162
ҳимояланиш эди. Айнан мана шу мақсадларда бу даврда қуролли
кўнгиллиларнинг махсус гуруҳлари,
дин учун курашувчилар-
ғозийлар
гуруҳлари
тузилади. Ғозийлар гуруҳларининг асосий қисмини касодга
учраган деҳқонлар ва ҳунармандлар ташкил этар эди.
Маҳаллий ҳукмдорлар деҳқончилик воҳалари
чегараларини дашт
чегараларидан ҳимоя қилиш учун ғозийлар гуруҳларидан фойдалана
бошлайдилар. Араб муаллифларининг
маълумот беришларича, ғозийлар
«маҳаллий ҳукмдорлар учун бир вақтнинг ўзида ҳам таянч, ҳан нотинчлик
сабаби» га айлана бошлайдилар. Чунки бир томондан улар кўчманчиларнинг
ҳужумларига қарши туриб, деҳқончилик воҳаларини уларнинг ҳужумларидан
сақлаб турса, иккинчи томондан, кўп ҳолларда маҳаллий зодагонларга қарши
ҳалқ ҳаракатларининг фаол иштирокчилари эдилар.
IX асрнинг 70-йилларида ғозийларнинг қуролланган гуруҳлари Ўрта
Осиѐ ва Эрон чегараларидаги халқ ҳаракатининг асосини ташкил этарди.Бу
халқ ҳаракатларидан ҳунарманд мисгар (саффор) ака-ука Ёқуб ва
Амр ибн
Лайслар (Саффорийлар) ўз ниятларини амалга ошириш учун фойдаландилар.
Аввал бошда Саффорийлар кичик бир қароқчилар гуруҳини тўзадилар ва
кейинроқ, Сейистондаги ғозийлар гуруҳларига қўшиладилар. Қатъиятлилик
ҳамда лашкарбошилик қобилиятига эга бўлган Ёқуб ибн Лайс тез орада
ғозийлар гуруҳларининг бошлиғига айланади. Ёқуб бошчилигидаги ғозийлар
гуруҳи Сейистондаги сиѐсий ҳаѐтга фаол аралаша бошлайди ва халқ
ҳаракатларидан фойдаланиб 861 йилда
Сейистоннинг маркази Заранж
шаҳрини эгаллайди ҳамда бу ердан Тохирийлар ноибларини ҳайдаб юборади.
Шу тариқа Ёқуб Сейистоннинг ҳокими бўлиб олади ҳамда 10 йил
давомида Тохирийларнинг сўнгги ҳукмдори Мухаммад ибн Тохир эгаллаб
турган халифаликнинг шарқий вилоятларини улардан тортиб олади. 873 йилда
Ёқуб Тохирийлар қўшинларини тор-мор
этиб Хуросоннинг пойтахти
Нишопур шаҳрини эгаллайди ва шу билан Мавороуннаҳр ва Хуросондаги
Тоҳирийлар ҳукмронлигига барҳам беради.
Бағдоддаги халифалик ҳокимияти Ёқубнинг муваффақиятларидан
анчагина хавотирга тушиб, унга қарши бир қанча чоралар кўрган бўлсада, бу
ҳаракатлар бесамар тугади. 784 йилда халифа бўлиб ўтган воқеаларни тан
олиб Ёқубни Хуросон ва Мавороуннаҳрга
ноиб этиб тайинлашга мажбур
бўлади.
Манбаларнинг маълумот беришича, Ёқуб
ибн Лайс иззат-икромни,
хушомадгўйликни, тантаналарни ѐқтирмайдиган, оддий аҳоли қатори яшаган
ҳукмдор бўлган. Аммо, унинг ҳарбий лашкарбошлик қобилияти кучли эди.
Ёқуб тўзган қўшинда қатъий тартиб-интизом ўрнатилган бўлиб, у ўзи жасорат
кўрсатган ҳолда, аскарлари, уларнинг бошлиқлари ва суворийлардан ҳам
жасорат талаб қилган. Ёқуб қўшинларининг асосий қисми
Do'stlaringiz bilan baham: