудудларда ўз ҳокимиятини ўрнатишга муваффақ бўлди. 1227 йилнинг
августида Осиѐнинг ичкарисига, танғутлар устига юриш пайтида Чингизхон вафот
этади. Чингизийларнинг ҳарбий юришлари натижасида 1260
йилда тарихдаги
кўчманчиларнинг йирик давлатларидан бири – Шарқда Амурдан Сариқ
денгизгача, Ғарбда Дунайдан Евфратгача бўлган ҳудудларни ўз ичига олган улкан
империя ташкил топди.
Do'stlaringiz bilan baham: